шояд тўғри
йўлни топсалар”
(“Бақара” сураси, 186-оят).
Заҳҳокдан ривоят қилинишича, айрим саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
“Парвардигоримиз шивирлаб дуо қилсак бўладиган даражада яқинми ёки нидо қилиб чақирадиган
даражада олисми?” деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган.
Аллоҳ бандалари айтган сўзларини эшитади, қилган амалларини кўриб, ҳамма нарсани билиб
туради. Аллоҳ бандага жон томиридан ҳам яқиндир. Агар киши ҳеч ким эшитмайдиган тарзда пичирлаб
дуо қилса ҳам Аллоҳ эшитади, дуоси холис бўлса, юракдан чиқса, сўраган нарсаларини беради. Дил
тубидан отилиб чиққан илтижолар мустажоб бўлиши муқаррар. Дуони кўнгилдан, ихлос билан қилинади.
Ғофил ҳолда қилинган, тил учидан чиққан дуо ижобатдан йироқ.
Бошқа ўринда шундай дейилган:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
“Ёки ночор одам дуо қилганида
(дуосини)
ижобат этадиган, мушкулини осон қиладиган,
сизларни Ернинг халифаси-эгалари қиладиган Зотми? Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?!”
(“Намл” сураси, 62-оят).
Яъни, улардан сўранг: мушриклар ибодатда Аллоҳга шерик қилаётган бут-санамлари яхшими ёки
бошига мушкул тушган кишиларга ёрдам берадиган, оғирини енгил қиладиган, Ер юзида турли
умматларни бирма-бир ўринбосар қилиб қўядиган Аллоҳми?! Бу ишларга Аллоҳдан бошқа яна ким
қодир?! Аллоҳдан ўзга илоҳ борми?! Мушриклар сиғинаётган бут-санамлар Аллоҳ қилган ишларни қила
оладими?!.
Аслида мушриклар Ёлғиз Аллоҳ мусибатларни аритувчи, балоларни даф этувчи эканини
билишарди. Шунинг учун бирон кор-ҳол бўлса, дарров Аллоҳга юкинишар, У Зотдан ёрдам сўрашарди.
Агар балолар ариса, яна яхши кунлар келса, аввалги ҳолларига қайтишарди. Улар бу ҳодисалардан ибрат
олишмасди, ҳақдан юз ўгиришда давом этишарди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ қийин пайтларда, ғам-ташвиш чоғида ижобат қилиши кимни хурсанд этса, фаровонлик пайтида
дуони кўпайтирсин” (Термизий, Байҳақий, Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Бошингизга иш тушганида, мушкул вазиятда қолганингизда Аллоҳ ёрдам беришини истасангиз
ишларингиз юришиб турганида, тан-жонингиз саломатлигида, фаровонлик пайтида Аллоҳга кўпроқ дуо
қилинг. Шунда Аллоҳ сизни қийин дамларда ёрдамсиз қолдирмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар
тун ярми ёки учдан икки қисми ўтса, Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, тонг отгунча: “(Ҳожатлари раво
этилишини) сўровчи борми? Унга (сўрагани) берилади. Дуо қилувчи борми? (Дуоси) ижобат этилади.
Истиғфор айтувчи борми? (Гуноҳлари) кечирилади”, деб айтади” (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон
ривояти).
Ҳақиқий мўмин банда дуо қилиш билан бирга сабабларни юзага келтиради. Дуони тарк этиб,
сабабларга суяниб қолиш дуруст эмас. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Шариат
бизни дуо қилишга, шу билан бирга ишнинг амалга ошиши учун сабаб бўладиган воситаларни қўллашга
буюради.
Do'stlaringiz bilan baham: |