нисбатан бюджет дефицити ўзининг максимал миқдорига (6%) этди. Бундан
кейин бюджет дефицити дастлаб ЯИМга нисбатан 3%гача камайди, сўнгра
1989 йилда 5%гача ортди, бундан кейинги йилларда
эса камайиб борди ва
1999-2001 йилларга келиб ижобий салдога ўзгарди. 11 сентябр 2001 йилдаги
террористик ҳужум, 2003 йил мартда Ироқдаги уруш ҳамда 2007-2009
йиллардаги молиявий инқироз АҚШ давлат бюджетида дефицит юзага
келтирди ва дефицит ЯИМга нисбатан 10%дан ошиб кетди. Бюджетнинг
дефицити ёки профитситига тегишли бўлган
масалалар хукуматнинг
қонунчилик ва ижроия органлари ўртасидаги доимий мунозаралар мавзуси
бўлиб келмоқда.
Телевидениэ ёки газеталарда бюджетнинг ижобий салдоси – яхши,
салбий салдоси – заралар эканлиги тўғрисида эшитган бўлишингиз мумкин.
Ушбу фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини биз 2001 йилда Аргентинада
юзага келган бюджет тақчиллиги молиявий инқирознинг сабаби сифатида
тўҳрисида ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, биз бюджет тақчиллигининг пул
массаси ўсишига, инфляция суръатлари ва фоиз ставкаларига таъсирини ҳам
тахлилий жиҳатдан ўрганамиз.
Халқаро молияни нима сабабдан ўрганамиз?
Сўнгги йилларда молиявий бозорларнинг глобаллашуви янада тезлашиб
кетди. Дунё бўйлаб молиявий бозорлар жуда юқори суратларда
интеграциялашди. Америка компаниялари
тез-тез хорижий молиявий
бозорлардан қарз олишади ва хорижий компаниялар АҚШ молия
бозорларига қарз беришади. Банклар ва бошқа молиявий институтлар,
жумладан, ЖП
Морган Часе, Cитигроуп, УБС, Дойчебанк жаҳон бўйлаб
кўплаб мамлакатларда операцияларни амалга ошириш орқали халқаро
даражага чиқди. Ушбу фан хорижий валюта бозорлари ва халқаро молиявий
тизимни ҳам ўзида акс эттиради.
Банкларнинг моҳиятига иқтисодий адабиётларда турли ёндашувлар
мавжуд. “Банк” этимологиясига эътибор қаратадиган бўлсак, “банк” сўзи
қадимги франтсузча “банқуэ” ва италиянча “банса” сўзларидан пайдо бўлиб,
“алмаштириш столи” маъносини англатишининг гувоҳи бўламиз.
Банк – бу молиявий муассаса бўлиб, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул
маблағларини тегишли шартлар билан жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи
мавжуд бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришлик, муддатлилик,
тўловлилик ва таъминланганлик асосида берадиган тижорат ташкилотдир.
Бошқа бир адабиётда, банк – тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос тури
бўлиб, унинг фаолияти ссуда капиталининг ҳаракати, яъни уларни жалб
қилиш ва жойлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир,
деган фикр илгари
сурилади.
Банкир ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ, турли кўринишдаги
хизматларни таклиф этади ва пул айланмасини ташкил қилади. Ссуда
капиталисти ишлаб чиқаришни ўз капитали ҳисобидан молиялаштирса,
банкир ушбу жараённи четдан жалб қилинган
бегона шахсларнинг
маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Тижорат банклари моҳятини теранроқ англаш учун айрим методологик
масалаларга эътибор қаратиш лозим. Уларнинг айримлари қуйида
келтирилади:
– банкларнинг моҳиятини ёритишда уларнинг микродаражадаги
фаолиятига эътибор қаратиш лозим;
– банкларнинг моҳиятини ёритишда улар қандай шаклда ва мақсадда
ташкил этилганлигига эмас, балки уларга
ягона банк сифатида фаолият
юритишига эътибор қилиш лозим;
– банкларнинг моҳиятини ажралмас қисми сифатида уларнинг ташкил
топиш асослари, яъни ташкилий – ҳуқуқий асослари муҳим аҳамият касб
этади;
– банкларнинг моҳияти – бу ўзига хос хусусиятга эга бўлган объектнинг
таркибини англатади;
– банкларнинг моҳиятига қатор таърифлар шакллантирилган бўлиб,
муаммони ўрганаётган пайтда унинг қандай жиҳатига
эътибор
қаратилаётганлиги муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: