Тупроқ физикаси


Турли классификациялар бўйича тупроқларнинг шўрланиш даражаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Турли классификациялар бўйича тупроқларнинг шўрланиш даражаси 
Ўрганилган объектлар номи 
 
Ўрганилган 
намуналар 
сони 
Классификациялар бўйича тупроқ 
шўрланишини баҳолашнинг бир-
бирига мос келиши 
Тасодифий мос келиш, % 
ЕС, dS/m 
– Cl, % 
Cl, % - 
∑заҳарли 
тузлар, % 
ЕС, dS/m - 
∑заҳарли 
тузлар, % 
Сирдарѐ 
вилояти, 
Ғ.Ғулом 
хўжалиги 
29 
21 
28 
28 
Сирдарѐ 
вилояти, 
Сиддиқов 
хўжалиги 
175 
31 
42 
53 
Сурхондарѐ вилояти, Талашкон 
хўжалиги 
30 
33 
47 
33 
Наманган вилояти 
37 
41 
38 
65 
Қорақалпоғистон Республикаси 
15 
73 
67 
80 
Энг кўп мос келиш заҳарли тузлар йиғиндиси ва электр ўтказувчанлик 
ўртасида 
кузатилди 
(50 
дан 80 

гача, 
46-жадвал), 
бу 
эса 
электрокондуктометрия услубини тузларнинг заҳарлилик хавфини етарлича 
аниқлашда қўллаш мумкин эканлигидан далолат беради.
ФАО услуби бўйича тупроқларнинг шўрланишини баҳолаш тўйинган 
тупроқ эритмаларининг электр ўтказувчанлигига кўра олиб борилади. Тўйинган
эритмаларни тайѐрлаш фақатгина лаборатория шароитида, махсус асбоблар 
ѐрдамида амалга оширилиши лозим, шу сабабдан тупроқ эритмасининг электр 
ўтказувчанлиги қийматини тупроқ-сув суспензиялари ва сўримининг электр 
ўтказувчанлигини ўлчаш асосида ҳисоблаш йўли билан аниқлаш мақсадга 
мувофиқдир.
Дала шароитида тупроқ шўрланишини портатив электрокондуктометр 
ѐрдамида тўғридан-тўғри аниқлаш имконияти мавжудлиги боис, лаборатория 
ходимлари томнидан республиканинг турли тупроқларида тадқиқотлар олиб 
борилди ва Сирдарѐ вилояти, Фарғона вилояти, Сурхондарѐ вилояти ва 
Қорақалпоғистон Республикасида танланган нуқталарда 3 қайтариқда 
тажрибалар қўйилди. Тажрибалар давомида тупроқлар шўрланиш типининг 
деярли барчасини қамраб олинишига эътибор берилди: яъни, тадқиқодлар 
хлоридли, сульфат-хлоридли, хлорид-сульфатли ва сульфатли шўрланиш 
типига мансуб тупроқларда олиб борилди. Уларнинг механик таркиби 
қумлоқдан оғир қумоқгача ўзгариб туради, тўйинган тупроқ эритмаларининг 
шўрланиш даражаси 2,6 дан 49,2 dS/m гача ўзгариб туради. Сульфатлар 
миқдори 1,7-22,6 мг/экв, хлор ионининг миқдори эса 0,28-7,6 мг/экв оралиғида 
тебраниб туради. Тадқиқотнинг асосий моҳияти ўтувчи коэффициент К га 
таъсир этувчи омилларни ва унга яқин бўлган қийматни аниқлашдан иборат. 


250 
Шунингдек, ўрганилган намуналардан тупроқ эритмалари тайѐрланиб, 
ушбу эритмаларда паралел равишда ЕСе (тупроқ эритмасининг электр 
ўтказувчанлиги), 
ЕС
1:5
(1:5 
нисбатдаги 
сувли 
сўримнинг 
электр 
ўтказувчанлиги) ва ЕС
1:1
(1:1 нисбатдаги тупроқ-сув суспензиясининг электр 
ўтказувчанлиги) аниқланилди.
Тажриба натижалари асосида амалиѐтда услубни қўллаш шароитлари ва 
қайта кўриб чиқилган локал коэффициентларни тупроқ шўрланишини 
баҳолашда фойдаланиладиган халқаро (ЕСе бўйича) ва классик (заҳарли тузлар 
йиғиндиси бўйича) классификацияларга солиштириш мумкинлиги исботланди. 
Ўзбекистонда шўртобланиш жараѐни кузатилмаслиги боис ушбу 
соддалаштирилган услубни кенг миқиѐсда қўлланилишини тавсия этиш 
имконини беради. 
Идоралар томонидан қабул қилинган норматив регламентига мувофиқ 
2007 йилдан бошлаб мелиоратив хизмат тупроқ шўрланишини 1:1 нисбатдаги 
тупроқ-сув суспензиясининг электр ўтказувчанлигини ўлчаш, ЕСе ни ҳисоблаш 
(классик ишлаб чиқаришда портатив электрокондуктометрларни қўлланилиши) 
орқали баҳолашга ўтилди, шунингдек тўғридан-тўғри дала шароитида тупроқ 
намуналари олмасдан генетик қатламлар бўйича тупроқ шўрланишини баҳолаш 
имконини берувчи штирли электрокондуктометрлар қўлланилмоқда. Бироқ, 
ҳозирги кунга қадар лабораторияларда бу услуб тўла равишда қўлланилмаяпти, 
ерларнинг шўрланганлигини баҳолашда натижаларнинг фарқ қилиши, 
шунингдек таҳлил учун реагентлар воситалар сотиб олишда сезиларли харажат 
қилишни талаб этувчи эски услубни афзал кўришмоқда. 
Энг минимал иқтисодий самарадорлиги – бу дала ишларининг ҳажми 2 
баробар камайиши ва аналитик ишлар умуман бажарилмаслигидир. 
Келтирилган 2 услуб ҳам шўрланиш съѐмкалари, шўрланиш даражасини 
баҳолаш ишларини ўтказиш ишларини сезиларли тезлаштириш имконини 
беради, турли кимѐвий реактивлар ва юқори малакали кадрларни талаб 
этилмайди. Бу эса Мелиоратив кадастр ишларини олиб боришда шўрланган 
ерларни тарқалиши ҳақида ишончли маълумотлар олиш имконини беради. 
Мелиоратив кадастрнинг сифатини ошириш мелиорация ишларини тўғри 
ташкил этиш ва маблағни тўғри сарфлашда муҳим ҳисобланади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish