130
эшитиб олиб, фолбинга етказади. Фолбин эса бирга юз ёлғонни қўшиб, содда, илмсиз кишиларни
алдайди.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам саҳобаларидан бир ансорий хабар берди: улар бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан
бирга ўтирган эканлар, бир юлдуз отилиб, ёруғлик тарқалибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам уларга: “Жоҳилият даврида шунга ўхшаш отилган нарсага нима дердингиз?” деб сўрабдилар.
Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчидир. Биз: “Бир улуғ одам туғилди, бир улуғ одам ўлди”, дердик”,
дейишибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У бировнинг ўлими учун ҳам, туғилиши
учун ҳам отилмайди. Лекин Аллоҳ таборака ва таоло бир ишни тақдир қилса (ирода этса), Аршни
кўтариб турадиган (фаришта)лар тасбеҳ айтади. Сўнг уларга яқиндаги осмон аҳли тасбеҳ айтади. Тасбеҳ
ушбу дунё аҳлига етгунича шундай бўлади. Кейин Аршни кўтариб турувчиларга яқиндагилар Аршни
кўтариб турувчилардан: “Раббингиз нима деди?” деб сўрашади. Шунда уларга нима деганининг хабари
берилади. (Шундай қилиб,) осмонлар аҳллари бир-бирларидан то хабар ушбу дунё
осмонига етиб
келгунича хабар сўрашади. Шунда жинлар хабарни ўғринча олиб қочадилар, ўз ошналарига етказадилар.
Ана шунда ҳалиги нарса (яъни, учқунлар) билан отиладилар. Улар ўз ҳолича келтирган нарса ҳақдир.
Лекин улар қўшиб-чатишади”, дедилар” (Муслим, Термизий, Байҳақий, Ибн Ҳиббон ривояти).
Жинлар эшитган нарсаларини ўзгартирмай, ўз ҳолича келтиришса, ҳақ гап бўларди. Бироқ, улар
қўшиб-чатишади. Шунинг учун уларнинг ҳам, оғайнилари бўлмиш фолбинларнинг ҳам гапига мутлақо
ишониб бўлмайди.
Мўминлар оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким аррофга бориб, ундан бирон нарса сўраса, унинг намози қирқ
кеча қабул бўлмайди” (Муслим, Аҳмад, Байҳақий ривояти).
Мўмин банда учун қирқ
кунлик эмас, бир маҳал намози қабул бўлмай қолиши ҳам катта
мусибатдир. Бу фолбинга бориб, ундан бирон нарса сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими-
ишонмайдими, фарқи йўқ. Аммо ким фолбинга бориб, гапига ишонса, куфрга кетган бўлади.
Киши ишонмаса ҳам фолбинга боришининг шариатда таъқиқланиши маълум ҳикматга эга. Аввало,
фолбинга ишонмаган одам унинг олдига бориб нима қилади? Ахир бу мантиқсиз иш-ку?! Иккинчидан,
ким бир чуқур
атрофида айланаверса, охири унга тушиб кетади. Худди шунга ўхшаб, фолбин олдига
борган шахс ҳам унга ишониб қолиши хавфи бор. Камида гапидан таъсирланади. Гуноҳга ботишнинг
олдини олиш учун фолбинга умуман бормаслик, мурожаат қилмаслик буюрилган.
Do'stlaringiz bilan baham: