Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“ (Аллоҳ) ғайбни билувчидир. У Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ этмайди. Фақат Ўзи рози



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi


(Аллоҳ)
ғайбни билувчидир. У Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ этмайди. Фақат Ўзи рози 
бўлган пайғамбарларнигина 
(Ўзининг ғайбидан огоҳ этади)
. Бас, албатта 
(Аллоҳ)
токи 
(пайғамбарлар)
Парвардигорининг элчилик вазифаларини 
(умматларига)
тўла етказганларини 
билиш учун 
(Ўзининг ғайбидан огоҳ қилиб қўйган ҳар бир пайғамбар)
олдидан ҳам, ортидан ҳам 
кузатувчи 
(фаришта)
йўллайди. У Зот 
(пайғамбарлар)
ҳузуридаги бор нарсани иҳота қилиб олган, 
(коинотдаги)
 ҳар бир нарса саноғини ҳисоб-китоб қилиб қўйган”
(“Жин” сураси, 26-28-оятлар).
Аллоҳ таоло бандалари кўзи кўрмайдиган, қулоғи эшитмайдиган, туйғуси ҳис эта олмайдиган ғайб 
илмини билади. У Зот буни ҳеч кимга билдирмайди. Магар пайғамбарларидан Ўзи истаганларни ғайб 
илмидан ошкор этиши мумкин. Аллоҳ бундай ҳолатда ўша пайғамбар олдидан ҳам, орқасидан ҳам 
сақловчи фаришталарни юборади. Фаришталар уни – Аллоҳнинг буйруғи билан – шайтонлар 
васвасасидан, турли озорлардан сақлаб туради. Токи пайғамбарлар Аллоҳнинг амр-қайтариқларини 
омонат билан, бирон нарса қўшмасдан ёки камайтирмасдан бандаларга етказсинлар. Аллоҳ таоло ҳамма 
нарсани, жумладан, пайғамбарлар махфий ёки ошкора қилган ишларини билади. У Зот билмайдиган 
нарсанинг ўзи йўқ. Бу борада Аллоҳга ҳеч ким шерик бўла олмайди. 
ФОЛНИНГ ЯХШИСИ ҲАМ БЎЛАДИМИ? 
“Фол” сўзи асли арабча бўлиб, “фаъл” шаклида қўлланади (Бу замонавий тилда “оптимизм” – 
яхшиликка умид қилиш, яхшиликка йўйиш, дейилади). Унинг маъноси “хурсандчилик келтирувчи сўз 
ёки иш”дир. Фолнинг акси – шум. Ислом шариатида шумланишдан қайтарилган, тафоулга (яъни, яхши 
фолга) рухсат берилган. 
“Фол кўриш” келажакда бўладиган нарсалардан хабар беришдир. Бу иш шариатда қаттиқ 
қораланган. “Яхши фол” (тафоул) эса воқеа-ҳодисаларни яхшиликка йўйишдир. Бу ҳақида бир қанча 
ривоятлар келган. 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Касаллик 
юқиши, шумланиш йўқ. Менга яхши фол – чиройли сўз ёқади” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, 
Ибн Можа, Аҳмад ривояти). 
Бу ҳадисда жоҳилият даврида кенг тарқалган, ҳозир ҳам мавжуд икки иллат ҳақида сўз кетмоқда. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Шумланиш йўқ. Унинг яхшиси фолдир”, деганларини эшитдим. Шунда: “Фол нима?” деб сўралди. У 
зот: “(Фол) биронтангиз эшитадиган яхши сўздир”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти). 
Жоҳилият даврида одамлар қарға, бойўғли каби қушлар овозидан шумланишарди, буни бирон 
фалокат юз беришидан олдинги огоҳлик қўнғироғи деб билишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам одамларни бундай нотўғри эътиқоддан қайтарганлар, фақат яхши сўз айтишга, яхши гумонда 
бўлишга чақирганлар. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яхши 
фол ёқарди. У зот шумланишни хушламасдилар” (Ибн Можа саҳиҳ санад билан ривоят қилган). 
Шумланиш Аллоҳ таоло тақдиридан норозилик, тафоул эса Аллоҳдан яхшилик умид қилишдир. 
Мўмин банда ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилади, зинҳор тушкунликка 
тушмайди, ёмон хаёлларга бормайди. 
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам бир сўз эшитдилар. Ўша сўз у зотга маъқул келди, “Биз сенинг оғзингдан фолингни олдик”, 
дедилар (Абу Довуд, Аҳмад, Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
Яъни, оғзингдан яхши сўзларни эшитдик, дейилмоқчи. 


133 
Аҳмад Қурашийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида шумланиш 
зикр этилди. Шунда у зот: “Унинг энг яхшиси фолдир. (Шумланиш) муслимни (бирон ишни қилишдан) 
қайтармайди. Агар биронтангиз ўзи ёқтирмайдиган нарсани кўрса, “Аллоҳумма лаа яътий бил ҳасанаати 
иллаа ант, ва лаа ядфаъус саййиъаати иллаа ант, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа бик”, десин!” деб 
айтдилар” (Абу Довуд, Байҳақий ривояти. Ривоят санади ҳасан). 
Хуллас, мўмин-мусулмон одам фол очмайди, фол очтирмайди – фолбин уйига зинҳор қадам 
босмайди, балки турли ҳолатларда содир бўладиган ишларни фақат эзгуликка йўяди, Аллоҳдан яхшилик 
сўраб, ёмонликлардан паноҳ истаб дуо қилади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish