лан ўтди (О. Мухтор. Эгилган бош). У михлаб кўйгандек
қотиб
турар эди.
Юракда ҳаяжон, фикри чувалашар: нимага керак
бўлдим экан? (Шухрат. Шинелли йиллар).
М О З О Р
(МИСОЛИ) МОЗОРДАЙ
Совуқ,
сокин;
ҳувулламоқ.
Ёкимсиз ва нохуш кўринадиган
жимжит ўрин-жой хакида.
Катор дўютнлар корайиб кулга айланган, чойхона эгасиз
ховлидай хувиллайди, чархпалак синиб огиб ётар, гузар мозордай
совуқ
эди (Б. М. Али. Кўктўнлилар). Мозордай
совуқ
кўринган
уйнинг уй файзини
берган бир нарса бор эдики, ана шугина ки-
шининг рухиятига таскин бериб ўзига тортади. (Б. М. Али. Кўк-
тўнлилар). Офтоб акси тушиб накшларга бўғилади бақирок
бозор. Сукут чўкар улкан шахарга, тиниб колар мисоли мозор
(X. Даврон. Тунги боғлар). Мозордек
ҳувуллаб
ётган
уйга ти-
риклай кўмилгандай яшашнинг кимга кераги бор? (3. Қуролбой
кизи. Ёлғизлик курбони).
м о й
МОЙДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1.
Еқлюқ;
ёқимли. Одамнинг кўнглига жуда хам хуш келади-
ган нарса, кўпинча, гап, сўз, муайян харакат-холат ҳакида.
Бу гап барчага моидай
ёқди,
«тўғри-тўғри», деган маъ-
кулловчи овозлар хам эшитилди (X. Дўстмухаммад. Чимбой-
кўчалик кўшнилар). Пучукнинг келишдан мақсади
факат шу
ёзиб бериладиган хатгина эди. Кумушнинг ўтинчи унга мой
каби
ёқиб тушди
(А. Кодирий. Уткан кунлар). Бу гап коровулга
мойдай
ёқар,
йиллар аро юрагини ёқиб ётган алам шу бакириш
билан босилгандай бўларди (Н. Эшонкул. Бевакт чалинган бонг).
Зухранинг баъзан тўнғиллаб кўйишлари хам унга мойдай
ёқиб,
таранглашган асабларини ўрнига туширади (О. Мухтор.
Эгилган
бош). Тили билан тенг айланадиган, Хизматига шайланадиган,
Тўйдан курук кайтмайдиган, Сўзлари мойдай, юзлари ойдай,
Қайнонасига сало-о-м (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Ой де-
сам ойдайин кизлар йўк эмас, Сўзлари мойдайин кизлар йўк
эмас (С. Ҳаким. Қўшик).
2.
Эримоқ.
Одамнинг рухан илиқлик ва
мамнуният хисси
уйғониб, мехри товланган холати ҳакида.
Матковулнинг кенг дунёдаги тор кулбасида тантана бутун
дабдабаси билан бошланди. Мўл ёғни кўриб Салтонбувининг
132
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўзи \ам мойдай
эриб кетди
(М. Исмоилий. Фарғона тонг от-
гунча). Бегойимнинг кўнглини асти билиб бўлмас экан-да! Гох
мойдай
эрийди,
гоҳ тошдай котади (М. Исмоилий.
Фаргона тонг
отгунча). Ҳожикурбон мойдек э
риб
бўлган хотинининг кўзла-
рига синчковлик билан тикилди (А. Обиджон. Похол дўқ). Бу
гаплардан мойдай
эриб,
кўнглим аллатовур юмшаб кетди
(О. Эргаш. Олис юлдузлар). Мактовдан мойдек
эриш
гали энди
Бахтиёрга келди (Л. Бўрихон. Бир томчи ёш).
мо л
МОЛДАЙ ( ГА ЎХШАБ)
1.
Бефаҳм, ақлсиз;
бепарво, бефарк ҳолатда бўлмок. Одам ҳа-
қида.
Иигитнинг ҳамхоналарини менсимагандай бамайлихотир
кириши, ўзидан катта жувонга одобсиз тикилиши Нусратбек-
ка ёкмади: «Молдай
бефаҳм
экан» (С. Нуров. Нарвон). У ўзи-
ни аллакандай товламачи, бировнинг бахтини кўролмайдиган
ичи кора,
гулни босган молдай
бефаҳм,
кўринган аёлми-
қизми орқасидан эргашиб, севги изхор этадиган суюкоёк ё
бетавфик киёфасига кираётгандай ҳис килиб, от устида кел-
ган уйкусини кочирмоқчи бўлган аравакашдай бошини сил-
китди (И. Сулаймон. Армон). Наҳанг ўлпончи Сепкил-
шоҳнинг молдек
фаҳмсиз
, бўридек раҳмсиз
соликчиси эди
(А. Обиджон. Мешполвоннинг жанглари). Даҳо ашулага кўл
силтаб ўтирди. - Одам эмас булар! - деди. - Эшитсаям,
эшитмасликка олиб, молга ўхшаб ўтира беради (Т. Мурод.
Момо Ер кўшиги). Соат ўн бўлди, ётишингни кара молга ўхшаб
(Б. Исмоилзода. Ширин ва армонли кунлар).
2.
Do'stlaringiz bilan baham: