моҳиятини очишда учта жиҳатига эътибор қаратиш лозимлигини
таъкидлайди.
“Биринчидан,
пулнинг
истеъмол
қийматида
бошқа
товарларнинг қиймати ўз аксини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган
аниқ меҳнат асосини абстракт меҳнат ташкил этади. Учинчидан, пулда
ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади.
Шунга асосланган ҳолда, пул ҳам товар, лекин бошқа товарлардан фарқ
қилувчи хусусиятларга эга бўлган махсус товар деган хулосага келиш
мумкин”
11
.
Иқтисод фанлари доктори, профессор О.Ю.Рашидов ва бошқалар
иштирокида нашрдан чиқарилган дарсликда “Пул – бу умумий эквивалент
сифатида кўлланиладиган универсал товарнинг алоҳида тури бўлиб, бошқа
барча товарларнинг қиймати у орқали ифодаланади. Пул – бу бошқа
неъматларнинг қимматини ўлчаш воситаси (умумий эквивалент) ёки
айирбошлашда ҳисоб – китобларни амалга ошириш воситаси (айирбошлаш
воситаси) функцияларини бажарувчи неъматдир. Пул – бу мутлоқ
ликвидлиликка эга бўлган неъматдир. Пул – бу иқтисодий категория бўлиб,
одамлар ўртасидаги муносабатлар унда намоён бўлади ва унинг ёрдамида
қурилади. Пулнинг мақсади бозорга оид ўзаро ҳаракатларнинг трансакцион
харажатларини тежашдан иборат”
12
.
Пулнинг иқтисодий моҳияти хусусида фикрларни эрамиздан олдинги
даврда яшаган Аристотель (эр.олдинги 384 – 322 йй.), кейинчалик саркарда
Александр Македонский каби буюк шахслар томонидан қолдирган
манбаларда ҳам кўриш мумкин
13
.
Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, пулнинг моҳиятига
хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар, мутахассислар ва назариячилар
ўзларининг ёндашувларини билдирган. Биз уларнинг ушбу фикр ва
ёндашувларини тадқиқ қилиш мақсадидан йироқмиз.
Пул–иқтисодий категория бўлиб, барча товарлар учун умумеквивалент
вазифасини бажарадиган махсус товардир. Пул фақат айирбошлаш
жараёнида зарур бўладиган, ҳукумат томонидан ўрнатилган тўлов
воситасидир. Пул – қатъий ўрнатилган кафолатланган баҳони аниқлайдиган
восита эмас. У оддий товар, фақат бошқа товарлардан унга эҳтиёжнинг
юқорилиги ва қолган барча товарлар учун айирбошлаш воситаси сифатида
фойдаланганлиги билан ажралиб туради. Бошқа товарлар сингари пул ҳам
кишилар томонидан жамғарилади. Кишилар товарларни сотиш ва
хизматларни кўрсатиш орқали уни «сотиб» олади ёки жамғаради. Товарларни
сотиб олиш ва турли хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш натижасида
уни «сотади».
Пулнинг моҳияти унинг турларида ва функцияларида янада аниқроқ
намоён бўлади, кейинги параграф ва бобларда ушбу масалаларга атрофлича
ўрин берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: