кредитга лаёқатли мижозларга берилади. Бунда фойдаланувчилар кўп
имтиёзларга эга бўлади.
-
Оилавий карточка - бу карточкалар ҳисобварақ бўйича жавобгарликни
ўз зиммасига олган оиланинг бир аъзосига берилади.
-
Корпоратив карточка – ташкилот ва корхоналарга берилади.
Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пульсиз шаклда
тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари корпоратив банк картасининг
сақловчисига ҳисобдорлик
шарти билан бериладиган, қатъий тарзда
белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.
Бундан ташқари, магнит ва смарт карточкалар фарқланади. Магнитли
карточкага унинг эгаси тўғрисидаги маълумотлар ва товар ёки хизматга ҳақ
тўлаш учун зарур миқдордаги пулни ҳисобдан чиқариш учун қайси банкка
мурожаат қилиш тўғрисидаги ахборот ёзилади. Бундай карточкада карточка
счётидаги пул миқдори тўғрисидаги ахборот бўлмайди. Смарт-карточкада
мижоз, эмитент-банк тўғрисидаги
шифрланган маълумот, пул ўтказиш ва
ҳисобдан чиқаришга оид шахсий код, унингдек ўтказилган пул мблағлари
тўғрисидаги ахборот сақланади. Сохта микропроцессор карточкасини амалда
ясаб бўлмайди. Чипда сақланаётган ахборотдан ҳар қандай рухсатсиз
фойдаланиш чипнинг блокировка қилинишига ва бузилишига олиб келади.
Сўнгги вақтда тўлов воситаси сифатида айнан смарт-карталардан
фойдаланиш анчагина кўпайгани кузатилмоқда.
Карточкаларни яна уларга идентификация ахборотини эгасининг исми,
карточка рақами, унинг амал қилиш муддати ва
шу кабиларни киритиш
усули бўйича фарқлаш мумкин. У эмбоссерлаш усули билан киритилиши
мумкин: махсус аппарат (эмбоссер) маълумотларни бўртма харфлар билан
босиб ёзади. Бундай карточка эмбоссерланган карточка дейилади. Баъзан
идентификацияловчи ахборот куйдириб ёзилади ва одатда,
бундай карточка
фақат электрон фойдаланишга мўлжалланган бўлади.
Микропроцессорли пластик карточкаларнинг энг муҳим хусусияти
шундан иборатки, улар турли хилдаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга
оширишда фойдаланадиган маълум ахборотлар тўпламини ўзида сақлаши
мумкин.
Шундай қилиб, ҳар бир турдаги карточканинг ўзига хос хусусияти
бўлиб, улар пайдо бўлгандан бошлаб то ҳозирги
кунгача мукаммалашиб
бормоқда.
Бугунги кунда дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати ўз тўлов тизимида
пластик карточкалардан фойдаланиши тўлов карталари банк тизимидаги
технологик революсиянинг энг муҳим элементларидан эканини кўрсатади.
Айнан пластик карточкалар кўп ҳолларда электрон банк тизимининг ҳал
қилувчи элементи сифатида чиқмоқда.
Жаҳон банк тизими амалиётида пластик карточкалар фойданинг асосий
манбааси ҳисобланади. Айрим маълумотларга кўра, АҚШда жами банк
кредитларининг 6 фоизигина кредит карталар орқали берилади. Шу билан
бир қаторда бу банклар фойдаларининг 10 фоизини айнан кредит карталарга
хизмат қилишдан оладилар.
Тўлов картасининг ўзи бу пластик бўлаги, холос. Унинг амал қилиши
учун
маълумотларнинг тез, ишончли, ва хафвсиз алмашинишини
таъминлайдиган турли ахборот технологиялари комплекси зарур. Шунингдек
ушбу технологияларни бошқариб ва назорат қилиб турувчи субъектлар, улар
фаолиятини тартибга солувчи қонуний-ҳуқуқий асослар керак бўлади.
Буларнинг барчаси пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб-
китоблар тизимини ташкил этади. Тўловларни қандай алгоритмда амалга
оширилиши эса ҳисоб-китоблар механизмини белгилайди.
Пластик карточкаларнинг турлари, амал қилиш сегменти (локал ёки
халқаро), мижозларнинг хусусиятлари ва бошқа омилларга қараб ҳисоб-
китоблар механизми турлича бўлиши мумукин. Буни ҳар бир тўлов тизими
мустақил белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: