билагини омбирдек
қисив қўйди
(Ш. Холмирзаен. Ўзбек бобо).
Ўзимни эшикка урмокчи эдим, дадам билагимдан омбирдек
қисиб олди
(Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Бакувват панжалари
билан бўйнидан омбурдай
сиқиб
, бурнини ерга ишқай
бошлади
(А. Кўчимов. Қочок). Отаси камалганидан бери бундай хорлик
тузини татиб кўраётган Асадбек кочмокчи бўлди. Аммо синф
раҳбарининг омбурдай қўллари кулогини бураб, жойидан жил-
дирмай кўйди (Т. Малик. Шайтанат).
о н А
ОНАДАЙ (КАБИ)
1.
Меҳрибон, азиз,
яқин, кадрдон.
Онамдек
меҳрибон,
мунис Ватан бор, ғамгузорим бор
(А. Орипов. Ватан). Онамга ўхшайди менинг ватаним, Онамдай
меҳрибон,
онамдай хоксор (М. Юсуф. Менинг Ватаним). Жо-
нимни ҳам
сендан аямайман деймизми, демак, Ватан онадек
азиз
экан! (Шукрулло. Тирик рухдар). Ҳар туп нихол - новдани,
она каби
меҳрибон,
Гамхўр бўлиб, парваришлаб ўстирадурсан,
боғбон (Н. Маматов. Богбон). Онасидек бўлиб колган бу
боёкиш кампирни куппа-кундуз куни алдаган эди, ахир (X. Сул-
тонов. Ажойиб кунларнинг бирида). Ахир у Тошкентни, сал-
кам уч йил яшаган,
энг ширин, энг масъул студентлик йиллари
ўтган бу бағрикенг, туқкан онадай
меҳрибон
, сахий шаҳарни
шундай согинган, шундай согинган!.. (О. Ёкубов. Биллур
кандиллар). Синф раҳбарлари ўкувчиларга онадек бўлиб колади
(X. Тўхтабоев. Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи). Онаси ўрни-
га онадек бўлиб колган эди, хеч кимга айтмайдиган, калбининг
туб-тубида беркиниб ётган сирларини фақат шу
муаллим-
га айтарди (X. Тўхтабоев. Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи).
2.
Эъзозла(н)моқ, ардоқламоқ, багрига олмоқ.
Мажнунтол азалдан аёл, онадай
эъзозланган
(А. Расулов. То-
лерантлик ва руҳий покланиш). Офарин,
багрингга олдинг
она-
дек, Талпиниб меҳрингга биз парвонадек (Ж. Камол. Қуёш чаш-
маси). Онадай
ардо/ушб,
боладай севиб, Саклаймиз тупроқни,
шарафни, донгни, Ўткир кўзимизни уфқцан узмай, Ҳар кун
каршилаймиз сафобахш тонгни (Зулфия. Биз тонгни севган-чун).
Раҳматли кайнона келинини жони-дилидан яхши кўрарди, чунки
Рисолат ҳам уни ўз онасидай э
ъзозлар,
юзига тик карамасди
(Қ. Кенжа. Тошкин).
160
www.ziyouz.com kutubxonasi
Яқин, бир-бирига жуда меҳрибон. Қариндош бўлмаган катта-
лар ва кичиклар ўртасидаги муносабат ҳақида.
Бу бечоранинг ҳам ҳеч кими йўк экан. Она-боладай бўлиб
қолдик (А. Қаҳҳор. Қўшчинор чирокдари). Бир-бирига она-
боладек бўлиб колган бу дил ришталарини кузатиб, беихтиер
калбингиз ҳайратга тўлади (Э. Норбўтаева. Кўнгли
осмон кадар
кенг). Мен ўзим раҳматли кайнонам билан худди она-боладек
эдик. Ҳалигача кариндошларимиз билан ҳам жуда яхши муноса-
батдамиз (Г. Иброҳимбекова. Ҳаётдаги кайноналар). Дастлабки
йиллар кайнонаси билан она-боладек бўлиб кетди (Ш. Улуг.
Факат сен йиғлама...).
(ХУДДИ) ОНА-БОЛАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Do'stlaringiz bilan baham: