“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

3.Қийматнинг умумий шакли
Бу шароитда умумеквивалент сифатида 
эътироф этилган товарлар эрамиздан олдинги В – ИВ асрларга қадар пул 
вазифасини бажарди. Қийматнинг умумий шакли даврида, ишлаб чиқариш 
кенгайди ва унинг асосий мақсади барча учун зарур бўлган товарни 
ўзлаштиришга қаратилди.
Умумий эквивалент сифатида қўй, дон, жун, қимматбаҳо буюм ва 
бошқалар эътироф этилди, лекин улар ўзининг хоссасидан келиб чиққан 
ҳолда узоқ вақт умумеквивалент вазифасини бажармади. Чунки, ишлаб 
чиқаришнинг ривожланиши, кишилар ўртасида иқтисодий муносабатларни 
тезлаштирди, бу шароитда умумеквивалент вазифасини бажарадиган 
товарларни олиб юриш, сақлаш ва бошқа жараёнлар турли ноқулайлик ва 
қийинчиликларни келтириб чиқарди.
Бунинг қийинчилиги шунда эдики, масалан, деҳқон устига киядиган 
кийим олиш учун тўқувчига донни таклиф этса, тўқувчига дон эмас, балки 
қўй зарурлигини айтади. Бундай пайтда деҳқон донни қўйга алмаштириш ва 
шундан сўнг тўқувчига қўйни бериб ўзига зарур бўлган кийимни олиши 
мумкин, яъни айирбошлаш жараёнларида иштирок этаётган томонларнинг 
манфаатлари доимо ҳам бир – бирига мос келмаслиги оқибатида, турли 
қийинчлик ва зиддиятли ҳолатлар вужудга келди. Бунинг натижасида, 
қийматнинг пул шакли вужудга келди. 


4.Қийматнинг 
пул 
шакли.
Айирбошлаш 
муносабатларининг 
ривожланиши, жаҳон бозорининг вужудга келиши, кумуш ва олтиннинг 
барча товарлар ичидан умумеквивалент восита сифатида ажралиб чиқишига 
олиб келди. Ушбу металларнинг табиий хоссаси (ягона жисмлиги, 
қийматининг ўзгармаслиги, сифатининг бузилмаслиги) узоқ давр жамиятда 
пул вазифасини бажаришига хизмат қилди.
2.3. Олтин пул сифатида. 
Қимматбаҳо 
металлар 
умумеквивалент 
сифатида 
муомалага 
киритилишининг дастлабки даврида пул ҳар хил қуйма шаклдан (сим, 
пластинка, юмалоқ ва бошқа шакллар) иборат эди.
Бозор муносабатларининг ривожланиши ва меҳнат тақсимотининг 
таборо такомиллашиб бориши металл пуллардан маълум шакл ва миқдорга 
эга бўлган тангаларни зарб қилиш заруриятини келтириб чиқарди. Тарихий 
манбаларга кўра, дастлабки металл тангалар эрамиздан аввалги ВИИ асрда 
Хитой ва Лидия (Малая Азия) давлатларида зарб этилган.
Металл пулларнинг номинал қиймати ҳақиқатдаги қийматига тенг 
бўлиб, ноёб қимматбаҳо металлдан тайёрланади ва пулнинг барча 
функцияларини бажаради. 
ЭЪтиборли жиҳати шундаки, муомалада ҳақиқий пуллар айирбошлаш 
воситаси вазифасини бажарган даврда иқтисодиётда пул муомаласи 
автоматик равишда тартибга солинади. Натижада, иқтисодиётда пулнинг 
қадрсизланиши, баҳоларнинг ўсиши ва инфлясия ҳолати кузатилмайди. 
Чунки қимматбаҳо металларнинг муомалада ортиқчалик ҳолатининг вужудга 
келиши, уларни жамғарма ва бойлик сифатида сақлашга йўналтирилиши 
орқали бартараф этилади. Агар, муомалага қўшимча айирбошлаш қиймати 
зарур бўлса, улар қиймат ўлчови, муомала ва тўлов воситаси сифатида 
қайтадан муомалага чиқарилади.
Олтиннинг муомалада амал қилиши ХХ асрнинг 30 – 70 йилларида 
бекор қилинди, яъни олтин демонитизацияси юз берди. Олтин айирбошлаш 
воситаси сифатида муомаладан чиқарилишининг дастлабки даврида аввал 
муомала ва тўлов воситаси функциясини, 1975 йилдан сўнг эса жаҳон пули 
функциясини тўхтатди. Ушбу вазифаларни ички ва жаҳон бозорига 
олтиннинг ўрнига кириб келган қоғоз ва кредит пуллар эгаллади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish