Молиявий инқирозлар
Шуни таъкидлаш керакки, баъзан молиявий тизим ишламайди ва у
молиявий инқирозларни келтириб чиқаради. Молиявий бозорларда муҳим
пасайишлар активлар нархининг кескин тушиб кетиши ва молиявий ҳамда
номолиявий фирмаларнинг банкротликка учраши билан характерланади.
Молиявий инқирозлар юз йиллар давомида капиталистик иқтисодиётнинг
хусусияти ҳисобланган ва одатда бизнес тсиклларини жуда кучли
пасайишини келтириб чиқаради. 2007 йилнинг августида бошлаб ва Буюк
Депрессия давридан буён АҚШ иқтисодиёти энг таҳликали молиявий
инқироздан жабр кўрди. Субстандарт уй-жойга ажратилган ипотека
кредитларининг дефолтга учраши молия институтларида катта
ёъқотишларни
келтириб
чиқариб,
нафақат
кўплаб
банкларнинг
банкротлигини балки АҚШдаги энг йирик иккита инвестицион банклар
ҳисобланган Беар Стеарнс ва Леҳман Бротҳерснинг фаолиятини тўлиқ
банкрот бўлишига олиб келди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳам
инқирознинг натижаси энг хавфли ретсессияни келтириб чиқарди,
натижада ҳозирги кунда у “Буюк Ретсессия” сифатида кўрсатилади.
Нима сабабдан ушбу инқирозлар содир бўлганлиги ва иқтисодиётга
жуда катта зарар келтирганлиги ҳам ушбу фанда муҳокама қилинади.
Молиявий инновациялар
Молиявий инновация, янги молиявий махсулотлар ва хизматларнинг
ривожланиши бўлиб, моливий тизимнинг самарадорлигини ошириб ижобий
ўзгаришларни амалга ошириш учун муҳим куч бўла олади. Афсуски, ушбу
соҳага оид мавзуларда кўриб чиқамизки, молиявий инновацияларнинг ҳам
номаълум бўлган томонлари мавжуд. Булар масалан, биз кўриб
чиққанларимиздек баъзилари кучли молиявий инқирозларга олиб келиши
мумкин. Биз нима сабабдан ва қандай қилиб молиявий инновациялар содир
бўлганлигини, хусусан, информацион технологияларда содир бўлган муҳим
ўзгаришлар янги молиявий хизматларни яратишга имконият берганлигини ва
Электрон-молия
(э-финанcэ)
сифатида
маълум
бўлган
молиявий
хизматларни электрон кўринишда этказиш қобилиятини алоҳида эътибор
билан кўриб чиқамиз. Биз шунингдек, молиявий инновацияларни ҳам
ўрганамиз. Чунки, у молиявий институтларнинг бир қисми ҳисобланган
ижодий ўйлаш қандай қилиб катта фойда келтирганлиги ва баъзида
молиявий парокандаликни келтириб чиқарганлигига гувоҳ бўламиз. Тарихда
молиявий ташкилотлар томонидан инновацияларнинг жорий этилишини
таҳлил қилсак, келажакда уларнинг ҳатти ҳаракатларини олдиндан айтиб
бериш мумкин. Бу билимлар молиявий тизимнинг ўзгаришида вақт ўтиши
билан мунтазамликни ўрганишга имкон беради, бу эса банклар ва бошқа
молиявий ташкилотлар тўғрисидаги билимларни доимий равишда янгиланиб
туришига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |