руқида зилзила кўзғалгани каби хозир ҳам вужуди жунбушга
келди. Кўзлари оловдай ёниб: - Мен осмондан кутган нидолар-
ни сиздан эшитдим, онажон! - деди (П. Қодиров. Ҳумоюн ва
Акбар). Бу йигит тўладан келган, кўзлари оловдай
ёнган,
бир
нарсадан қайтадиган эмас (Ойсулув). Полвоннинг қаҳри келиб,
аждардай тўлгониб, кўзлари оловдай
ёниб,
Гўрўғлибек отаси-
га караб ... бир сўз айтаётир (Равшан). Унга капишиб ўтирган
оёк-кўлсиз
таскара бир нужуд, барок кошлар остидан кўзлари
оловдек
ёниб,
Оксоколга ташланди-ю бўғзидан ғиппа бўғиб
олди (Э. Аъзам. Шоирнинг тўйи). Унинг оловдек
ёнган
кўзлари,
чеҳрасида ғазаб, бошидаги одми рўмолини ҳам, кенггина
кўйлагини ҳам бўрон учириб кетмокчидай (Р. Файзий. Ҳазрати
инсон).
6.
Кўринмоқ, иссиқ кўришиоқ.
Жуда танишдай, иссик, жози-
бали туюлмоқ.
Қоп-қора жингалак сочли, қалин кошлари туташ, лоларанг
юзидаги сепкиллари ўзига ярашган, лўлигами, арманигами
ўхшаб кетадиган шу қиз менинг ҳам кўзимга оловдек
кўриниб,
ичкилик таъсирида унга бир-икки огиз «олифта» гап
отган экан-
ман, чоғи (Э. Аъзам. Шовкин). Мухайё кўзига оловдай
кўринди
ўшанда. Муҳайё уни ора йўлда ташлаб кетди (И. Зойир. Қисмат
ўчи). Потҳурда Ҳамида бону келинчаклик пайтида «мурод уйи»
деб аталган пуштиранг мовут чодир ҳозир кўзига оловдай
иссиқ
кўринди
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Вокзалда, одамлар ора-
сида пилдираб юрган бола кўзимга оловдек
кўринди
(Р. Файзий.
Ҳазрати инсон). Таксир, ўзлари ким бўладилар, кўзимга олов-
дай
кўриндингиз!
- Аваз мухтасибни таниб, танимаганга олди
(С. Сиёев. Ёруглик).
7.
Ёнмоқ, қайнамоқ, куйдирмоқ,
ўртанмок. Ҳиссий-руҳий қий-
налиш ёки ўта тўлқинланиш ҳакида.
Оловдек ловуллаб дил
ёнар,
Еахтлиман, жангларга ярасам!
(У. Носир. Насимага деганим). Оҳ деганда, юрагим Оловда-
йин
ёнади
(Ойсулув). Севги ҳам айнан қизамиқнинг ўзи, ку-
тилмаганда бош кўтариб, бутун вужудингни оловдай
ёндиради
(А. Абдуллаев. Дард). Томирларим олов каби
қайнаган,
Қон-
ларини кечмишлардан олмишдир (Чўлпон. Юрт йўли). Оловда-
йин
лов-лов
ёниб,
Тақдирдан ўпкалайман (Т. Адашбоев. Бо-
лаликдан бир лавҳа). Оловдай
куйдирмоқдайди
у сўз юрак-
бағрнмни. Айтаман десамам айта олмасдим (М. Мансур. Жудо-
лик диёри).
8. Жўшкин, ҳаракатчан, ғайрати ичига сигмайдиган. Асосан,
ёш болалар ҳакида.
У хам якинда кичкина, оловдай бола эди (Ойбек. Қутлуг
кон). Ҳурихон деган ўт-оловдай кизимиз бор эди (С. Зуннуно-
157
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва. Олов). Э-э... Мазанг бўлмапти, дўстим! Меники ўғил! Ўғил
бўлгандаям қанака дегин - бамисоли олов! (О. Ёкубов. Учра-
шув).
9.
Ҳароратли, куйдирувчи, иссиқ.
Жуда ҳам кучли, таъсирли
туйғу, сўз, фикр кабилар ҳақида.
Раҳмоний мехр-шафкат, туйғу оловдек
ҳароратли, иссиқ
(Н. Раҳимжонов. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти). Масалан,
Пруст холисона, объектив равишда
Баальбек курортида дам ола-
ётган ва соглиғини тиклаётган одамлар ташкил этган жамият
ҳаётини, уларнинг кундалик турмушини зарда ва нафрат, гўё
ям-яшил далани қовжиратган чўлга айлантирган оловдек
куйди-
рувчи
сўзлар билан тасвирлайди (М. Холбеков. Марсель Пруст
прозаси). Избосканда изларим колди, Оловдайин сўзларим
колди (С. Тўйчиева. Тушингизга кирсин Андижон). Шу топ-
да ўлган Қўчқор эмас, Гуландом эди. Орзулари, кўксида ёнган
оловдек муҳаббат, эркаланишлари бир зумда жон берди-кўйди
(С. Аҳмад. Азроил ўтган йўлларда).
Do'stlaringiz bilan baham: