“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
 
 
 
13.2.Тижорат банкларининг функциялари ва уларнинг моҳияти
ижорат банкларининг иқтисодий мавқеи фаолият доирасининг кенг 
бўлишига олиб келади. Банкнинг асосий фаолияти воситачилик билан 
боғлиқ бўлиб, у пул маблағларни қарз берувчидан қарз олувчиларга 
ўтказиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажаришдан иборат. Банклар 
билан бир қаторда пул маблағлари ҳаракатини бошқа молиявий ва кредит 
ташкилотлари, инвестицион фондлар, суғурта компаниялари ҳам амалга 
оширадилар. Тижорат банклари қуйидаги асосий функцияларни бажаради. 
1. Вақтинча бўш турган пул маблағларни йиғиш ва уларни капиталга 
айлантириш. 
2. Корхона, ташкилотлар, давлат ва аҳолини кредитлаш; 
3. Муомалага кредит пуллар (муомаланинг кредит воситалари) ни 
чиқариш. 
4. Иқтисодиётда ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш. 
5. Молия - валюта бозорида фаолият кўрсатиш. 
Т


6. 
Иқтисодий-молиявий 
ахборотлар 
бериш 
ва 
консультация 
хизматларини кўрсатиш.
Банклар бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни капиталга айла-нтириш 
функциясини бажара туриб, мавжуд бўш пул даромадлари ва жамғармаларни 
йиғади. Жамғарувчи (бўш пул маблағи эгаси) ўз маб-лағларини банкка 
ишониб топширгани учун ва банк бу маблағлардан фойдалангани учун 
маълум фоиз ҳисобида даромад оладилар. Бўш пул маблағлари ҳисобидан 
ссуда капитали фонди вужудга келади ва бу фонд халқ хўжалиги 
тармоқларини кредитлаш учун ишлатилади. 
Тижорат банклар фаолиятида асосий ўринни корхона, ташкилот-ларни, 
аҳолини, давлатни кредитлаш эгаллайди. Кредитлаш жараё-нини ташкил 
қилишда банк молиявий воситачи ролини ўйнайди. У бўш турган 
маблағларни жалб қилади ва ўз номидан мижозларга вақтинча фойдаланишга 
беради. Банк кредити ҳисобидан халқ хўжа-лигининг муҳим тармоқлари – 
саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқалар молиялаштирилади ва ишлаб 
чиқаришни кенгайтиришга асос бўлади.
Банкнинг нима учун мавжудлигини унинг воситачилик ва тўлов 
функцияси изоҳлайди, банк ташкилий структурасини қандай ташкил қилиши 
муҳим саволлардан биридир. 
Юқори фойдага интилаётган банклар худди бошқа корхоналар каби бир 
хил мақсадга эга; бу саволга энг яхши жавоб сифатида анъанавий 
моделларни кўрсатиш мумкин. Коасе ўзининг классик таҳлилида бозор 
нарҳларига боғлиқ бўлишдан кўра “буйруқбозлик” асосида самаралироқ 
ташкил қилинадиган баъзи жараёнлар сабабли иқтисодий фаолиятни 
ташкил қилишнинг усули сифатида фирмалар бозор битимларида муқобил 
восита сифатида фаолият кўрсатади. Бундай ҳолатларда бозор кучларига 
суянгандан 
кўра 
корхона 
структурасидан 
фойдаланган 
кўпроқ 
фойдалироқдир. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасида воситачилик 
қиладиган ўзининг мижозларига ҳисоб-китоб хизматларини таклиф 
қиладиган анъанавий банкларнинг мавжудлиги Коасе теоремаси билан жуда 
мос келади. 
Ссудалар ва депозитлар банкнинг ўзида амалга оширилганлиги учун 
банкнинг асосий функцияси умумий ташкилий структураси орқали самарали 
амалга оширилади. 
Агар банклар буйруқбозликка асосланган бозорда қатнашаётган бўлса, 
бундай структура ҳам самарали бўлади. Бу қарашлар фирмани назорат 
қилиш аҳамияти ва унинг рағбатлантириш структурасининг яратган 
Алчаин ва Демсетз томонидан яратилди ва изоҳлаб берилди. Виллимсон 
фирманинг ташқи битимлар нархини қисқартиришдаги ноаниқлик ҳолатини 
кўрсатиб берди.
132

Муомалага кредит пулларни чиқариш функцияси 
тижорат банк-ларини бошқа молия институтларидан 
ажратиб туради. Тижорат банклари депозит-кредит 
эмиссия қилганида, ссудалар берганида, пул массаси 
ошади ва ссуда банкка қайтарилганда, муомаладаги пул 
массаси камаяди. 
Тижорат банклари кредит пулларни яратишнинг 
эмитенти ҳисоб-ланади. Тижорат банк томонидан 
мижозга берилган кредит унинг ҳисоб рақамига 
132
Shelagh Hefferman. Modern banking. John Wiley&Sons. Ltd. 2005.p.5 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish