ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“
ПУЛ ВА БАНКЛАР
”
фанидан
2021/2022 ўқув йили
учун мўлжалланган
МАЪРУЗАЛАР
МАТНИ
Термиз-2021
1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш
РЕЖА:
1.1. Пул ва банклар фанининг мақсади, предмети ва вазифалари.
1.2. Иқтисодиётда пул, кредит ва банкларнинг ўзвий боғлиқлиги.
1.3. Молия бозорлари фаолияти мазмуни.
1.1. Пул ва банклар фанининг мақсади, предмети ва вазифалари.
озор муносабатларининг юқори суръатларда ривожланиб бориши ҳар
бир субъектнинг пул, банклар, кредит ва молиявий бозорларнинг дастаги
бўлган молиявий инструментлар ҳамда уларда юзага келадиган ўзгаришларга
муносабати ва қизиқишларини кучайтириб боради. Чунки, бозор механизми
иқтисодиёт талабларидан келиб чиқиб тез ўзгариб, янгиланиб туради ва
шулар асосида у мамлакат иқтисодиётининг ҳар томонлама ривожланиб
бориши ёъналишларини белгилаб берувчи доимий ҳаракатда бўлган дастак
ҳисобланади. Бизни доимо пулнинг тўлов ёки сотиб олиш қобилияти йилдан
йилга ошадими ёки пасаядими? Эҳтиёжимиздан ортиқ пулимизни банкга
омонотга қўйсак у бизга ҳар ойда ёки йилда неча фоиз даромад беради,
мабодо уларни қимматли қоғозларга қўйсак – қайси турдаги ва қайси
эмитентнинг қимматли қоғозлари бизга юқори даромад бериши мумкин?
Банк
кредитларининг фоизи қанча, инфляция ёки пулнинг
қадрсизланиш даражаси қанақа, миллий валютанинг хорижий валютага
нисбатан курси қанақа ва унинг тез орада ўзгариши бўйича қандай
прогнозлар мавжуд каби саволлар қизиқтиради ҳамда биз ўз – ўзидан бозор
муносабатларининг фаол иштирокчиларига айланамиз. Бу масалалар бозор
муносабатларининг субъекти бўлган юридик шахслар фаолиятида ҳар куни
эчимини талаб қиладиган вазифалардан ҳисобланади.Жаҳон иқтисодий
фанида ўз асарлари билан машғур бўлган иқтисодчи – олим Фредерик С.
Мишкин “Пул, банк иши ва молиявий бозорларнинг иқтисодий назарияси”
китобида шундай мисол келтиради
1
.
Фараз қилинг сиз ҳозирги янгиликларда Федерал захира тизими (АҚШ
марказий банки) қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизларни 0,5 пунктга
оширганидан хабардор бўлдингиз. Бундай холат сиз олган автокредит бўйича
тўлаётган суммангизга қандай таъсир кўрсатади? Кўчмас мулкнинг нархи
ортадими? Кейинги йилда янги иш топиш имконияти ортадими ёки
камаядими? деган саволларни қўяди ва айнан “Пул ва банклар” фани шу каби
саволларга жавоб топишга имкон беришини таъкидлайди, чунки бу фан
молиявий бозорнинг роли ва функцияларини ўрганишга, молиявий
муассасалар (банклар, суғурта ташкилотлари ўзаро фондлар ва бошқа
муассасалар), ҳамда пулларнинг иқтисодиётдаги ролини ўрганишга имкон
беради. Молиявий бозорлар ва институтлар нафақат аҳолининг кундалик
ҳаётига таъсир кўрсатади балки бизнинг иқтисодиётимизга триллионлаб
доллар қийматга эга фондларни жалб қилади. Бу ҳолат ўз навбатида
корхоналарнинг даромади, мамлакатда товарлар ва хизматларнинг ишлаб
чиқарилишига,
ҳаттоки
АҚШдан
ташқари
бошқа
давлатларнинг
фаровонлигига ҳам таъсир кўрсатади.
1
Frederic S.Mishkin. The economics of money, banking and financial markets. Pearson Education Limited pp. 2013.
pp. 44-56
Б
Д.Юм А.Смитнинг пул хусусидаги қарашларига эътироз билдириб, “Пул
бу – савдо – сотиқнинг ғилдираги эмас, балки у ёғ, шу савдо – сотиқ
ғилдирагини эркин ва юмшоқ юришига имконият яратадиган воситадир”
деган фикрни билдиради.
Россиялик иқтисодчи олимлар ҳам пулнинг иқтисодий моҳиятига
алоҳида эътибор қаратишган. Жумладан, иқтисод фанлари доктори,
профессор Б.И.Соколов пулнинг моҳиятига “пул меҳнат тақсимоти
чуқурлашиб бораётган ушбу жамиятда товарларни айирбошлаш ва
тўловларни амалга ошириш ишларини энгиллаштиради” дея таъкидлайди
Пулнинг вужудга келиши кишилик жамияти цивилизациясининг буюк
кашфиётларидан ҳисобланади. ”Пул” деб номланган махсус товарнинг пайдо
бўлиши натижасида одамлар ўртасида айирбошлаш билан боғлиқ зиддиятлар
ва «эҳтиёжларнинг бир – бирига мос келмаслиги» каби муаммолар барҳам
топди.
Пулнинг вужудга келиши, унинг эволюцион ривожланиши, назарияси,
моҳияти ва функциялари ҳақида хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар,
назариячилар, мутахассислар жуда кўп илмий асарлар, мақолалар ва
тадқиқот ишлари яратган. Ҳозирги кунда ҳам ушбу жараён давом этмоқда.
Иқтисодий адабиётларда пулнинг вужудга келиши ва унинг ҳозирги кундаги
кўриниши ҳақида ягона ёндашув мавжуд эмас.
Пулнинг вужудга келиш сабабини билиш учун қадимда одамлар
ўртасида рўй берган айирбошлаш муносабатларини амалга ошириш
жараёнига эътибор қаратиш лозим. Чунки, айнан мана шу табиий
айирбошлаш жараёни ҳозирги кунда сиз билан биз кундалик ҳаётда ва ҳисоб
– китобларда фойдаланиб келаётган пулнинг вужудга келишига замин
яратган. Хусусан, пулнинг вужудга келишига қуйидаги омиллар асос бўлиб
хизмат қилади:
* қадимги даврда одамлар ўз эҳтиёжидан ортиб қолган истеъмол
маҳсулотлари туриб қолмаслиги ва сақлашнинг имконияти бўлмаганлиги
боис уларни ўзларига яқин ёки таниш одамларга берган, бу ўз – ўзидан
одамлар ўртасида стихияли равишда бир томонлама айирбошлаш
муносабатлари вужудга келишига сабаб бўлган;
* кейинчалик одамларнинг онги, дунёқараши ва ҳаёт кечириш тарзи
ривожланганлиги натижасида, икки томонлома айирбошлаш муносабатлари
вужудга кела бошлади. Бу даврда, кишиларда ўзига зарур бўлмаган
буюмнинг ўрнига нимадир олиш эвазига, иккинчи кишига бериши
лозимлигини англай бошладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |