Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Вулкан кратеридаги



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

72-расм. Вулкан кратеридаги 
кислотали кўл. 
73-расм. Кратерда ҳосил бўлган 
олтингугурт кристаллари. 
Суюқ вулкан маҳсулотларининг
 
ҳарорати 600-1200ºС 
бўлади (74, 75 - расмлар). Улар айнан лавадан иборат. Лаванинг 
қовушоқлиги таркибидаги кремнезем миқдорига боғлиқ. Унинг 
миқдори юқори бўлганда (65% дан ортиқ) лава нордон деб аталади, 
у енгил, қовушоқ, суст ҳаракатли бўлади, кўп миқдорда газга эга, 
секин совийди. Ўрта таркибли лаваларда кремнезем камроқ бўлиши 
характерли (60-52%), улар нордон лавалардек қовушоқ, лекин 
ҳарорати юқори (1000-1200ºСгача) бўлади. Асосли лаваларда 
кремнезем 52% дан кам бўлади ва шунинг учун ҳам улар анча 
суюқ, ҳаракатчан, эркин оқади. Уларнинг совиш жараѐнида юза-
сида пўстлоқ ҳосил бўлади, ичида эса лаванинг ҳаракати давом 
этади.

Лаванинг кимѐвий таркиби асосан кремнезѐм (силикат кисло-


таси), алюминий, темир, кальций, магний, натрий ва калий оксид-
ларидан иборат.
Нордон лавадан обсидиан, риолит, гранит порфир, фельзит ва 
бошқа нордон вулканитлар ҳосил бўлади. Бундай жинслар Ўрта 
Осиѐда – Коржантов, Чотқол - Қурама, Ҳисор тоғ тизмаларида 
74-расм. Оқаѐтган лава. 
75-расм. Лава оқмаси йўлгача чиқиб 
кетган. 


191 
юқори карбон, перм, қуйи триас даврлари ѐтқизиқлари орасида 
учрайди. 
Асосли лава қотганда базальт, диабаз ва бошқалар, ўрта 
лавадан - андезитлар, трахитлар ҳосил бўлади. 
Қаттиқ 
вулкан 
маҳсулотлари
вулкан 
бомбалари, 
лапиллилари, вулкан қуми ва кулидан иборат бўлади. Вулкан 
ҳаракати вақтида улар кратердан 500-600 м/c тезликда отилиб 
чиқади. 
Вулкан бомбалари
- ўлчами кўндалангига бир неча 
сантиметрдан 1 м ва ундан ортиқ бўлган қотган лаванинг 
парчаларидир (76-расм). Уларнинг массаси бир неча тоннани 
ташкил этиши мумкин (79 йили Везувийнинг отилишида вулкан 
бомбаларининг массаси ўнлаб тонналарни ташкил этган). Улар 
портлаш орқали кечадиган вулкан ҳаракати вақтида магма 
таркибидаги газларнинг жуда тез ажралиб чиқиши туфайли ҳосил 
бўлади.
Вулкан бомбалари икки турли бўлади. Улардан биринчиси 
қовушқоқ ва газларга тўйинмаган лавалардан ҳосил бўлади. Совиш 
жараѐнида чиниқиш қобиғи шаклланиб улгурганлиги туфайли ерга 
урилганда ўзининг тўғри шарсимон шаклини сақлаб қолади. 
Иккинчи тури суюқ лавадан шаклланади, ҳавога отилиб 
ҳаракатланаѐтган вақтида турли ғорайиб шаклларга эга бўлади ва 
ерга урилганда шакли янада мураккаблашади.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish