Кирк беш кун). Муздай хаво этни жунжиктиради (Й. Сулаймон.
Армон). Паришон сочлари ёр кўкси эмас, Муздайин болишда
қолди бир умр (А. Орипов. Аёл).
М У м
МУМДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1.
Эримоқ, мулойим бўлмоқ.
Одамнинг руҳан илиқлик ва
мамнуният ҳисси уйғониб, табиатан юмшаган ҳолати ҳақида.
Мингбоши, Николай лошшо номини эшитиш билан кал-
ласини хам қилиб, мумдай
эриб турган
қози
домла ва ка-
тордаги аъёнлар ҳоким тўранинг юксак хотиралари олдида
эмас, мўътабар шахслари олдида тургандек лаб-лунжларини
кийшайтириб илжайдилар (М. Исмоилий. Фарғонатонготгунча).
Не-не тошбағирларни мумдай
эритмадинг
(М. Ҳазратқулов.
Чўли ирок). Таассуротлар, тафсилотлар баёнига тил ожиз, ҳар
кадамда юрак тўлиқиб кетади, кўнгиллар мум каби
эриб боради
(X. Султон. Бобурийнома). Шу он олтин чинордаги булбулигўё
чунон сайрабдики, халқи
олам мумдек
эрибди
(Булбулигўё), Ҳа,
бугун базм, бизлар эрса мумдек
мулойиммт
(Э. Самандар. Сул-
тон Жалолиддин). Курашда темирдек каттик, базмда мумдек
му-
лойимсиз
(Э. Самандар, Султон Жалолиддин).
2
. Саргаймоқ, саргиьи бўлмоқ.
Одамнинг ранги ҳакида.
Нигора унинг дардлашиш истагида бир-икки марта кўзлари
мўлтираб караганини сезиб, кўнгли хиёл эриди, бирок ҳар са-
фар чўпдай озиб кетган Шокосимнинг мумдай
саргайиб қолган
юзига кўзи тушиши билан эрий бошлаган юраги кайта тош
бўлиб котарди (О. Ёкубов. Оккушлар, оппок кушлар).
Султон-
нинг мумдай
саргиш
юзига кизиллик югуриб, мунгли кўзлари
аллакандай ички бир исёндан чарақлаб кетди (О. Екубов. Кўҳна
дунё). Султоннинг мумдай
саргиш
чеҳраси бирдан ёришди
(О. Екубов. Кўҳна дунё). Унинг ияги олдинга туртиб чиккан
рангпар юзи мумдек заҳил тортиб, нешонасидаги ажинлари
қуюқлашди (О. Екубов. Оққушлар, оппоқ кушлар).
МУМ ТИШЛАГАНДАЙ
Тамоман жим колмок, хеч бир сўзга оғиз очмай турмок.
Кампирнинг муштдай юзи яна ҳам кичрайиб кетган, чака-
гини ушлаб, мум тиш лагандек ўтирар,
афт-ангоридан нимани
ўйлаётганини билиб бўлмас эди (X. Султонов. Ё, Жамшид). У
мум тиш лагандек котиб ўтирар, айтса-ю ўтмаса, сўнгра сай-
ланган хон терисини шилсинми? (Н. Қобул. Буюк Турон амири
137
www.ziyouz.com kutubxonasi
ёхуд ақл ва қилич). Ўша Ботир ўтирган уйидаги гурунгни дема-
сангиз, ховлида юрган аёллар хаммамиз мум тиш лагандай эдик
(Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Норматнинг тили гапга келмайди.
Мум тиш лагандек гунг бўлиб олган (С. Аҳмад. Азоб).
М У Н Ч О Қ
МУНЧОҚДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Митти,
бежирим, чиройли, чақнок Асосан, кўз ҳакида.
Четан деворлар билан ўралган кўралар ёнида тўпиғига ту-
шадиган узун чакмон кийган чоллар, кокил кўйган, мунчоқдай
митти
кўзлари ялт-ялт этган болакайлар кўринар, улар биз-
ни жимгина карши олиб,
жимгина кузатиб қолишар эди
(О. Ёкубов. Излайман). Атрофда мунчокдек кўзларини кадаб,
ажиб томоша кўраётгандек турган жиянлари олдида ҳисларига
эрк беришдан ўзини тийди (С Аҳмад. Жимжитлик). Чакалок
мунчок каби кўзларини мўлтиллатиб унга қаради (Т. Малик.
Шайтанат). Атлас кўйлак, атлас лозим кийгизиб кўйилган...
Кўзлари мунчоқдек. «Қаёқдан келди» десам, Шаҳноза кўғир-
чокни олиб, бағрига босди (Ў, Ҳошимов. Тушда кечган умрлар).
Мусича бир бурчакка қисилиб олган,
шамол кучайган сари
момиқ патларииинг ораси очилиб кулранг тусга кирар, жажжи
оёқлари билан соябон киррасига ёпишганча, мункиб-мункиб
кетар, мунчокдек кўзини жавдиратиб атрофга караб кўяр эди
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Кўринишидан ҳалим табиат,
торгинчоқ, кўҳликкина бу қизнинг мунчокдек кўзлари мунгли
бокарди (М, Али. Улуг салтанат).
М У Р Д А
Do'stlaringiz bilan baham: