Диссертациянинг «Ўтмишдош экинларнинг кузги буғдойнинг
ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири»
деб номланган
бешинчи бобида, кузда экилган буғдойнинг вариантлар бўйича униб чиқиши,
тупланиши ва фазалар бўйича ўсиши, ривожланиши, пишиб етилишига
омилларнинг таъсири, ҳосилдорлиги ва доннинг сифат кўрсаткичлари
батафсил ўрганилди. Бу ишлар фенологик кузатишлар, биометрик ўлчовлар,
аналитик таҳлиллар асосида олиб борилди. Олинган натижалар асосида
тегишли хулосалар қилишга имкон яратилган.
Тажрибада кузги буғдой (назорат) ва барча ўтмишдош экинлар экилган
вариантларда ҳам униб чиқиш муддати 7-9 кунгача бўлганлиги кузатилган.
Униб чиқиш-тупланиш даври 20-21 кун, найчалаш даври 162-кундан 164
кунгача, тўлиқ пишишгача бўлган давр оралиғи 222-226 кунгача умуман
ўтмишдошлар таъсирида ривожланиш даврларида вариантлар ўртасидаги
сезиларли даражада катта фарқ бўлмаганлиги аниқланган.
Кузги буғдойнинг баҳорги вегетациясининг бошланишида барг юзаси
9,9-13,6 минг м
2
/га, найчалаш фазасининг бошланишида 16,7-19,2 минг м
2
/га,
бошоқлашда 31,9-40,6 минг м
2
/га, сут пишишда эса 6,6-9,6 минг м
2
/га,
ўтмишдошлар таъсирида 0,1-3,0 минг м
2
/га юқори бўлиши аниқланди ва бу
ҳолат экинзорлардан юқори дон ҳосили олишни таъминлаган.
17
Тадқиқотлар натижаларига қараганда назорат вариантида умумий
поялар сони 526,1 дона/м
2
, маҳсулдор поялар 387 дона/м
2
бўлиб,
ўтмишдошлар таъсирида умумий поялар сони 535,3-587,4 дона/м
2
назоратга
нисбатан 9,2-61,3 дона/м
2
гача, маҳсулдор поялар сони эса 394-452 дона/м
2
гача бўлиб, назоратга нисбатан 7-65 дона/м
2
гача ошиб борганлиги
аниқланган (7-расм).
Ўсимлик бўйининг баландлиги назорат вариантида 90,7 см ни ташкил
этган бўлса, ўтмишдош экинлар таъсирида 94,5-98,1 см, яъни назоратга
нисбатан 3,8-7,4 см баланд бўлганлиги аниқланган.
Дала тажрибаларида ётиб қолишга чидамли кузги буғдойнинг «Таня»
нави экилганлиги ҳамда об-ҳаво қулай келганлиги сабабли кузги буғдойни
ўсув даврини охирига барча вариантларда ётиб қолиши кузатилмади.
Тадқиқотларимизда ўтмишдош экинлар таъсирида илдиз тизимини
шаклланиши ўрганилганда назорат вариантида жами 185,64 г ни ташкил
этган бўлса, ўтмишдош экин ғўза ва маккажўхоридан сўнг 199,09-197,41 г
бўлиб, назоратга нисбатан 13,45-11,7 г юқори илдиз тизими шаклланиб,
дуккакли-дон ва рапс экилган вариантларда 210,53-216,88-216,30 г ни ташкил
этиб, назорат вариантига нисбатан 24,89-31,24 -30,66 г кўп илдиз тизими
шаклланганлиги аниқланган.
Ўтказилган дала тажрибалари (2014-2017 йй.) давомида ўтмишдош
экинлардан сўнг кузги буғдойнинг дон ҳосилдорлиги назорат вариантида
ўртача 49,7 ц/га ташкил этган бўлса, энг юқори ҳосилдорлик кўрсаткичлари
ўтмишдош экинлар дуккакли-дон нўхат, мош ва рапс сўнг 60,0-65,1 ц/га
бўлганлиги кузатилиб, назоратга нисбатан 10,3-15,4 ц/га қўшимча дон ҳосил
олинганлиги аниқланган (1-жадвал).
Тажрибада назорат вариантда бошоқ узунлиги 8,6 см, бир бошоқдаги
бошоқчалар сони 14,2 дона, бир бошоқдаги донлар сони 36,8 дона, бир
бошоқдаги доннинг массаси 1,31 г, 1000 дона доннинг массаси 35,6 г. ни
ташкил этганлиги аниқланган.
Ўтмишдошлар таъсирида назорат вариантига нисбатан бошоқ узунлиги
0,6-1,2 см, бир бошоқдаги бошоқчалар сони 0,9-1,5 дона, бир бошоқдаги
18
донлар сони 02-04 дона, бир бошоқдаги доннинг массаси 0,04-0,14 г, 1000
дона доннинг массаси 0,5-36 г гача ошиб борганлиги кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |