1-расм Ўтмишдош экинлар таъсирида тупроқнинг структурали
агрегатлари ҳолатини ўзгариши, %
13
Ўтмишдош экин турларига боғлиқ равишда тупроқнинг ҳажм массаси
ўзгариб борди. Тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см қатламларидан намуналар
олинганда, тупроқнинг ҳайдов қатламида ҳажм массаси ўтмишдош экинлар
экилмасдан олдин 1,33-1,34 г/см
3
бўлган бўлса, кузги буғдой экилгандан
кейин ҳажм масса ўтмишдош экинларнинг турига қараб ўзгариб борган,
буғдой маккажўхори ва ғўза бўлган вариантларда 0,03-0,05 г/см
3
га ошган
бўлса, нўхат, мош ва рапсдан бўшаган майдонларда ҳажм масса дастлабки
миқдорига нисбатан 0,01-0,04 г/см
3
га камайганлиги кузатилган (2-расм).
Ўтмишдош экинлар таъсирида 0-30 см ва 30-50 см қатламларда
тупроқнинг ғоваклиги ўрганилганда, ўтмишдош экинлар экилмасдан олдин
назорат вариантида 0-30 см қатламда 50,2%, бўлган бўлса, буғдой экилгандан
сўнг 48,7% ни ташкил этиб, тупроқнинг ғоваклиги 1,5% га камайганлиги
кузатилган (3-расм).
Тажрибада 30-50 см қатламида назорат вариантида ўтмишдошлар
экилмасдан олдин 46,7% ни ташкил этган бўлса, кузги буғдой экилгандан
сўнг 45,6% ни яъни, 1,1% га камайганлиги аниқланган.
Тажрибанинг 2-3 вариантлари ғўза ва маккажўхори ўтмишдош бўлганда,
ўтмишдошлардан олдин 0-30 ва 30-50 см қатламда 0,9-1,1% дан 1,3-1,4 гача
камайиб борганлиги кузатилди. Бу ҳолат ўтмишдош экин нўхат ва мошдан
14
сўнг 0-30 см қатламда 0,8-0,6% га рапсдан сўнг 1,9% га ошиб борган бўлса,
30-50 см қатламда эса, 0,9-0,5-0,2% камайиб борганлиги аниқланган.
Ўтмишдош экинлар таъсирида, уларнинг илдиз ва анғиз қолдиқлари
қолдирган озиқа моддалар миқдорига қараб дуккакли-дон ва рапс ўтмишдош
бўлган вариантларда тупроқнинг ғоваклиги ижобий томонга ўзгарган.
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги унинг механик таркиби, ғоваклиги ва
энг муҳими ҳажм массасига, ернинг жойлашиш рельефига бевосита боғлиқ
бўлади.
Тадқиқотларда ўтмишдош экинларнинг вегетация бошида дастлабки
кўрсаткичлар 533 м
3
/га бўлса, кузги буғдой (назорат) вариантида эса
вегетация охирида бу кўрсаткич 6 соат давомида 430 м
3
/га ни ташкил этиб,
103 м
3
/га кам сув ўтказилганлиги аниқланди, ўтмишдош экин сифатида ғўза
экилган вариантда, сув ўтказувчанлик бирмунча кўпроқ бўлиб, 6 соат
давомида 624 м
3
/га ни ташкил этиб, назорат вариантига нисбатан 91 м
3
/га
кўпроқ сув ўтказган бўлса, вегетация даври бошида 533 м
3
/га ни ташкил этди.
Ғўзадан сўнг кузги буғдой экилганда, вегетация даври охирига бориб, 77
м
3
/га сув кам сарфланганлиги кузатилган (4-расм).
Маккажўхори экилган вариантда сув ўтказувчанлик қобилияти 6 соат
давомида 617 м
3
/га бўлсада, назоратга нисбатан 84 м
3
/га кўп сув ўтказганлиги
аниқланган.
Шунингдек, тажрибанинг нўхат ва мош экилган вариантларда бу
кўрсаткич ижобий томонга ўзгариши кузатилиб, 6 соат давомида 626-648
м
3
/га сув ўтказилган бўлса, яъни назоратга нисбатан 93-115 м
3
/га сув кўпроқ
ўтказилганлиги аниқланди. Ўтмишдош экин рапс экилган вариантда ҳам сув
ўтказувчанлик қобилияти ижобий томонга ўзгариши сезиларли даражада
бўлиб, 6 соат давомида 664 м
3
/га, яъни вегетация даври бошига нисбатан
ўсув даври охирида 131 м
3
/га кўпроқ сув ўтказганлиги аниқланган.
Тадқиқотларда кузги буғдой экилган назорат вариантида илдиз ва анғиз
қолдиқлари 3,56 т/га бўлиши кузатилиб, ўтмишдош экин ғўза бўлганда 3,73
т/га ни, ўтмишдош экин сифатида маккажўхорида 4,27 т/га, нўхат ва мош
экилганда 2,55-2,14 т/га бўлиб, рапсда эса умумий миқдори ўртача 5,14 т/га
ни ташкил этганлиги кузатилган (5-расм).
15
Тадқиқотларда кузги буғдой (назорат) вариантида илдиз ва анғиз
қолдиқлари ўртача 3,56 т/га бўлиб, N-20,47 кг/га, P-11,30 кг/га, K-30,05 кг/га
озиқ моддаларни қайтарилиши кузатилган бўлса, ўтмишдош экинлардан ғўза
ва маккажўхори экилганда ўртача 3,73-4,27 т/га умумий илдиз ва анғиз
қолдиқлари тўплаган ва тупроққа N-36,89-23,11 кг/га P-15,62-12,40 кг/га, K-
47,37-15,61 кг/га озиқ моддалари қайтарилган. Ўтмишдош экин дуккакли-дон
экинлари нўхат, мошдан сўнг N-24,03-29,48 кг/га, P-11,71-15,18 кг/га, K-
16,27-28,47 кг/га миқдорида озиқа элементлари тупроққа қайтарилганлиги
кузатилган.
Тажрибанинг рапс экилган вариантида эса тупроқда қолдирган илдиз ва
анғиз қолдиқлари 5,14 т/га ни ташкил этиб, N-30,72 кг/га, P-17,26 кг/га, K-
49,27 кг/га озиқа моддаларини қайтарилганлиги аниқланган (6-расм).
Маълумотлардан кўриниб турибдики, экин турлари фарқланишидан
қатъий назар, ўтмишдош экинларнинг тупроқ унумдорлигига ижобий
таъсири яққол намоён бўлган.
Тажрибада ўтмишдошлардан олдин кузги буғдойдан бўшаган
майдонларда тупроқдаги микроорганизмларнинг таксономик гуруҳларига
кирувчи бактериялар, азотофиксаторлар, нитрификаторлар ва физиологик
гуруҳларига кирувчи замбуруғлар, актиномицетлар тупроқнинг 0-30 ва 30-50
см қатламларда ўрганилганда, бактериялар сони 35,5-23,2 млн/г,
16
азотофиксаторлар 23,5-17,3 млн/г, нитрификаторлар 48,3-37,0 минг/г,
замбуруғлар 36,4-22,2 минг/г, актиномицетлар 29,3-17,6 млн/г атрофида
бўлганлиги аниқланган.
Назорат вариантида 0-30 ва 30-50 см қатламларда бактериялар сони
41,4-26,2 млн/г, азотофиксаторлар 35,1-24,3 млн/г, нитрификаторлар 46,6-
34,1 минг/г, замбуруғлар 38,9-25,1 минг/г, актиномицетлар 24,5-18,2 млн/г
бўлган бўлса. Ўтмишдош экинлар ғўза ва маккажўхоридан сўнг бактериялар
53,3-50,3 млн/г, азотофиксаторлар 48,0-50,2 млн/г, нитрификаторлар 65,6-
64,8 минг/г, замбуруғлар 50,8-50,0 минг/г, актиномицетлар 31,4-32,8 млн/г
эканлиги аниқланган.
Ўтмишдош экин дуккакли-дон экинлари нўхат ва мошдан сўнг
тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см қатламларида бактериялар 76,8-70,0 млн/г дан
54,7-48,4 млн/г, азотофиксаторлар 78,1-77,8 млн/г дан 44,7-43,3 млн/г,
нитрификаторлар 86,5-82,2 минг/г дан, 62,8-60,7 минг/г, замбуруғлар 68,1-
66,3 минг/г дан, 54,6-52,1 минг/г, актиномицетлар 58,7-54,4 млн/г дан 38,6-
36,2 млн/г бўлиб, назоратга нисбатан ҳар иккала гуруҳ микроорганизмлар
сони 2-3 марта ортганлиги кузатилган. Ўтмишдош экин рапсдан сўнг
бактериялар
72,5-5,2,2
млн/г,
азотофиксаторлар
71,4-41,6
млн/г,
нитрификаторлар 78,6-56,4 минг/г, замбуруғлар 66,0-44,2 минг/г,
актиномицетлар 52,9-33,6 млн/г ни ташкил этган бўлса, назоратга нисбатан
бактериялар сони 0-30 ва 30-50 см қатламларда 31,1-26 млн/г,
азотофиксаторлар 36,3-17,3 млн/г, нитрификаторлар 32-22,3 минг/г,
замбуруғлар 27,1-19,1 минг/г, актиномицетлар 28,4-15,4 млн/г ошиб
борганлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |