Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
10.2. Вулканизм 
 
Ҳозирги замон тушунчаси бўйича вулканизм магматизмнинг 
ташқи эффузив шакли деб номланувчи Ер қаъридан магма 
массасининг ер юзасига қараб ҳаракатланиш жараѐни ҳисобланади. 
Планетамизнинг 50 дан 350 км гача етадиган чуқурликларида 
суюқланган модда – магма ҳосил бўлади. Ер пўстининг 
бурдаланган ва ер ѐриқлар зоналари бўйлаб магма кўтарилиб 
чиқади ва у ер юзасига лава шаклида қуюлади. Магма лавадан 
фарқли ўлароқ учувчи компонентларга эга бўлади. Бу газлар ер 
юзасида босимнинг пастлиги туфайли магмадан ажралиб чиқиб, 
атмосферага қўшилиб кетади. Магма ер юзасига қуюлганда 
вулканлар ҳосил бўлади.
69-расм. АҚШ даги крейтер кўли.


187 
Вулканлар уч туркумга: майдонли, ѐриқли ва марказий 
вулканларга ажратилади. 
Майдонли туркумидаги вулканлар. 
Ҳозирги вақтда бундай 
вулканлар учрамайди ѐки улар мавжуд эмас деса бўлади. Бундай 
вулканлар ер пўсти ҳали унча қалин бўлмаган вақтларда вужудга 
келган. Бунда жуда катта ҳажмдаги суюқ лавалар ер юзасининг 
йирик ҳудудларини қоплаган. Майдонли вулканлар архей ва 
протерозой акронларида ернинг протопўсти ривожланишида катта 
аҳмиятга эга бўлган. 
Дарзлик туркумидаги вулканлари. 
Улар ер юзасига йирик ер 
ѐриқлари бўйлаб отилиб чиқади. Вулкан аппарати очилиб қолган 
ѐриқ шаклида бўлади.
Дарзликлардан 
чиқадиган 
асосли 
магма 

базальт 
маҳсулотлари суюқ бўлиб, ер бетига бир текисда қуйилиб, бора 
- бора қалқонсимон шаклни олади.
Ернинг ривожланишидаги муайян босқичларида бу вулканизм 
тури кенг миқѐсларда содир бўлган. Натижада ер юзасига жуда 
катта миқдорда вулкан материаллари – лавалар оқиб чиққан. 
Ҳиндистонда бундай майдонлар кенглиги 5.105 км
2
ва ўртача 
қалинлиги 1 дан 3 км гача борадиган Декан платосини ташкил 
этади. Улар АҚШнинг шимолий-ғарбида ва Сибирда ҳам мавжуд. 
У вақтларда ер ѐриқларидан қуюладиган базальт лавалари 
таркибида кремнезем (50%) кам ва икки валентли темирга бой (8-
12%) бўлган. Лава ҳаракатчан, суюқ бўлганлиги сабабли оқиб 
чиққан жойидан юзлаб километр узоқларга ѐйилиб кетган. Баъзи 
вулкан лаваларининг оқими 5-15 км ни ташкил этган. АҚШда, 
Ҳиндистондаги каби, кўп йиллар давомида жуда катта 
қалинликдаги эффузив жинслар тўпланган. Бундай ясси характерли 
поғонасимон тузилишга эга бўлган лава ҳосилалари 
платобазальт-
лар
ѐки 
трапплар
деб ном олган.
Ҳозирги вақтда дарзлик вулканизми Исландияда (Лаки 
вулкани), Камчаткада (Толбачи вулкани ), Янги Зелендиянинг 
битта оролида ривожланган. Исландия оролидаги энг йирик лава 
қуюлиши узунлиги 30 км га борувчи Лаки ер ѐриғи бўйлаб 1783 
йилда содир бўлган. Бунда икки ой мабойнида ер юзасига лава 
қуюлиб турган. Шу вақт давомида 12 км
3
базальт лаваси оқиб 
чиқиб, атрофдаги 915 км
2
майдонни 170 м қалинликдаги қатлам 
билан қоплаган.


188 
Шунга ўхшаш ҳодиса 1886 
йили Янги Зеландия оролларидан 
бирида кузатилган. Икки соат 
давомида 
30 
км 
масофада 
диаметри бир неча юз метрни 
ташкил қилган 12 та кра-
терлардан лава отилиб чиқиб 
турган 
(70-расм). 
Вулкан 
отилиши портлаш ва кул чиқиш 
билан бирга кечган, натижада 10 
минг 
км
2
майдон 
вулкан 
маҳсулотлари билан қопланган, 
дарзлик 
ѐқинида 
унинг 
қалинлиги 75 м га етган. Порт-
лаш 
самараси 
дарзликка 
туташган 
сув 
ҳавзаларидан 
буғланиш туфайли кучайган. Сув 
борлиги туфайли бундай портлашлар 
фреатик
номини олган. 
Портлашдан сўнг кўл ўрнида узунлиги 5 км ва кенглиги 1,5-3 км 
бўлган грабенсимон ботиқлик ҳосил бўлган.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish