Электр юритувчи куч



Download 238,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi238,85 Kb.
#48865
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
EYuK



Электр юритувчи куч

Электр юритувчи куч 
Электрокимё 
аслида Гальванининг 
қурбақа 
устида ўтказган 
тажрибаларидан бошланган: мис ва темир металлари электродлар вазифасини 
бажариб, гальваник элементни ҳосил қилган. Шу сабабли, электрофизиология ва 
электрокимёнинг асосчиси бўлган Гальванининг номи билан кўп илмий атамалар 
номланган: гальваник элемент, гальванометр, гальванопластика, гальваностегия, 
гальваник ток ва бошқалар. 
Вольта 1799 йилда электр энергиянинг биринчи кимёвий манбаини яратди: 
турли металлар туташган чегарада потенциаллар фарқи пайдо бўлади, буни вольта-
потенциал дейилади (Вольтанинг контакт назарияси фанда узоқ вақт хукм сурган). 
1889 йилда Нернст гальваник элемент электр юритувчи кучи (ЭЮК) нинг 
“осмотик” назариясини яратган. Нернст назарияси Вольтанинг контакт 
назариясини бутунлай инкор этиб, электрод-эритма чегарасида потенциаллар 
сакраши (гальваник потенциал) пайдо бўлишининг ягона сабаби қўш электр 
қаватининг ҳосил бўлишидир, деб тушунтирган. Агар электрод потенциалининг 
пайдо бўлишига фақатгина электрод-электролит чегарасидаги қўш электр қават 
сабабчи бўлганда, айрим металларнинг стандарт солиштириш электродига 
нисбатан ўлчанган “ноль зарядли потенциали” нолга тенг бўлиши керак эди 
(“металларнинг ноль нуқтаси” деб ҳам аталади). Фрумкиннинг XX асрнинг 30-
йиллардаги изланишларига кўра, ноль зарядга эга бўлган металларнинг 
потенциаллари ҳам нолга тенг эмас экан. Демак, электрод билан электролит 
чегарасида умуман қўш электр қават пайдо бўлмаган тақдирда ҳам электроднинг 
потенциали нолдан фарқ қилиши Нернст назариясининг нотўғри эканлигини 
кўрсатди. 
Металлар физикасининг ривожланиши натижасида турли металлар 
туташтирилганда потенциаллар фарқи пайдо бўлиши кўрсатилди. Квант 
назариясига биноан, потенциаллар фарқига металлдаги озод электронлар 
энергияларининг Ферми сатҳлари турлича бўлганлиги сабаб бўлади ва металлар 
туташтирилганда Ферми сатҳлари тенглашгунча электронлар бир металлдан 
иккинчисига оқиб ўтади. 
Ҳозирги замон тушунчасига биноан, электроднинг потенциали икки металл 
чегарасидаги вольта-потенциал ва электрод-эритма чегарасида қўш электр қават 
ҳосил бўлиши билан белгиланувчи гальвани-потенциалларининг йиғиндисига 
тенгдир. 

Download 238,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish