Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

76-расм. Вулкан бомбаси. 
77-расм. Вулкан лапилласи. 
Лапиллилар
нисбатан кичик ўлчамли бўлаклар бўлади. Улар 
шлак деб аталувчи 1,5-3см ли турли-туман шаклларни ҳосил 
қилади (77-расм).


192 
Вулкан қуми
ўлчами 0,5 см атрофида бўлган нисбатан майда 
доналардан таркиб топган (78-расм).
Ўлчами 1 мм ва ундан кичик бўлган зарралар 
вулкан кули
дейилади, улар вулкан конусидан анча узоқларда чўкмага ўтиб, 
вулкан туфларини ҳосил қилади (79-расм). 
78-расм. Вулкан қуми. 
79-расм. Вулкан кули. 
Баъзи маълумотларга қараганда, Тамборо вулканидан 1815 
йилда 150 км
3
, Косегуина вулканидан (Марказий Америкада) 1835 
йилда 50 км
3
, Таравера вулканидан (Янги Зеландияда) 1886 йилда 
1,5 км

чақиқ жинслар отилиб чиқиб, кратер атрофига тўпланган. 
Вулкан кратеридан отилиб чиқадиган жинслар турли масофа-
ларга тарқалиб кетади. Йирик жинслар кратердан 500 м дан 10 - 20 
км гача, қум 200 - 300 км гача, кул ва чанг 600 - 700 км ва ундан ҳам 
узоққа бориб тушиши мумкин. 
10.4. Вулкан турлари 
 
Вулкан жараѐнларини ва маҳсулотларини муттасил кузатиш 
ва текшириш натижасида таркиби ҳар хил эканлиги аниқланган. 
Отилиб 
чиқаѐтган 
вулкан 
маҳсулотларининг 
миқдори, 
маҳсулотлари турларининг нисбати (газ, суюқ ѐки қаттиқ) ва 
лаванинг қовушоқлиги бўйича вулкан отилишининг гавай 
(эффузив), стромболи (аралаш), гумбазли (экструзив) турлари 
ажратилади. 
Гавай тури. 
Бунга Гавай оролларидаги ва Исландиядаги 
вулканлар киради. Гавай оролида бир қанча вулкан кратерлари бор. 
Масалан, Хуалалаи (2521 м), Мауно - Лоа ва бошқалар ер ѐриғи 
устида жойлашган. Улар орасида энг баланди Мауна - Лоа 
вулкани бўлиб, денгиз сатҳидан 4366 м баланд. Бу вулкан 1843 


193 
йилдан бошлаб 1896 йилгача ҳар 2-3 йилда, баъзан ҳар йили оти-
либ, ўзидан ва ѐн ѐриқларидан оливинли базальт лава чиқариб 
турган.
Исландиядаги 
сўнмаган вулканлардан 
Кодлоуттадингия (1180 
м) бор. Маҳсулоти ва 
ҳаракати билан бошқа 
вулканлардан 
фарқ 
қилади. 
Вулкандан 
ҳарорати 1200°С га ета-
диган суюқ
 
базальт 
лава оқиб чиқиб туради 
(80-расм). 
Бу 
хил 
вулканлардан бомба, кул 
чиқмайди ва улар портламайди. Бундай вулканларнинг маҳсулоти 
қават - қават бўлиб ѐтади, уларнинг конуслари қотган лава 
қатламларидан иборат бўлиб, юзасининг қиялиги 5 - 8° га боради, 
тепадан қалқонга ўхшаб кўринади. Шунинг учун уларни баъзан 
қалқонли вулкан 
деб ҳам аташади.
Гавай туридаги ҳаракатдаги вулканларининг кратерида 
камроқ миқдорда газга эга бўлган суюқ лава бўлади. У кратерда 
қаттиқ қайнайди – вулкан тепасидаги кичироқ кўл жуда ҳам 
чиройли манзара ҳосил қилади. 
Хирароқ қизғиш-жигарранг лава юзасини даврий равишда 
баландга отилиб чиқаѐтган лава ѐрқин оқими ѐриб чиқади. Вулкан 
ҳаракатланган вақтда лава кўлининг сатҳи аста-секин зарбасиз ва 
портлашсиз кўтарилиб боради, кейин лава кратер четидан ошиб 
тушади ва ўнлаб километрли кенг майдонларга ѐйилиб кетади. Лава 
жуда суюқ бўлганлиги сабабли унинг тезлиги 30 км/с гача боради. 
Гавай туридаги вулканларнинг даврий равишда отилиб турганлиги 
сабабли вулкан оролларининг ҳажми ѐнбағирларида янгидан оти-
либ чиққан лавалар қотиши ҳисобига ошиб боради. Масалан, Гавай 
оролидаги Мауна-Лоа вулканининг чиқарган маҳсулоти 21103 км
3
бўлиб, бу ер шарида маълум бўлган ҳар қандай вулканникидан 
кўпдир. Гавай тури бўйича Африканинг шарқий қисмидаги Самоа 
оролларидаги вулканларда, Камчаткада ва Гавай оролларининг 
ўзида - Мауна-Лоа ва Килауэада вулкан отилади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish