қоғоз парчаси ёки эски конвертларга белги қилиб қуярдим.
Мен фикрларимни ресторанлардаги қоғоз қўлсочиқларига
ёзардим. Улар ахлат яшикларига кетарди. Кейин тушундим-
ки, энг яхшиси, фикрларни тўплаш, кундалик юритиш... Мен
25 ёшимдан бошлаб кундалик юрита бошлаганман. Кунда-
лик менинг кутубхонамнинг асосий қисми бўлса, интизом
ўқиб-ўрганишимнинг асосини ташкил қилган.
Мен кундалик
учун тоза, оппоқ қоғозли китоблар сотиб оламан. Болала-
рим менинг устимдан куладилар. Негаки, тоза, оқ қоюзлар-
га 26 доллар тўлайман-да. Улар буни беҳудага пул сарф-
лаш, дейдилар. Нега мен қуруқ китобларга шунақа пуллар
тўлайман? Чунки мен 26 доллардан анчайин қимматроқ бир
нарсани топишни истайман. Ҳамма
кундаликларим шахсан
ўзимники. Агар бирор кун китобларимдан лоақал битгасини
олсангиз, ўшанда бу 26 доллардан анчайин қимматлироқ
эканини тушуниб оласиз. Шуни тан оламан, агар менинг
кундаликларимга
назар ташласангиз, бемалол мени жиддий,
талабчан деб ўйлайсиз. У фақат менинг касбимга эмас, ҳаёт-
да янги тушунчалар ўзлаштиришга ва уддабуронликка ба-
ғишланган. Кундалик юритиш энг муҳим дарс. Мен буни
энг қимматли уч хазинанинг бири деб атайман.
Сиз уни
ўзингиздан кейинги авлодга қолдиришингиз мумкин. Кейин-
ги авлод сиздан қолган мебелларингиздан кўра сиз қолдир-
ган бу уч хазинани кўпроқ қадрлайди:
Биринчи хазина - бу сизнинг суратингиз. Кўпроқ фо-
тосуратга тушинг. Лаҳзадан фойдаланишга, ютишга эрин-
чоқлик қилманг. Бир лаҳзани ушлаб олишга қанча вақт
керак? Сониянинг бир қисми. Бир лаҳзани ўтказиб юбо-
риш учун-чи? Унга ҳам сониянинг бир қисми. Демак,
ҳар бир лаҳзани йўқотманг. Қачонлардир бу дунёни тарк
этганингиздан сўнг сиз ҳақингиздаги хотиралар яшайди.
Иккинчи хазина - бу сизнинг кутубхонангиз. Бу сизни
ўқитган, ўргатган кутубхона сизнинг идеалингизни ҳимоя
қилишга, сизга ёрдам берган фалсафангизни ривожланти-
ришга кўмаклашади. Бой, кучли, муваффақиятли, соғлом
56
ва ўзгача бўлишга сизга ёрдам берган ўзгача кутубхонан-
гиз! Балки касалликни енгишга ҳам ёрдам бергандир?! Бал-
ки қашшоқлик устидан ғалаба қилишга кўмаклашгандир?!
Сизнинг онгингиз ва юрагингизни озиқлантирган кутубхо-
нангиз авлодингизга қолдирадиган энг катга совғангиздир.
Учинчи хазина - бу сизнинг инжиқлик билан йиққан
ғоя ва ахборотларингиз. Шу учта хазина сизнинг ўта
жиддий инсон эканингизни кўрсатади.
Расмга тушиш эса
осон. Китоб магазинидан китоб сотиб олиш ҳам қийин
эмас. Аммо шахсий ҳаётингизни, келажак тақдирингиз-
ни текшириш анчайин мураккаб. Кундалик юритишга ва
белгилаб юришга вақт топинг. Натижалардан хурсанд
бўласиз. Ўзингиздан кейин қимматли нимадир қолдириш
- бу бир бахт. Бугунги кундан завқланиш ҳам бир бахт.
Do'stlaringiz bilan baham: