“ пул ва банклар


ўрганамиз.   Пул ва инфляция



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
ўрганамиз. 
 Пул ва инфляция.
Пул ва инфляциянинг моҳиятини тушуниш учун 
Фредерик С. Мишкин “Пул, банк иши ва молиявий бозорларнинг иқтисодий 
назарияси” китобида
 
шундай мисол келтиради, яъни, ўттиз йил олдин сиз 
кечагина ўн доллар тўлаган, кино чиптангиз бир ёки икки доллардан ортиқ 
турмас эди. Ўн доллар эса кинога чипта олиш билан бирга, яна нафақат 
попкорн харид қилишга балки, тушлик қилишга ҳам этар эди.
Иқтисодиётда товар ва хизматларнинг ўртача нархи, содда қилиб 
айтганда, нархларнинг умумий даражаси
 
дейилади. 1950 йилдан 2011 йилга 
қадар АҚШ иқтисодиётидаги нархлар даражаси қарийиб олти баробар ўсган. 
Инфляция
 
нархлар умумий даражасининг тинимсиз ўсиши бўлиб, ҳар бир 
харидорга, ишлаб чиқарувчига ва хукуматга таъсир кўрсатади. Иқтисодий 
стратегияни ишлаб чиқувчилар ва иқтисодчилар инфляцияни жиловлашга 
харакат қиладилар, шунинг учун ушбу мақсадга эришиш ёълида нархлар 
даражасини тебранишини аниқловчи омилларини билиш зарур.
Инфляцияни нима билан тушунтириш мумкин? Ушбу саволга мумкин 
бўлган жавоблардан бирини 4-расмдаги графикда (БУ ЁЪҚ) акс эттирилган 
пул массаси ва нархлар даражасининг синхрон ўсишида кўришимиз мумкин. 
Инфляция деб номланувчи иқтисодиётда нархлар даражасининг доимий 
ўсишида ўзини намоён қилувчи асосий омил - пул массасининг доимий 
ўсишини кўрсатади.
Инфляция билан пул массасининг яқиндан алоқасининг кейинги исботи 
5-расмда ифодаланган гарфик ҳисобланади. Бир нечта мамлакатларда, ўртача 


инфляция даражаси (одатда ҳар бир йилда фоизли ўзгаришда ўлчанадиган 
нархлар даражасининг ўзгариш сурати) ни акс эттириб, ҳар бир нуқтани 
координатлари аниқ бир мамлакатни акс эттириб, 2000-2010 йиллар 
оралиғида пул массасининг ўртача ўсиши ва ушбу даврда инфляциянинг 
ўртача сураътини ифодалайди. Кўрганингиздек, келтирилган маълумотлар 
инфляция билан пул массасининг ўсиши ўртасидаги тўғри боғлиқликнинг 
мавжудлигини ифодалайди. Инфляция даражаси энг катта бўлган 
мамлакатларда ўз навбатида пул массасининг ўсиш даражаси ҳам юқоридир. 
Мисол учун, Туркия, Украина ва Замбия каби давлатлар ушбу даврда 
инфляция даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. Ушбу 
давлатларда пул массасининг ўсиши ҳам юқорилиги кузатилган. Аксинча, 
Швеция ва АҚШда ушбу даврда инфляциянинг сураъти жуда паст бўлган 
(пул массасининг ўсиши сингари). Ушбу фактлар Нобел мукофоти 
совриндари Милтон Фридменнинг таниқли хулосасига асос бўлган: “ 
Инфляция- бу ҳамиша ва ҳар эрда монетар ҳодисадир”. Айнан шу мавзуларда 
пул массаси миқдори ва монетар сиёсатнинг инфляция сураътларига 
таъсирини кўриб чиқамиз.
Пул ва фоиз ставкалари 
Бошқа омиллар билан бир қаторда, пуллар ишлаб чиқарувчилар ва 
истеъмолчиларнинг доимий диққат эътиборида бўлган фоиз ставкаларининг 
тебранишига ҳам таъсир кўрсатади. 6-расмдаги графикда АҚШнинг узоқ 
муддатли ғазначилик облигациялари бўйича фоиз ставкаси билан пул 
массасидаги ўсиш тенглаштирилганлиги кўрсатилган. 1960 ва 1970 йилларда 
узоқ муддатли облигациялар бўйича фоиз ставкаси пул массаси билан 
биргаликда ўсиб борди. Лекин 1980 йилдан бошлаб фоиз ставкасининг 
ўсиши билан пул массасининг ўсиши ўртасида ўзаро алоқадорлик ёъқола 
борди. Биз фоизларга оид мавзуларда фоиз ставкаларнинг характерини 
тадқиқ қилганимизда пул ва фоиз ставкалар ўртасидаги боғлиқликни ҳам 
таҳлил қиламиз.
 
Монетар сиёсатни амалга ошириш 
Пуллар мамлакат иқтисодий ривожланиш даражасини аниқловчи 
кўпгина иқтисодий ўзгаришларга таъсир кўрсатганлиги сабабли, монетар 
сиёсат яъни, пуллар ва фоиз ставкаларини бошқариш – бутун дунёда 
иқтисодий стратегияни ишлаб чиқувчилар ва сиёсатчиларнинг диққат 
эътиборидаги объектлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда монетар 
сиёсатни амалга оширишга Марказий банк жавобгар (АҚШда бу Федерал 
Захира Тизими (ФЗТ)) ҳисобланади. Шу боис, мазкур фанда АҚШ ва бошқа 
давлатларда амалга оширилаётган монетар сиёсатнинг ўзига хос 
хусусиятлари ва иқтисодиётда пулларнинг миқдорини бошқаришда 
Марказий банкларнинг ролини таҳлил қилишга ҳам баъзи мавзулар 
бағишланган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish