ган, бошқаларининг қорни озгина орриган.
Баьзан бемор ахлати
худди нухат шурвага ухшаш булгақ Баъзи ҳолларда касаллик бир
вақтда ич кетиш ва қусиш аломатларидан бошланган. Эль-Тор
вабосида вибрион ташиб юрувчилик купроқ учраши ҳам аниқланди.
Шунинг учун Эль-Тор вабоси учогида аҳоли орасида антибиотик
профилактикага алоҳида эътибор бериш тавсия этилади.
Вабога қушилувчи асоратлар. Вабо
билан орриган беморлар-да
пневмония, абсқесс, флегмона, сепсис каби касалликлар учраши
мумкин.
Прогнози. Вабо билан орриган беморни даволашда тегишли
тадбир-чоралар уз вак/гида амалга
оширилса купинча яхши на-
тижага эришиб, беморни қутқариб қолиш мумкин.
Диагностикам. Вабо диагнози анамнестиқ эпидемиологии клиник
далилларга ва лаборатория текширувларининг натижа-ларига
асосланади. Ҳозир ер юзида вабо пандемияси давом эта-ётганини ва
бу касаллик деярли ҳамма мамлакатларда вақти-вақти билан учраб
турганини назарда тутган ҳолда ва шунинг-дек охирги вак/гларда,
айниқса Узбекистон мустақил давлат деб эълон қилингандан сунг
хорнжий мамлакатлар билан ҳар соҳа-да алоқалар ривожланиб
бораётганини ҳисобга олиб бу касаллик диагнозини аниқлашда катта
масъулият ҳис қилмоқ керақ Ут-кир
меъда-ичак касалликлари
аниқланганда ҳамма вақт вабо ҳақида ҳам фикр юргизмоқ зарур.
Маълумки, вабо тусатдан бош-ланади ва тана ҳарорати субнормал
даражагача (35° гача) паса-йиб кетади. Вабо одатда шир-шир ич
кетишдан бошланади, бе-морнинг қорни орримайди. Ахлати ҳидсиз
ва суюқ ёвгон хурдага ухшаш булади. Кейин бемор варақлатиб қуса
бошлайди. Унинг кунгли айнимайди.
Тезда беморда сувсираш
аломатлари пайдо булади. Ана шу белгилар аниқланганда ва тегишли
эпидемиоло-гик далилларга суянган ҳолда вабо ҳақида уйлаш ва,
беморни дарҳол лаборатория усулида текшириш мақсадга мувофнқ
булади. Баъзи ҳолларда вабо фақат гастрит белгилари билангина
утишини назарда тутмоқ керақ
Лаборатория диагностикаси. Вабо диагнозини акиқ ва ишонч-ли
қилиш учун бактериоскопик ва бактериологик усуллар қул-
ланилади. Бактериоскопик усулда бемор ахлати ва қусуридан суртма
тайёрлаб, буялади ва
уни микроскоп остида текшириб, вабо
вибриони бор-йуқлиги аннқланади.
Бактериологик усулда бемор ахлати, қусури тегишли озуқа
моддаларига экилади. Вабодан согайган кишилар ва вибрион ташиб
юрувчилар текширилганида, ун икки бармоқ ичакдаги суюқлиги
экилади. Экиш учун материаллар антибиотик
билан даволанишдан
олдин ва даво тугагач 36—48 соат вақт утгачгина олиниши керақ
Мурдани текширишда эса унинг ичагидан суюқ-лнк олиб экиб
курилади. Бемор ахлатини суюқ озуқа моддалар-га экилганда,
натижаси 6 соат утгач, қуюқ озуқа моддаларкга экилганда эса 10—12
соат утгач маълум булади. Бактериологик
109
текширувнинг якунловчи натижаси 36—45 соат утгач апиқ-
ланади.
Рхирги йилларда қуйидаги
жадаллаштирилган лаборатория
усуллари қУ
л
ланилмоқда:
1.
Вибрионларни вабога қарши О-зардоб билан иммобилиза-
қиялаб ва микроагглютинақиялаб фазо-контраст микроскоп ёр-
дамида текшириб куриш. Бу текшириш усули учун бир неча минут
кифоя.
2.
Текшириш керак булган материал (ахлат,' қусуқ)ни аввал
пептонли сувда ундириб сунгра вабога қарши
О-зардоб билан
микроагглютинақиялаш. Бу усул билан текширишга 3—4 соат
кетади.
3.
Иммунофлюоресқент усул. Текшириладиган материални аввал
флюоресқентловчи зардоб билан ишлаб, сунгра антиген-антитело
комплексининг узига хос тарзда товланиши аниқлана-ди. Бу
текширишга 1,5—2 соат вақт керақ Охирги йилларда нейтраллаш
реакцияси ва иммунофермент усули ҳам қулланил-моқда.
Do'stlaringiz bilan baham: