Марказий
тур-
кумдаги вулканлар.
Бу
эффузив магма-
тизмнинг энг кенг
тарқалган
туркуми-
дир. Марказий вул-
канлар доимо бир
каналдан
отилиб
туради. Улар конус
шаклида, ѐнбағри 30
- 40°ли қияликка эга
бўлади
(71-расм).
Марказий вулкан кратерларининг диаметри кўпинча 500 - 2000 м
бўлиб, баъзан 25 - 75 км гача (Африкада), чуқурлиги эса бир неча
100 м га боради.
Ҳозирги вақтда ер шарида ривожланган ҳаракатдаги ва сўнган
вулканларнинг кўпчилиги марказий туркумдаги вулканлардир.
70-расм. Дарзлик зонасида
жойлашган вулканлар.
71-расм. Камчаткадаги вулкан конуси.
189
10.3. Вулкан маҳсулотлари
Вулкандан отилиб ѐки қуюлиб чиқувчи маҳсулотлар физик
ва кимѐвий хоссаларига қараб
газсимон, қаттиқ
ва
суюқ
бўлади.
Газсимон вулкан маҳсулотлари
фумароллар
ва
софионлар
бўлиб, вулкан фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Магманинг
кристалланиш жараѐнида ажралиб чиқувчи газлар босимни критик
нуқтагача кўтаради ва атрофга қайноқ суюқ лавнинг бўлакларини
сачратиб, портлашга олиб келади. Вулканлар отилишида
атмосферада улкан замбруғсимон газ булутлари вужудга келади.
1902 йили Мон-Пеле вулкани отилишида ҳосил бўлган бундай
қайноқ булутнинг кул ва газ томчилари Сен-Пьер шаҳрини вайрон
қилган ва унинг 28000 аҳолиси қурбон бўлган. Фумаролларнинг
қуйидаги турлари ажратилади:
- a) қуруқ – ҳарорати 500ºС га яқин, деярли сув буғлари
бўлмайди; хлорли бирикмалар билан тўйинган,
- b) нордон ѐки хлор-водород-олтингугуртли – ҳарорати
тахминан 300-400ºС,
- c) ишқорли ѐки аммиакли – ҳарорати 180ºС дан ортиқ,
d) олтингугуртли ѐки сольфатарлар - ҳарорати 100ºС га яқин,
асосан сув буғлари ва водородсульфиддан таркиб топган,
- e) карбонат ангидритли ѐки моферлар – ҳарорати 100ºС дан
паст.
Фумарол газлар таркибида сув буғлари, Н
2
, НСl, НF, Н
2
S, СО,
СО
2
ва озроқ галогенлар бўлади. Фумарол газлар лава ѐки пиро-
класт жинслардан ажралган газлар, атмосфера газлари ва уларнинг
лава қопламалари тагидаги органик моддалар билан реакцияга ки-
ришишидан ҳосил бўлган газлар аралашмасидан иборат бўлади.
Кўпинча нордон фумарол таркибида сув буғлари билан аралаш
хлорид ва сульфат кислотаси учрайди. Уларнинг иссиқлиги 200 -
400°С бўлади. Вулкан конуси кратерида вужудга келган сульфат
кислотали кўллар ҳам мавжуд (72-расмлар). Нордон фумаролдан
соф олтингутурт ва қизил темир оксиди (гематит) кристаллари
чўкмага ўтади (73-расм).
190
Do'stlaringiz bilan baham: |