мизнинг биродарларимиз бор. Қачон чақирсангиз, улар:
"Телефон қилиб тургин, биз бирга вақтимизни чоғ ўтказа-
миз", дейди. Келинглар, ҳақиқий дўст ва биродарларимиз
бор бўлсин. Дўстларингиз, оғайниларингиз бўлиши шарт.
Навбатдаги учинчи омил - бу маданият, тил, мусиқа,
урф-одатлар, анъанлар, кийиниш. Буларнинг ҳаммаси
ҳаётда муҳим. Ҳақиқатдан булар ноёб нарсалардир. Улар-
да ҳуқуқ, таъсир, адолат, энергия, қобилият мужассам.
Тўртинчи
омил - динимиз, руҳиятимиз. У миллатимиз-
нинг келиб чиқиши ҳисобланган оилани шакллантиради.
Характерингизнинг руҳий томонига эътиборсизлик қил-
манг. Руҳиятингизни эҳтиёт қилинг. Руҳиятингиз сизнинг
қандай инсон эканингизни кўрсатади. У бизни бошқа жон-
зотлардан - ҳайвонлардан, итдан, мушуқцан, қушлардан
ва сичқондан фарқлайди. Демак, руҳиятни эъзозланг.
Бешинчи омил - ота-онамиз ўргатган ҳеч нимани ўтка-
зиб юбормаслигимиз керак. Кинолар, буюмлар, чиқим-
лар, шоулар, рақслар... нимага қатнаша олсангиз, ҳам-
масига қатнашинг. Иложи бўлса, ҳаммасига чипта олинг.
Ота-онам мени шуларга ўргатган эди. Ҳали ҳам шулар
менга ёрдам беради. Отам 93 ёшида вафот этди. Агар
унга кеч соат 10:30-11:30 ларда телефон қилсангиз, уйда
топа олмас эдингиз. У болаларнинг софтбол ўйнашла-
рини
кузатар эди, конъертларга, черковларга борарди.
Ҳар кеч қаердадир бўлар эди.
Ҳаётда фаол яшанг. Ҳаётингиз яхши бўлса, яххни яша-
сангиз, даромад ҳам яхх^ бўлади. Агар сиз яхши яшасан-
гиз, бу сизнинг овозингиздан, гапларингиздан сезилади, чеҳ-
рангиздан барқ уриб туради.
Агар сиз яхши яшасангиз, сиз-
дан қандайдир киншни мафтун қилувчи хулқ-атвор тарала-
ди. Бу фақат шахсий ҳаёгингизга эмас, балки ишингизга ҳам
ўз таъсирини кўрсатади. Ва сизга дунёда ҳеч нарса шунча-
лик бера олмайдиган ҳаётий қобилиятни беради.
Охирги олтинчи омил - оила ва қариндошлар. Қарин-
дошларни севинг, улар ҳам муҳаббат билан жавоб қай-
52
тарадилар. Уларнинг руҳини кўтаринг, улар сизнинг ру-
ҳингизни кўтаришади.
Бирон майда-чуйдани ўтказиб юборманг. Ҳаёт майда-
чуйдалардан тузилган. Отам тириклигида мен саёҳат қилиб
юриб, унга телефон қилардим.
Одатда у эрталабки нонуш-
тани фермерлар билан қиларди. У Айдахо штатининг ши-
молий-ғарбида жойлашган, унчалик катта бўлмаган қиш-
лоқда яшарди. Агар мен Исроилда бўлсам, туннинг ярми-
да туриб, 5-6 дақиқа телефон қилиб: "Дада, мен Исроилда-
ман", десам, у баланд овозда гапирарди. Унинг ўғли Исро-
илдан телефон қилаётганини ҳамма эшитсин-да. Яна мен:
"Дада, кеча-кечқурун улар менинг шарафимга катта зиёфат
уюштиришди", десам, энди буни ҳамма биларди.
Бунга
ҳаммаси бўлиб 10-15 дақиқадан кам вақт кетади. Аммо
мен дадамга қандай унутилмас кун совға қилардим.
Ота уйдан чиқа туриб қизининг ўпичларини ҳис қил-
са, бу унинг юзидан кўриниб туради ва кун давомида
унга куч бағишлайди. Дадаларни ўпиб ишга кузатинг-
лар. Аёл киши уйдан чиқа туриб эри билан қўлтиқлашиб
кетса, буни ҳис қилган эркакка ўша куни билан ҳеч қан-
дай зарба ўз таъсирини ўтказолмайди. Булар одамни кучга
тўлдиради, ўзига ишонч беради.
Бу жуда қадрли нарса, бундай имкониятларни ўтказиб
юборманг. Бир киши айтган экан: "Ҳаётда қимматли нар-
салар кўп, шулардан энг қимматлиси - бир одамнинг ик-
кинчисига ғамхўрлик қилишидир". Муҳаббатдан қиммат-
лироқ нарса йўқ. Қасрда ёлғиз яшагандан кўра севган ки-
шингиз билан дарё бўйидаги ҳужрада яшаган афзал.
Демак, ишонч ҳосил қилинг,
эсда тутинг, нима учун
шу ишларни қиламиз?
Do'stlaringiz bilan baham: