IV-Мавзу: Бизнесни йўлга қўйиш босқичлари,
техник
-иқтисодий асослаш
«Бозор» тушунчаси. Потенциал харидор, унинг ҳоҳиши, харид қилиш жойи ва
вақти. Корхона жойлашув ерини танлаш. Корхонани жойлашув ерини танлашнинг
муҳимлиги. Корхона жойлашув ерининг танлашга таъсир этувчи асосий омиллар:
иқтисодиётнинг ҳолати; демографик ҳолат; рақобат; чакана савдо корхонаси; улгуржи
савдо корхонаси; сервис фирмалари; ишлаб чиқариш корхоналари.
Техник-иқтисодий асослаш нима? Бизнес-режа – ишнинг боши. Бизнес-режа
қисмлари: режанинг қисқа баёни, компанияни тавсифи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот,
мўлжалланаётган бозор таҳлили, маркетинг стратегияси, бошқарув тузулмаси, ишлаб
чиқаришни тасвирлаш, тезкор режа, керакли капитал, молиявий режа. Хусусий ишни
йўлга қўйиш босқичлари: Сиз ва сизнинг бизнес ғоянгиз; Сиз танлаган бизнес ғоянинг
яшовчанлиги; Бизнесни очиш учун керак бўладиган маблағни аниқлаш; бизнесни очиш ва
уни юритишнинг ҳуқуқий жиҳатлари; Бизнесни давлат рўйҳатидан ўтказиш; Банк танлаш
ва банк ҳисоб рақамини очиш; Фаолиятнинг алоҳида турлари учун зарурий лицензия ва
рухсатномаларни олиш. Хусусий бизнесни йўлга қўйиш бўйича саккизта амалий қадам.
V-Мавзу: Бизнесни бошқариш ва молиялаштириш
Ишга қабул қилиш. Персонални самарали бошқариш учун зарур бўлган шахсий
сифатлар. Раҳбарлик кўникмаларини такомиллаштириш. Бир қисм вазифаларни муҳим
ходимларга юклаш модели. Вақтни бошқариш ва унинг усуллари. Вақтдан фойдаланишни
таҳлили. Сотувни бошқариш. Омадли сотувчилар сифати. Эҳтимолли харидорнинг
сифати. Сота билишда муомаланинг аҳамияти. Товар ва хизматларни бозорга тақдим этиш
бўйича харажатларни режалаштириш. Таъминотчиларни танлаш ва улар билан иш олиб
бориш. Кичик корхоналар қўллайдиган технологиялар. Мос келувчи технологияларнинг
тавсифи – оддийлиги; технологик самарадорлик; қўллашнинг эркинлиги; эгилувчанлик;
ишончлилик; захиравий самарадорлик; рентабеллик. Муваффақиятли тадбиркорлик
фаолияти учун зарур бўлган қобилият. Билим, унинг моҳияти. Билим турлари ва
хусусиятлари. Бизнесда юзага келадиган имкониятлар. Истеъмолчилар. Ишлаб чиқариш
жараёни. Бизнесни бошқариш. Бизнесни молиялаштириш ва молиявий манбалардан
фойдалана олиш имкониятлари. Бошланғич капитал: Инвестициялар, Айланма капитал ва
унинг таркиби, Шахсий капитал. Бошланғич капитал манбалари: Шахсий капитал;Қарзга
олинган маблағлар; Лизинг;Тўғридан-тўғри инвестициялар;Грантлар. Ўзбекистонда
тадбиркорлик
субъектларини
молиялаштиришнинг
ўзига
хос
хусусиятлари:
Микрокредитлаш; Бошланғич капитални шакллантириш бўйича кредитлар; Бюджетдан
ташқари фонднинг кредит линияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |