Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


- расм. Мураккаб музлик тизими



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

152- расм. Мураккаб музлик тизими. 


304 
Туб мореналар-
ни ташкил қилувчи 
йирик 
тошларнинг 
силлиқланган 
сир-
тида тирнаш чизиқ-
ларини кўриш мум-
кин. Баъзан уларнинг 
чуқурлиги анча катта 
бўлади. Бу чизиқлар 
музда қотиб қолган 
тошнинг 
иккинчи 
ўткир қирраси билан 
тирнаши орқали вужудга келади. Бундай тирнаш чизиқлари 
муз 
ямоқлари
дейилади. 
Тоғларда музликлар доимий қор чизиғи чегарасидан анча 
пастга тушиб боради. Бундай шароитда музлик ҳам секин-секин 
эрийди. У қанча пастга тушса эриш тезлиги шунча кучаяди. Охири 
у кичрайиб, батамом йўқолиб кетади. 
Муз эригандан 
кейин ундаги мавжуд 
жинс бўлаклари тўп-
ланиб қолади. Бу 
уюмлар 
охирги море-
на
дейилади (154-
расм). 
Фирн 
ҳавзаси-
даги 
эски 
қор 
қатламлари кетма-кет 
ҳосил бўлиб турган 
янги қор қатламлари-
нинг сиқиши остида фирнга айланади ва зичлашиб юпқалашади. 
Қатламланган фирн қатламли музга айланади. Музнинг катламли 
тузилиши кўпинча унинг ѐриқлари орасидан кўриниб туради. 
Агар музликнинг сиртида устки мореналар мўл бўлса, унинг 
«тили», яъни пастки қисми шу мореналар тагида кўмилиб қолади. 
Бундай вактда чекка ва ўрта мореналарнинг қушилувидан ҳосил 
бўлган, майда ва йирик тошларнинг бетартиб тўдаларини кўрган 
киши уларнинг остида муз борлигини ҳаѐлига ҳам келтирмайди. 
153-расм. Туб (остки) мореналар. 
154-расм. Охирги морена.


305 
Фақат водийнинг юқорироғига боргандан кейингина унда-мунда 
тошлар тагидаги музни кўриб қолади. 
Агарда муз қалин, устки мореналар сийрак бўлса, муз 
жарлигини ва унинг этагида ѐрилиб парчаланган муз бўлакларини 
кўрамиз; жарликнинг тагида каттагина сув оқими, баъзан эса бутун 
бир дарѐ оқиб туради. Музликнинг устидан эриган сувлар ѐриқлар 
бўйлаб унинг ичига оқиб тушади (155-расм). 
Улардан 
вужудга 
келган 
дарѐча чиройликкина 
муз ўнғуридан катта 
тезликда 
шарқираб 
оқиб чиқади. Ҳудди 
шу ернинг ўзида, 
яъни 
ўнғурнинг 
олдида эриган муздан 
чиққан ва юқоридан 
тушган 
мореналар 
тудалашиб ѐтади. 
Музлик остидан 
оқиб чиқадиган дарѐчанинг суви одатда лойқа бўлади, чунки у ўзи 
билан музнинг эришидан ҳосил бўлган майда қум-чанг ва гилларни 
ташқарига олиб чиқади. Ундан ташқари, сув ички ва туб 
мореналардан бўшаган катта-катта ғўлатошларни ҳам юмалатиб 
чиқади. Музликнинг ичидан ташқарига чиқиб олган сув оқими 
тўпланиб ѐтган охирги мореналарни ҳам ювиб, ундан ҳам кўп 
нарсаларни кучи етганча оқизиб кетади. Дарѐчанинг кучи кескин 
ўзгариб туради. Қишда муз эримайди, сув ҳам оз, куз ва баҳор 
пайтларида эриш озгина кучайиб, дарѐчада сув анча кўпаяди; ѐзда 
муз эриши авж олган пайтларда эса, суви кўпайиб кетади. Музлик 
охиридан маълум масофагача, баъзан бирнеча километргача, анча 
жой сув олиб келиб ѐтқизган қум, шағал ва ғўлатошлар билан 
қопланган бўлади. Бундай ѐтқизиқлар 
флювиогляциал 
ѐтқизиқлар 
деб аталади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish