“ пул ва банклар


Облигациялар бозори ва фоиз ставкалари



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Облигациялар бозори ва фоиз ставкалари.
 Фредерик С. Мишкиннинг “Пул, банк иши ва молиявий бозорларнинг 
иқтисодий назарияси” китобида у томондан халқаро амалиётда қимматли 
қоғозлар, акция, облигация, фоиз, фонд бозори каби тушунчаларнинг талқини 
келитирилиб ўтилган. Масалан, мазкур асарда қимматли қоғоз (молиявий 
инструмент) бу келажакдаги даромадларга ёки активларга (ҳар қандай 
молиявий талаб ёки эгалик қилинадиган мол мулк) талаб ҳисобланади. 
Облигация эгаси томонидан маълум бир пул маблағини киритганлиги ва унда 
кўрсатилган муддатда номинал қийматини ҳамда қўшимча фоиз тўлаб 
бериш 
мажбуриятини 
гувоҳловчи 
қимматли 
қоғоздир 
дейилади. 
Облигациялар корхоналар ва хукуматга ўз фаолиятини молиялаштириш 
мақсадида пул маблағларини жалб этишга имкон яратганлиги сабабли 
иқтисодиёт учун ўта мухим ахамиятга эга. Айнан мана шу бозорда фоиз 
ставкалари белгиланади. Фоиз ставка- ссуда тақдим этилганлиги учун хақ, 
пул маблағларининг “ижара” ҳақи (одатда 100 доллар йиллик ижара нархи 
сифатида акс эттирилади). Иқтисодиётда турли хилдаги фоиз ставкалари 
мавжуд: автомобиль сотиб олиш учун ссуда фоизи, турар жойни сотиб 
олиш учун ипотека кредитлари бўйича фоиз ставка, турли хилдаги 
облигациялар бўйича фоиз ставкалар ва бошқалар.
Фоиз ставкалари барча соҳа ва даражаларда муҳим ҳисобланади. Фоиз 
ставкалари нафақат жисмоний шахслар учун, балки корхона ташкилотлар 
ва умуман иқтисодиёт учун ҳам мухимдир. Якка тартибда фоиз 
ставкаларининг ошиши сиз олмоқчи бўлган уй ёки автомобиль 
кредитларининг фоиз ставкасининг ошишига, оқибатда эса ушбу кредит 
турларидан вақтинча фойдаланмасликка олиб келиши мумкин. Аксинча, фоиз 
ставкаларининг оширилиши жамғаришни рағбатлантиради ва баъзи 
даромадингизни жамғарма сифатида шакллантиришингиз кўпроқ фоизли 
даромад олишингизга сабаб бўлади.Умумий даражада фоиз ставкалар 
нафақат истъемолчиларнинг харажат қилиш ёки жамғариш хохишига, 
балки инвестицион қарорларга таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётнинг 
умумий ҳолатини белгилайди. Юқори фоиз ставкалар, мисол учун, кўплаб 
янги иш ўринлари яратиши мумкин бўлган янги корхоналар қурилишининг 
тўхтаб қолишига олиб келади. 
 Фоиз ставкалар ҳар бир инсон ҳаётида, молия муассасалари 
фаолиятида, фирмалар ва умуман иқтисодиётда мухум ўрин эгаллагани 
сабабли фоиз ставкаларини табраниши сўнгги 30 йиллиги муҳим аҳамиятга 
эга. Масалан, 1981 йилда 3 йилга хазина векселлари фоиз ставкалари ўзининг 
максимал нуқтаси (16 % дан юқори) га этди. 1992-1993 йилларда у 3% гача 
тушган, 1990 йилларнинг ўрталарида 5% га ошди, 2004 йилда 1% дан пастга 
тушган бўлса, 2007 йилгача 5%дан кўтарилган ва фақатгина 2008 йилдан 
2011 йилгача 0% гача тушди. Турли фоиз ставкаларнинг бир-бирига боғлиқ 
равишда ва биргаликда ўзгариш тенденцияси мавжудлиги сабабли, тез-тез 
фоиз ставкалар иқтисодчилар томонидан ягона абстракт фоиз ставка 
сифатида кўрилади. 1-расмда кўрсатилганидек, турли хил облигацияларнинг 
фоиз ставкалари хар хил турлари бўйича фарқланади. Масалан, 3 ойлик 
хазина векселлари бўйича фоиз ставкалари, барчасидан паст (ўртача) 
бўлгани, шу орқали уларнинг тебраниш амплитудасини ҳам энг юқори 


даражасини кўрсатади. Ва рейтингли корпоратив облигацияларининг 
ўртача фоиз ставкалари бошқа фоиз ставкаларга нисбатан ўсган бўлиб, 
бошқа фоиз ставкалар ва корпоратив облигациялар фоиз ставкаси спреди 
1970 йилда юқорироқ бўлган бўлса, 1990 йилларда қисқарган, 2000 йилларда 
қисқа кўринишда ўсган, кейинчалик яна қисқарган ва 2007 йилнинг ёзида 
кескин ўсган ва 2009 йилнинг охирида яна пасайиш бошланган.
 Ўзбекистон Республикасининг 3 июнь 2015 йилда янги таҳрирда қабул 
қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги қонунига асосан бизни 
нг амалиётимизда қимматли қоғозлар — ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур 
ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги 
мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки 
фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб 
чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда 
тутади. Облигация эса— эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у облигацияни 
сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий 
эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда 
тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий 
белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини 
тасдиқлайди. Вексель бу — вексель берувчининг ёхуд векселда кўрсатилган 
бошқа тўловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексель 
эгасига муайян суммани тўлашга доир қатъий мажбуриятини тасдиқловчи 
ноэмиссиявий қимматли қоғоз; Қимматли қоғозлар қимматли қоғозлар 
бозорини ташкил этишнинг асосий дастаклари ҳисобланади. Ўзбекистонда 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish