Клиник формалари
Канчалик к?п учрайди
1.
Гастроинтестинал формаси
(токсиконнфекқия)
1.
гастрит
2.
гастроэнтерит
3.
гастроэнтероколит
2. Таркрқ формаси
1.
тифга ухшаш формаси
2.
септик формаси ,
3. Субклиник формаси. Бактерия ташувчилиқ
75—90%
5—10%
70
—80%
3—90%
Гастроинтестинал
формаси. Касалликнинг бу хили тусатдан
бошланадн ва диспептик аломатлар билан таърифланади. Одат-да
бемор аъзои бадани титраб, дарорати кутарилади ва гастрит,
гастроэнтерит симптомлари якдол куринади. Дарорат 3—4 кун-дан
сунг пасаяди. Касалликнинг бу
хили уткир гастрит, гастроэнтерит,
гастроэнтероколит куринишида утади.
Уткир гастрит.
Бемор дармони қуриб, кунгли айнийди, кшта-
ҳаси бугилади. Боши, қорни огрийди, бадани қақшайди, дарорати сал
кутарилади (субфебрил даражагача). Купинча бемор бир ёки бир
неча марта қайт қилади. Баъзан умуман қусмайди. Бемор-нинг ранги
оқарган. тили караш билан қопланган булнб. пульси тез уради, қорни
огрийди, 1—2 кун ичида согайиб кетади.
Уткир гастроэнтерит.
Сальмонеллёзнинг бу куриннши куп уч-
райди. Тусатдан бошланади. Бемор эти увишиб, қалтирайди.
Дарорати кутарилиб, 2—4 кун юқори даражада туради.
Кунгли
айниб, кетма-кет қусади, сунгра шир-шир ичи кета бошлайди. Бир
кеча-кундузда беморнинг 15 мартагача ичи кетади. Бемор ахлати
суюқ, яшилроқ рангда ва жуда сассиқ булади. Беморнинг аўволи
анчагина огир булади, дармони қурийди, аъзойи бадани сирқиллаб,
безовта қилади, иштахўаси йуқолади.
Купчилик беморларнинг ранги одатда оқариб туради, лекин
баъзан бир оз қизариши хам мумкин. Лабига учуқ тошади. То-мири
тез уради, қон босими пасаяди. Тили калин оқ ёки кулранг караш
билан қопланади. Баъзан коллапс бошланишя мумкин.
Қон текширилганда гемоглобин ва лейкоқитларнинг сони оз-гина
купайгани, ЭЧТ нормал экани аниқланади. Сальмонеллёзнинг бу
куриннши 1 — 4 кун давом этади, баъзан узоқроқ чузи-лади.
Уткир
гастроэнтерит енгил, уртача огир ва огир утиши мумкин.
Сальмонеллёзга алоқадор ута уткир гастроэнтерит. аввало кучли
интоксикақия билан таърифланяди. Бемор тусатдан эти увишиб,
қалтирайди ва дарорати кутарилади, боши . айланиб, қаттиқ огрийди.
Касаллик бошланишидаёқ коллапс булиши мумкин. Бемор кетма-жет
варақ-варақ қусаверади, бетухтов шир-шир ичн кетади, Бемор ахлати
худди вабо касаллигидагидек ёвгон
116
хурдага уўсшайди. Кўп утмай организмда сувсираш ҳолати бош-
ланади. Бемор биринчи куниёқ озиб кетаДи, кузлари ич-ичига
тушиб, юзи чак&к-чакак булиб қолади, умуман ранги учиб, ку-
кимтир туе оладн. Қон
босими пасаяди, олигурия ёки анурия
булади. Бемсрникг овози чиқмайди, оёқ-кУл мускуллари торти-
шиб огрийди. Купинча пневмония, нефрозонефрит аломатлари
аниўланади. Уз вақтида тегишли даво чоралари амалга оширил-
маса, бемор нобуд булиши мумкин.
Сальмонеллёзнинг гастроэнтероколитик хилида юқорида ай-
тилган симптомлардан ташқари колит синдроми аниқланади.
Камдан-кам х_олларда беморда фақат колит синдроми булади, '
холос. Бунда йугон ичакнинг ҳаммаси зарарланади. Ректоскоп
билан
текширилганда катарал, катарал-геморрагик проктосигмои-
дит манзараси курилади.
Тарўок; формаси. Бу формадаги касалликнинг асосий
спмто-
ми ҳароратнииг юкори кутарилишидир. Касаллик баъзан ўаро-
рат кутзрили'лидан ташқари гастроэнтерит аломатлари билан
бошланади. Бошқа ҳолларда фақат ҳарорат кутарилади ва ин-
токсикақия бу\лади. Беморниш: боши, мускуллари огрийди, уй-
қуси бузилади. К$
-
зи ва шиллиқ пардалари сал саргиш тусга
киради. Кукрак па қорин терисида тошма куринади.
Купинча
учуқ тошади, пульс сони камаяди (нисбий брадикардия), юрак
тони 6уриқроқ булиб эшитилади, тилни караш босади. Қорин
дам булиб, жигар ва талон, катталашади.
Бемор дармони қуриб, бушашган ҳолда жим ётади. Баъзан
менингоэнцефалит белгилари аниқланади. Боинга лолларда ут-
кир гломерулонефрит,,- нефрозонефрит, кекротик нефроз- ва пие-
лит ҳамда қистит аломатлари курилади.
Сальмонеллёзнинг септик формаси — узоқ даном этадиган
.\арорат, қайта-қайта эт увишиб бадани қалтираши ва турли септик
асоратлар билан таърифланади. Бемор баъзан худди ь;орин
т,ифидагига( ухшаб, бушашган ҳолда карахт булиб ётади. Саль-
монеллёзнинг тифга ухшаш формаси деб шуии айтилади, Кок
текширилганида баъзан лейкопения, нисбий лимфоцитоз аннқла-
нади. Бошка ҳолларда худди сепсисдагига ухшаш гипохром ане-
мия, лейкоқитоз топилади, ЭЧТ тезлашган булади.
Сальмонеллёзнинг тарқоқ формаси 6—10 кун, баъзан 3—5
хафтагача чўзилади.
Бактерия ташувчилиқ Купинча бактерия ташувчилик .\одиса-
си аксари сальмонеллез касаллигидан согаиган кишиларнинг
баъзиларнда аниқланади. Жуда камдан-кам ҳолларда кас?л бул-
маган шахсларда ҳам учрайди. Бактерия ташувчилик қисқа муд-
датли ва узоқ чузиладиган булиши мумкин. Сальмонеллалар
одам организмида салрофитлар тариўасида узоқ яшаши мумкин.
Турли сабаблар таъсирида организмнинг химоя кучлари сусай-
са, бояги сапрофит сальмонеллалар фаоллашиб, кўпая бошлай-
ди ва касалликка сабаб булади.
Do'stlaringiz bilan baham: