Электр юритувчи куч


Электрод тушунчаси. Электрод потенциалининг пайдо бўлиши



Download 238,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi238,85 Kb.
#48865
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
EYuK

Электрод тушунчаси. Электрод потенциалининг пайдо бўлиши 
Зарядланган заррачалар тутган эритмага туширилган металлни электрод деб 
атаймиз. Бундай системада металлдан эритмага катионлар ўтиши мумкин. Олиб 
ўтилаётган заррачаларнинг сольватланиши (гидратланиши) ионларнинг ўтишига 
кўмаклашади. Катионларнинг эритмага ўтиши натижасида металл манфий 
зарядланади, лекин электрод – эритма системаси электронейтрал бўлиб қолади. 
Электрод сирти атрофида металл сиртидан 10-5 -10-7 м гача чўзилган қўш электр 
қават ҳосил бўлади. Худди шундай қилиб, эритмадаги катионлар ҳам металлга 
ўтиши мумкин, унда металл мусбат зарядланади, анионлар эса қўш қаватни ҳосил 
қилади. Металлнинг сиртқи зарядига мос равишда ориентациялашган сув 
молекулалари бевосита металл сиртига тегиб туради (ушбу ҳолатда металл сирти 
манфий зарядланган). Металл сиртининг бир қисмини адсорбиланган ва кам ёки 
бутунлай гидратланмаган анионлар эгаллайди. Уларнинг адсорбиланиши махсус 
(специфик) деб аталади, чунки у сиртнинг зарядига эмас, балки ковалент 
боғларнинг ҳосил бўлишига боғлиқ бўлади; контакт адсорбиланиш деб ҳам 
аталади, чунки дегидратланган анионлар металл сиртига зич тегиб туради. 298 К 
ҳароратда симоб сиртида Сl

, Br
-
, J
-
ва Cs
+
ионларининг адсорбиланиши, K
+
, Na
+
ва Fионларининг адсорбиланмаслиги аниқланган. 
Махсус адсорбиланишнинг пайдо бўлиши ионнинг гидратланиш 
даражасига ва катталигига боғлиқ. Масалан, фтор иони водород боғлари билан 
боғланади ва бу ҳол фтор ионининг эритма ҳажмидан электроднинг сиртига 
чиқишига ҳалақит беради. Адсорбиланган ионларнинг марказларидан Г
1
масофада 
ўтказилган текислик Гельмгольцнинг ички текислиги деб аталади. Бу текисликдан 
кейин гидратланган катионларнинг марказларидан Г
2
масофада ўтказилган 
Гельмгольцнинг ташқи текислиги келади. Гидратланган ионларнинг радиусига 
яқин оралиқдаги О — Г
2
Гельмгольц қавати зич қават дейилади. 
Зич қаватда ионлар билан ва ўзаро кучсиз боғланган сув молекулалари ҳам 
бўлади. Бу сувнинг тузилиши индивидуал сувникидан фарқ қилади, шунинг учун 
ҳам зич қаватдаги сувни қайта тикланган дейилади. Эритманинг зич қаватдаги 
диэлектрик сингдирувчанлиги ε индивидуал сувникидан кичик бўлади. 
Электрод потенциали ҳосил бўлишининг келтирилган механизми умумий 
эмас. Айрим металлар (олтин, платина) шунчалик маҳкам кристалл панжарага 
эгаки, улардан катионлар ажралиб чиқа олмайди. Бу металларда потенциаллар 
фарқи пайдо бўлмайди. Аммо бундай металларнинг сиртига оксидланиш ёки 
қайтарилиш қобилиятига эга бўлган кўпчилик моддалар адсорбиланиши мумкин. 
Шу 384 нинг учун бу металлар ёрдамида эритмалар билан мувозанатда бўлган 
системаларни ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳолда электродлар инерт дейилади, 


потенциал эса инерт электродда адсорбиланади ва эриган модда орасидаги 
мувозанат билан белгиланади. 
 
Бундай электродга мисол қилиб эритмадаги водород ионлари билан 
мувозанатда бўлган ва водород адсорбиланган платиналанган платинани олиш 
мумкин. Бунда модданинг оксидланган шакли эритмада, қайтарилгани эса, 
электродда бўлади. 

Download 238,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish