механизмини маълум маънода идеаллаштирса-да, лекин товарлар нархлари
даражасига таъсир кўрсатади. Бошқа неоклассиклар каби Фишер ҳам
мукаммал рақобатчиликка асосланади ва ўз хулосаларини монополиялар
ҳукмронлик қиладиган ва нархлар олдинги эластиклигини жиддий ёъқотган
жамиятга тегишли деб билади.
Кўпгина ҳозирги иқтисодчилар айирбошлаш
тенгламасини бир хиллик,
яъни МВ=ПҚ сифатида тавсифлашади. Гап шундаки, бу тенглама Д – Т
айирбошлаш ҳаракатини товарларнинг жами массасига дахлдор деб
ифодалашга уринади, яъни товарлар сотиб олинган пуллар суммаси сотиб
олинган товарлар нархлари суммасига тенг (бир хил). Бу тавтологиядир ва
шунинг учун айирбошлаш формуласи нархларнинг умумий (мутлоқ)
даражасини изоҳлаш учун хизмат қила олмайди.
Миқдорий назария тарафдорларининг фараз қилишича,
айирбошлаш
формуласи мутлоқ катталикни ЭҚ
о
ни изоҳлайди (айни бир вақтда талаб ва
таклиф механизми ундан нисбий тебранишларни изоҳлайди).
И.Фишер ва унинг издошлари шундай нуқтаи назарга амал қилишган.
Улар пулларнинг айланиш тезлиги (В) ва ишлаб чиқариш даражаси (Қ)
муомалада юрган пуллар миқдорига (М) ва нархлар даражасига (П) боғлиқ
бўлмаслигини асослашга уринишган. Улар пулларнинг айланиши тезлиги
аввало демографик (аҳолининг зичлиги ва ҳоказо) ва техник (транспорт
воситаларининг сони ва сифати ва ҳоказо) параметрларга боғлиқ бўлади, деб
фараз қилишган. Ишлаб чиқариш даражаси эса асосан меҳнат бозорида юзага
келаётган шарт-шароитлар билан белгиланиб, нархлар даражаси ва
муомалада юрган пуллар сонига боғлиқ бўлмайди. Шубҳасиз,
бозор
хўжалиги ҳукмронлик қиладиган шароитда бундай қоидалар яққол нореал
тус касб этади.
Қиймат конуни ва унинг муомала доирасида юзага чикиш шакли - пул
муомаласи конуни товар-пул муносабати мавжуд булган барча ижтимоий
формацияларга хосдир. киймат шакллари ва пул муомаласи тараккиёт ёълини
тахлил килаётиб, КМаркс пул муомаласининг қонунини очди. Бу қонунга
асосан момала воситаси функциясини амалга ошириш учун керак болган пул
миқдори аникланади.Металлик пул муомаласида муомаладаги пул миқдори
стихияли тарзда, пулларнинг хазина функцияси ёрдамида тартибга солиб
турилган: агар пулга эҳтиёж камайса, ортикча пуллар (олтин танга)
муомаладан хазинага окиб ўтиши кузатилган ва аксинча. Шундай қилиб,
муомаладаги пул миқдори керакли даражада ушлаб турилган.
Кейинчалик
муомалага банкноталар чиқарилиши ва уларнинг металлар (олтин ёки
кумуш)га эркин алмашиниши муомалада пулнинг ортиқча миқдори
бўлишини инкор этади.
Агар муомалада олтинга алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз хар
(хазина билетлари) амал қилса, у холда нақд пул муомаласи пул муомаласи
конунига асосан амалга ошади.
Қоғоз пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пулларнинг
миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида хеч кандай салбий жараёнлар юз
бермайди.
Юқорида
кўрсатилган
талаб
пулнинг
барқарорлигини
таъминлайди, шунингдек пул муомаласи мавжуд бўлган барча ижтимоий
формацияларда ўз кучига эга.
Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нархи
ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқадорликни акс эттиради
.
Шундай қилиб, муомала учун зарур бўлган пул миқдорига ишлаб
чиқариш ривожи ва шарт-шароитларига боғлик бўлган
турли хил омиллар
таъсир кўрсатади. Муомала учун зарур бўлган пул миқдорига таъсир
кўрсатувчи асосий омил - бу товарлар ва хизматлар бахоси хисобланади. Пул
миқдори товарлар ва хизматлар баҳосига туғри пропорционал, яъни товарлар
ва хизматлар бахосининг ошиши муомалага кўп пул чиқаришни талаб
қилади. Пул миқдорига таъсир қилувчи иккинчи омил - бу пулнинг айланиш
тезлиги хисобланади. Бу омил пул миқдорига тескари таъсир кўрсатади.
Одатда пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул микдори
шунча кам талаб қилинади ва аксинча.
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини бошқаришда шу
мухим
омилларга алохида эътибор берилиши зарур.
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини камайтириш учун қуйидаги
чораларни амалга ошириш мухимдир. Булар: истеъмол кредитни
ривожлантириш; кредитга қанчалик кўп товар сотилса, шунча кам миқдорда
пул муомалада керак бўлади;
- нақд пульсиз хисоб - китобларнинг ривожланиши;
- пулларнинг муомала тезлигини оширишга эришиш ва бошқалар.
Хар бир жамият пул муомаласи қонуни талабларини хисобга олган
холда иш юритиши зарур. Чунки пул муомаласи қонунининг бузилиши пул
барқарорлигига путур этказади. Бу холда муомалага чиқарилган пул миқдори
муомаладаги товарлар бахосидан ошиб кетиши, яъни инфляция бўлишига,
ёки пул очарчилигига (этишмовчилигига) олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, пул муомаласини
ушлаб туриш шарт-
шароитлари ва қонуниятлари икки омилнинг ўзаро таъсири билан, яъни:
Хўжаликнинг пулга бўлган эҳтиёжи ва амалда пулларнинг муомалага
бориб тушиши билан белгиланади. Амалиётда кўпроқ учрайдиган ҳол бу
оборотда хўжаликка керак бўлганидан кўпроқ пулнинг бўлишидир. Бу
албатта, пулнинг қадрсизланишига - пул бирилигининг харид қобилиятининг
тушушига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: