лантиришга ҳаракат қилинг". Ғазабингизни бошқа кунга
кўчирманг. Бу жуда оғир юк. Бу юкни ҳафта
давомида
кўтариб юрсангиз, у қадцингизни букиб қўяди. Шунинг учун
баъзи нарсаларни кун давомида бажаришингиз керак.
Навбатдагиси - натижаларни текшириш. Бу ҳафталик
натижаларни қараб чиқиш лозим. Биз ойлик-маош тўлаш
учун1 ҳафталик ишларимиз ҳисобини олиб боришимиз
керак. Ишларингиз қолиб кетишига қарамасдан, сиз ҳаф-
та охирида албатта ҳафталик натижаларни кўриб чиқи-
шингиз керак. Бизнесда икки нарсани ҳафта давомида
текшириб бориш керак: бу
сизнинг фаолиятингиз ва иш-
ларингиз натижаси. Ишларингиз қандай натижалар бе-
раётганини билишингиз керак.
Бир куни устозим менга "Муваффақият сонлар ўйи-
нидан иборат", деб айтди. Сўнг:
- Охирги 90 кун ичида нечта китоб ўқидинг? - деб
сўради.
- Бирорта ҳам ўқимабман.
- Яхши эмас. Билимингни
ошириш учун охирги олти
ой мобайнида нечта дарсга қатнашдинг?
- Ҳеч қанақа.
- Яхши эмас. Охирги олти йил ичида қанча пул иқти-
сод қилдинг?
- Ҳеч қанча.
- Яхши эмас. Жим, агар бу сонларни ўзгартирмасанг,
ҳаётинг ўзгармайди. Агар шу сонларни яхши сонга ўзгар-
тирсанг, ўзинг фарқини ҳам сезасан.
Ҳа, муваффақият ва натижалар - бу сонлар ўйини. Жон
унчалик катта бўлмаган савдо компаниясига ишга келди.
Унинг ҳафталик юмуши ўнта телефон билан боғлйқ ишни
бажаришдан иборат. Шундай қилиб, жума куни менежер
ундан сўради: "Нечта телефон ишини бажардинг?" Жон:
"Ҳалиги..." деди-ю буни бажариш учун кўп куч йўқотга-
ни ва ҳоказоларни айтди. Менежер: "Жон, бизга гап керак
эмас, бажарган ишингнинг сони керак. Гапни биз ўзимиз
49
ўйлаб топамиз. Фақат рақамлар аҳамиятга эга. Вақтдан
унумли фойдаланиш - тараққиётга эришишдир.
Энг яхши
ҳисоб - бу ўзинг олиб борган ҳисоб. Буни сен учун давлат
ёхуд фирма ё ташкилотинг қилиб беришини кутма. Уз
ҳисоб-китобингни ўзинг қил ва ўзингдан сўра: "Ишларим
юришяптими, хоҳлаган нарсамга ҳозир эришаманми ёки
келажакдами?" Ўзингизга судғя бўлинг.
БОЗОР
Дадам: "Сенга к)ш пул тўлайдими, камми, ҳамма вақт
сен кўп иш қилгин", деб ўргатар эди. Қанча ишлайсиз,
олти ҳафтами, олти ойми, фарқи йўқ, кетаётганда ишингиз-
ни олган вақтдагидан кўра яхши аҳволда қолдириб кетинг.
Бозорга
талабингиз билан эмас, уддабуронлигингиз би-
лан киринг. Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, докторга
мурожаат этинг, бозорга эмас. Пулга муҳтожлигингиз бўлса,
банкка боринг, бозорга эмас. Агар сиз сотувчилик қилсан-
гиз, тирикчилик учун пул ишлайсиз. Агар сиз шу жараённи
инвестиция қилсангиз, тўкин-сочин ҳаётга эришасиз.
Жиддий тайёргарлик кўрмаганингиз
бозорда билина-
ди. Иш бошида ўзингизга ишончсизлик сезсангиз, бу энди
бозорда келажагингиз йўқ, дегани эмас. Яхшиси, ўз ишин-
гиздан қониқиш ҳосил қилинг.
Бизга бозорга нима олиб келганимизга қараб тўлаша-
ди. Бунга кўп вақт сарфланади. Бизга вақтга эмас, хиз-
матимизга, нарсамизга ва предметларга тўлашади.
Иш ташлашнинг асосий вазифаси - катта пул олиш. Аммо
сиз фақат талаб қилган билан бадавлат бўлолмайсиз.
Эскидан қолган иккита муҳим сўз бор - қидиринглар
ва сақланинглар. "Имкониятни изланг ва қидиринг, иғво
ва васвасадан сақланинглар".
Қоғозда режалаштирмасдан ҳеч қачон кунингизни
бошламанг.
50
Кам ишлаб, кўп нарсани хоҳласангиз, иқтисодий му-
аммолар бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: