Ўзбекистoн республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/90
Sana26.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#469138
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   90
Bog'liq
badiij tasvir vositalari va ularning reklama tilida ishlatilishi

8.«Зинама-зина» усули 
 
Бу технология талабаларни (ўқувчи) ўрганилган ёки ўрганилиши лозим 
бўлган мавзу бўйича якка ҳолда ёки гуруҳ бўлиб эркин, мустақил фикрлаш, 
жамоа бўлиб ишлаш, ўрганилган материални хотирлаш, фикрларни 
умумлаштириб, улардан назарий ва амалий хулосаларга келиш, гуруҳ 
аъзоларига ўз фикрларини ўтказа олиш, тушунчаларга изоҳ бериш, 
эгалланган билимларни амалда қўллай олиш мақсадида ташкил қилинади. 
Унинг бош мақсади аввал ўрганилган мавзу бўйича гуруҳ бўлиб ахборот 
тўплаш ва уни ёзма ифодалашга ўргатишдир.
 
Технология
 
маъруза, семинар, 
амалий ва лаборатория машғулотларида якка тартибда ёки кичик 
гуруҳларда
мавзуни мустаҳкамлаш, ёки ўрганилган мулоқот мавзуси бўйича якуний 
билимларни текшириш ва баҳолаш мақсадида қўлланилиши мумкин.
 
Машғулотда қўлланиладиган воситалар: 
А-3, А-4 форматли 
қоғозларнинг (мавзуни ажратилган кичик мавзучалар сонига мос) чап 
томонига кичик мавзу номи ёзилган тарқатма материаллар, фломастер (ёки 
рангли қалам)лар. Бу ўринда ҳарбир жумланинг маъносини ифодаловчи 
рангли, манзарали расмлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 


24 
Машғулотни ўтказиш тартиби: 
-ўқитувчи талабаларни (ёки ўқувчи) мавзулар сонига қараб 3-5 кишидан 
иборат кичик гуруҳларга ажратади; 
-талабалар (ёки ўқувчи) машғулотнинг мақсади ва унинг ўтказилиш 
тартиби билан таништирилади. Ҳар бир гуруҳга қоғознинг чап қисмида 
кичик мавзу номи ёзилган варақлар тарқатилади; 
-ўқитувчи гуруҳлар аъзоларини тарқатма материалда ёзилган кичик 
мавзулар билан таништиради ва шу мавзу асосида ҳамкорликда ишлаб ўз 
фикрларини коғоздаги бўш жойига ёзиб чиқиш вазифасини беради ва вақт 
белгилайди; 
-гуруҳ аъзолари ҳамкорликда ишлаб топшириқда берилган кичик 
мавзуни ёзма ифода этадилар. Бунда гуруҳ аъзолари кичик мавзу бўйича 
имкон борича тўлароқ маълумот беришлари керак бўлади; 
-тарқатма материаллар тўлдирилгач, гуруҳ аъзоларидан бири тақдимот 
қилади. Тақдимот вақтида гуруҳлар томонидан тайёрланган ёзма ахборот 
аудитория (синф) доскасига мантиқан кетма-кетликда (зина шаклида) 
илинади ва тақдимот қилган ўқувчи бошқа гуруҳ аъзолари томонидан 
берилган саволларга жавоб беради, шу тариқа ахборот мавзуси янада 
тўлдирилади ва мантиқий мазмунга эга бўлади; 
-ўқитувчи гуруҳлар томонидан тайёрланган ахборотларга изоҳ бериб, 
уларни баҳолайди ва машғулотни якунлайди. 
Машғулотнинг ташкил қилиниши гуруҳ бўлиб лойиҳа устида ишлаш 
технологиясига ўхшаш, аммо бу ўринда мақсад талабаларнинг мавзу бўйича 
эгалланган билимларини ёзма ифодалашга, фикри ёзма баён қилишга 
ўргатишдир. Масалан, «Йил фасллари» мавзуси бўйича ташкил қилинадиган 
бундай машғулотда биринчи гуруҳга «Баҳор», иккинчи гуруҳга «Ёз», учунчи 
гуруҳга «Куз», тўртинчи гуруҳга «Қиш» фаслларининг асосий белгиларини, 
хусусиятларини баён қилиш топширилиши мумкин. Бундай машғулот «Мен 
ёқтирган касб», «Саёҳат», «Бизнинг республика», «Бизнинг мактаб» ва 
ҳакоза мулоқот мавзулари бўйича уюштирилиши мумкин. 

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish