Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

85-расм. Диатрем


199 
Иккинчи йирик вулкан ҳалқаси ѐш тоғлар ўлкасида жой-
лашган бўлиб, Ўрта ер денгизи - Ҳимолай - Жанубий-Шарқий Осиѐ 
минтақасини эгаллайди. Бу ҳалқага Везувий, Этна вулканлари, 
Липари оролларидаги ва Эгей денгиздаги вулканлар (Санторик) 
ва Кавказ тоғларидаги сўнган Эльбрус, Казбек, Арарат, Эрон-
даги Демавенит вулканлари, Малайя архипелаги ва ундан жа-
нубдаги ҳаракатланувчи вулканлардан Суматрадаги 11 та, Ява-
даги 15 та, Кичик Зонт оролларидаги 3 та вулкан киради. 
Булардан ташқари Атлантика океанида 3 та йирик вулканли 
ўлка: шимолда Ян - Майен, жануброқда Катта Антил оролларида 
машҳур Мон-Пеле вулкани отилиб турибди. 
Ҳинд океанида ҳам бир неча сўнмаган вулканлар, масалан, 
Мадагаскар яқинидаги Комор, Маврикий, Реюнон оролларида 
ва Антарктика материги атрофидаги оролларда ҳам сўнмаган 
(Эребус) вулканлар бор. Ҳозирги вақтда 513 та ҳаракатдаги ва 
228 та сўнган вулканлар қайд этилган. 
Ўзбекистонда Қурама, Олой, Туркистон тоғларида ва 
Тошкентдан 80 км шарқдаги Чотқол тоғ
тизмасидаги Гўш, Шовас, 
Оқсоқота сойлари атрофида нордон вулкан жинслари кўп. Вул-
канларнинг ҳаракати ва Ер шарида тарқалиши тарихини 
ўрганиш маъданли конларни қидиришда илмий ва амалий 
аҳамиятга эгадир. 
Океан ўртасидаги ѐки чекка ороллардаги ҳаракатдаги вул-
канлардан кўпинча асосли лава, материк чеккасидаги ва 
ўртасидагилардан нордон ва ўрта таркибли лавалар чиқади. Бу 
хусусият ер пўстининг ривожланишини ўрганишда катта илмий 
ва амалий аҳамиятга молик. 
Қуруқлик вулканлари
. Вулкан жараѐни фақат океанда ѐки 
орол, яриморолларда содир бўлмасдан, балки материк орасидаги 
тоғлар, платоларда ҳам кузатилади ва ўз маҳсулоти билан ер 
пўстини вулкан жинси ва фойдали қазилмалар билан бойи-
тади. Материкдаги вулканлар океан ва ороллардагига нисбатан 
пайдо бўлиши ва маҳсулоти билан фарқ қилади, 
Қуруқликда неоген ва антропоген даврида ҳаракатда бўлган 
вулканлардан характерлилари Марказий ва Шарқий Африка, Ара-
бистон, Европанинг ғарби, Осиѐнинг маркази, шимолий - 
шарқий ва шарқий қисмида кўпроқ тарқалган. 
Африканинг марказида ва шарқий қисмидаги вулканлар 
асосан палеоген ва антропоген даврида ҳосил бўлган катта ер 


200 
ѐриқларида жойлашган бўлиб, янги структуралар ҳосил бўлишига 
олиб келган. Африканинг шимолий - ғарбида 3000 км чўзилган 
тоғликлар Марказий Африка дўнглигидан минтақавий ер ѐриғи 
билан ажралиб туради. Жанубда Жанубий Африка тоғлари 
(эни 2,5 минг км) бор. Материк шарқида эса 4 минг км га 
чўзилган баланд Африка тоғлари бўлиб, у Замбиядан 
бошланиб Қизил денгизгача боради. Ер ѐриқларидан чиққан 
базальт таркибли вулкан жинслари қари (токембрий) тоғ
жинслари устига қуйилган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish