12
чанглар пайдо бўлади. Агар бу шағаллар дарё ўзанида тўпланса, орасига
гил ва қум кириб, бир бутун қатламга айланади. Вақтнинг ўтиши билан
аралашган нарсалар сув тагида кўмилиб кетади.
Агар биз ана шундай думалоқ
тошлардан ташкил топган
ётқизиқларни учратсак, улар албатта юқорида ёзганимиздек пайдо
бўлган десак бўлади. Улар ер устида ёки қатламлар
орасида учраши
мумкин. Бундай жараён узоқ вақтни талаб этади ва бизнинг
тасаввуримиздан ташқаридаги доимий ўзгаришлар билан бевосита
боғланган ҳолатда юз беради» (А.М.Беленицкий - Абу Райхон Беруний,
Ленинград
университети нашри, 1949, 207 б.).
Беруний бу мулоҳазаларида XVIII - асрда М.В.Ломоносов, XIX -
асрда Ч.Лайел томонидан бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда кашф
этган актуализм ғояларини биринчилар қаторида баён этган. Шу асарда
Беруний яна бундай дейди: «Денгиз ўрни қуруқлик билан, қуруқлик
ўрни эса денгиз билан алмашади».
Берунийнинг XI - аср бошларида биринчи бўлиб дарё ўзанларида
чўкинди жинслар доналари ўлчамининг сув оқими тезлигига қараб
ўзгариши қонуниятини яратганлиги (кейинчалик Беруний қонуни деб
аталган) катта аҳамиятга эга бўлди. Бу қонуният сўнгги йилларда
В.И.Попов (1964 й.) томонидан ишлаб чиқилган чўкинди ҳосил
бўлишидаги фациал бирликларнинг босқичли динамик тамойилига мос
келади.
Беруний ўзининг «Минералогик трактат» деган асарида (X -
асрнинг биринчи ярими) минераллар ҳақида чуқур ва аниқ илмий
маълумотлар берган. Минералларни аниқлаш ва таснифлашда Беруний
фақат уларнинг
ранги ва шаффофлигидан эмас, балки қаттиқлиги ва
солиштирма оғирлигидан ҳам фойдаланган.
13
Берунийнинг замондоши буюк олим, табиатшунос ва файласуф
Абу Али ибн Сино ҳам геология фанининг ривожланишига ўз
ҳиссасини қўшган. Ибн Синонинг геологик дунёқарашлари
унинг
илмий қомуси «Ашшифо» (Қалбни даволаш) номли китобининг
«Табиат» деган бўлимида ёритилган.
Ибн Синонинг тошлар пайдо
бўлишида зилзила ва тоғ қулашлари,
ерларнинг
ўпирилиши
катта
аҳамиятга
эгалиги,
ҳайвон
ва
ўсимликларнинг
тошга айланиши
тўғрисида ажойиб фикрлари бор.
Ибн Сино томонидан темир ва тош
материалларнинг
пайдо
бўлиши
ҳақида айтилган фикрлари жуда
қизиқарлидир. Ибн Сино ҳозирги
аҳоли яшайдиган ўлкалар ўтмишда
«ҳаётсиз
ерлар ва денгиз ости
бўлган» деган илғор фикрларни
илгари сурган.
Машҳур Озарбойжон математик - астрономи Муҳаммад
Насриддин табиатшунослик соҳасидаги жуда кўп ишлари билан бирга
минераллар ҳақида «Жавоҳирнома» деган асарни яратган. Бу асарда 34
минерал: зумрад, лаъл, шпинел, фируза, лазурит, агат,
яшма ва
бошқалар таърифланган. Уларнинг табиий хоссалари: ранги,
ялтироқлиги, қаттиқлиги, солиштирма оғирлиги, шаффофлиги ва
мўртлиги батафсил баён этилган. Ибн Сино ва Берунийнинг
минералогия трактатларидан кейин Муҳаммад Насриддин асари ўз
Do'stlaringiz bilan baham: