Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Тўртламчи давр музликларнинг вужудга келиши сабаб-



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Тўртламчи давр музликларнинг вужудга келиши сабаб-
лари.
Европа материгида тўртламчи даврда иқлимнинг бир неча 
марта ўзгарганлиги олимларимиз томонидан аниқланган. Тадқиқот 
натижаларига қараганда, музликларнинг вужудга келишига плане-
тамиз миқѐсида иқлимнинг ўзгариши, вулканларнинг кўпроқ 
ҳаракатга келиши, атмосферадаги кимѐвий элементлар таркиби-
нинг ўзгариши, қутбларнинг ўзгариши ва бошқалар сабабчи экан. 
Неогеннинг охири - тўртламчи давр бошларида Европа иқлими 
ниҳоятда совиб кетади. Альп ва Кавказ тоғлари муз билан 
қопланади. Муз фақат баланд тоғли ўлкаларнигина эмас, балки те-
кисликларни ҳам эгаллайди. Ўсимлик қолдиқларининг топилиши 
бу муз босиш даврлари орасида узоқ вақт илиқ иқлим давом этга-
нини кўрсатади. 
Абадий музлоқ ерлар
. Континентлардаги муз ҳақида гапирар 
эканмиз, доимий музлоқлик ҳодисаси ҳақида ҳам қисқача айтиб 
ўтиш зарур. Ер шарининг деярли 1/4 қисмида ўртача йиллик 
ҳарорат манфий (0°дан паст) бўлагани учун ер юзасининг тупроқ 
қоплами ўн, юз ва ҳатто минг йиллар давомида музлаб (тўнглаб) 
ѐтади. Ер пўстининг бундай тўнглаб ѐтган қисмлари доимий 
музлоқлар ѐки кўп йиллик музлаб ѐтган ерлар дейилади. Уларнинг 
қалинлиги Шимолий Сибир пасттекислигида 1,5 км гача боради. 
Шунинг учун ҳам бу ҳудудда қурилиш иншоотлари, темир йўллар, 
бинолар қуришда кенг кўламли мураккаб мухандислик геология 
ишларни бажаришга тўғри келади.
17.3. Музликларнинг геологик иши 
Музликларнинг тоғ жинсларини емириш ҳодисаси 
экзарация 
(лотинча - ҳайдайман) деб аталади. Экзарацияни муз эрозияси деб 
ҳам аташади. Тоғ водийларидан ѐки материк қиялигидан пастга 
томон ҳаракатланганда музликнинг қандай емириш кучига эга 
эканлигини тушуниш қийин эмас, албатта. 
Музлик атрофидаги ҳароратнинг кескин ўзгариши, чунончи, 
кундузи исиб, кечаси совиб кетиши натижасида тоғ жинслари 
емирилади. Бу жараѐн совуқдан нураш деб аталади. Муз устидаги 


302 
сув муз ѐриқларидан ўтиб, унинг ичига тушиб музлайди. Муз 
ҳажми кенгаяди ва муз остидаги туб жинслар емирилади. Бу муз-
ости нураши деб аталади. Музлик массасининг босими (1 куб.м.муз 
- 920 кг) ҳам жуда катта емириш ишларини бажаради. У ҳудди 
омочга ухшаб ерни ҳайдагандек ўйиб кетади. Тоғ жинсларини те-
гирмондан чиққан ундек майдалаб юборади. Муз ҳосил қилган во-
дий 
трог 
деб аталади. Трогларнинг силлиқ, қаттиқ, қавариқ шакли 
ригел
деб, ботик, шакли эса 
ҳайдаш ваннаси
деб юритилади. Уларда 
кўпинча кўллар вужудга келади (150-расм) 
Мореналар

Музлик 
харакати 
натижасида 
йиғилган 
ѐтқизиқлар мореналар деб аталади. Бу ѐтқизиқлар сараланмаган 
бўлиб, улар таркибида гилдан тортиб катта ҳажмли жинсларгача 
бўлади.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish