Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

147-расм. Водий музлиги. 


297 
Музлик танасида дарзликлар кўплаб учрайди. Дазликларнинг 
баъзилари муз ҳаракати давомида водий ѐнбағрига қадалиб 
қолганлиги сабабли пайдо бўлади.
148-расм. Фирн ҳавзаси ва тоғ 
музлиги. 
149
-
расм. Ғарбий Помирда 
музликларнинг тарқалиши.
 
Кўндаланг ва бўйлама дарзликлар кўпинча водийнинг қиялиги 
кескин ошган жойларда ҳосил бўлади. Бундай жойларда музнинг 
эгилувчанлиги ҳам бардош бераолмайди. Музлик алоҳида 
бўлакларга бўлиниб кетади. Музликдаги бундай жойларни «муз 
шаршараси» дейилади. «Шаршарадан» пастда нишаблик камайган 
жойда муз бўлаклари яна бир-бири билан пайвандланиб кетади. 
Музликдаги дарзларнинг кенглиги 1-2 м, чуқурлиги 200 м гача 
боради. 
Музликларнинг ҳаракати.
Музликлар бир қанча сабабларга 
кўра турлича тезликда ҳаракатланади. Жумладан музликларнинг 
ҳаракат тезлиги муз тоғи рельефининг қиялигига, музнинг 
қалинлигига, ҳароратнинг ўзгаришига ва бошқаларга (тектоник 
ҳаракатлар, зилзилаларга) боғлиқ. Уларнинг ҳаракат тезлиги сутка-
сига 1 м дан 10 м гача, баъзан 20 м гача бориши мумкин. Энг тез 
ҳаракат қилувчи музликлар Гренландияда кузатилади. Упернивик 
музлиги суткасига 38 м гача ҳаракатланади. Музлик ҳаракат 
қилиши натижасида унда бўйлама ѐриқлар ҳосил бўлади. Бу 
ѐриқлар музликни бир неча бўлакларга бўлиб юборади. Денгиз-
ларда сузиб юрувчи музли тоғлар - айсберглар шу усулда пайдо 
бўлади. 
Музликларнинг кўчириш фаолияти асосан тоғ музликларида 
ўрганилган. Музнинг ҳаракати унинг пластиклик хусусиятига 
боғлиқ. Музликлар ҳаракати давомида ўз заминидаги тоғ
жинсларини синдириб майдалайди, муз ичида қотган жинс 
бўлаклари 
билан 
тубини 
тирнайди, 
сирпаниш 
юзасини 


298 
силлиқлайди; емирилган материалларни ўзи билан катта 
масофаларга кўчиради. Музликлар билан кўчирилган материаллар 
гил зарраларидан тортиб, то улкан ўлчамдаги бўлакларгача бўлади. 
Баъзи альп музликлари йилига 6000 м³ ҳажмдан ортиқ массани 
кўчиради. Ўтмишдаги материк музликлари материалларни юзлаб ва 
минглаб километр масофаларга кўчирган. Бундай ѐтқизиқлар Рос-
сияда ва Канадада кенг тарқалган. 
Бўлакли материалларни кўчиришда сузувчи музлар – 
айсберг-
лар 
ҳам катта аҳамиятга молик. Айсберглар ўзи билан кўп 
миқдордаги материалларни паст кенгликларга кўчиради.
Музликнинг босиб келиши ва чекиниши.
Музликнинг охири 
доим бир жойда турмасдан дам пастга (олдинга), дам орқага 
(юқорига) силжиб туради, чунки иқлимнинг ўзгаришига қараб муз-
нинг ҳажми ҳам ўзгаради. Иклимнинг ўзгариши кўп йиллар мобай-
нида ѐки кутилмаган сабабларга кўра қисқа вақт ичида рўй бериши 
мумкин. Еғингарчилик мўл бўлган йили фирн ҳавзалари янги қор 
қатламлари билан қопланади, музлик ўсиб катталашади, унинг 
«тили» олдинга қараб силжийли, яъни музлик босиб келади. 
Қурғоқчилик йиллари музликнинг ѐппасига эриши туфайли 
музлик «тили» юқорига тортилади яъни музлик чекинади. 
Музликнинг эриш - 
абляция 
(музнинг эриши, буғланиши) 
жараѐни асосан музликларнинг олд қисмида - «тилида» кечади. Бу 
ҳодиса (абляция) арктика музликларида кўпроқ учрайди. 
Музликларнинг кам ѐки кўп буғланиши қуѐш радиациясига ва 
куруқ илиқ шамолларнинг таъсирига боғликдир. Музнинг устки 
қисми билан бирга ички қисми ҳам эрийди. Музнииг устки қисми 
қуѐш нури, ѐмғир, иссиқ шамоллар таъсирида эрийди. Музнинг 
ички қисми муз босимидан ва музнинг тоғ жинсларига 
ишқаланиши натижасида пайдо бўладиган иссиқлик энергияси 
таъсирида ҳам эрийди. 
Музлик ҳаракатининг сустлигидан, фирн ҳавзасида бўлган 
қорнинг озайиб-кўпайиши натижасида музлик тилининг «узайиб-
қисқаришига" фақат бир неча йилдан кейингина ўз таъсирини 
кўрсатади. Инсониятнинг табиатдаги фаолияти минтақадаги 
иқлимнинг анча вақтларга маълум томонга ўзгариб кетишига сабаб 
бўлади. Масалан, ўрмонларнинг кесилиб кетиши, кўлларнинг қуриб 
қолиши қурғоқчиликка олиб келади. Бу эса музликларнинг йилдан-
йилга орқага чекинишига сабаб бўлади. Бу ҳол ҳозирги вақтда 


299 
Швейцариядаги Альп тоғларида, Кавказ, Олтой ва Тиѐн-Шонда юз 
бермоқда. 
Ўлканинг рельефи, музликнинг денгиз сатҳидан баландлиги ва 
ѐғинларнинг миқдорига қараб музликлар ҳар хил катталикка ва 
ўринга эга. Унча баланд бўлмаган тоғларда доимий қор чизиғи 
чегарасидан юқорида фақат энг юксак чўққиларгина чиқиб туради. 
Бу ерларда қор қоплаган жойлар кам бўлади, фирн ҳавзалари 
эса кичкинадир. Шу сабабли бу жойлардаги музлар ҳам анча узоққа 
бормасдан фирн ҳавзасининг этаги ѐки тоғнинг ѐнбағридаѐқ тамом 
бўлади. Булардан биринчиси 
кар
, кейингиси эса 
осма
музликлар 
деб аталади. 
Кар музликларини тоғ ѐнбағирларидаги ярим доира 
шаклидаги катта пасқамликларни тўлдирган фирнлар таъминлаб 
туради. Карни афсонавий паҳлавонлар ўтирадиган кресло деб фараз 
қилиш мумкин. Алоҳида карларда жойлашган фирн ҳавзалари 
одатда унча катта эмас ва унда ҳосил бўлган музлик тоғ ѐнбағрига 
зўрға чиқиб туради. Карлар кўпчилик тоғларда учрайди. Баъзи 
қатор жойлашган бирнеча карлар қўшилиб бир умумий фирн 
ҳавзасини ҳосил қилади ва бунинг натижасида катта музликни ҳам 
озиқлантириб туриши мумкин. 
Тоғ водийси ичида жойлашган музлик - водий музлиги деб 
аталади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish