ТЕХНИКАВИЙ
ЧИЗМАЧИЛИК
ЎҚУВ ФАНИДАСТУРИ
Фан дастури Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими муассасаларини
Ахборот-методик
таъминлаш
хизмати
ҳузуридаги
“Ўқув-методик
бирлашмаларни”нинг 2017 йил “10” августдаги 2-сонли йиғилиш
баённомаси ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов йўналишлари
бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2017 йил “18” августдаги 4-сонли
мажлис баёни билан маъқулланган.
Тузувчилар:
Ш.Қ.Ботиров
Чирчиқ саноат касб–ҳунар коллежи махсус
фан ўқитувчиси.
Тақризчилар:
Б. Кенжаев
Чирчиқ саноат касб–ҳунар коллежиниг
“Мутахасислик ва касбий фанлар кафедраси
мудри.
Фан дастурининг асосий қисмлари
Кириш
Ўзбекистон Республикасининг ривожланишида Пайвандлаш
саноатида чизмачилик
фанининг ўрни. Чизмачиликнинг мақсад ва вазифалари. Чизма тарихи ва ривожланиши.
Чизмаларга оид қонун-қоидалар ва стандартлар тўплами. Адабиётлар ва қўлланмалар,
жиҳоз ва асбоблар. Чизмаларга қўйиладиган талаблар. Чизмачилик фанининг пайвандлаш
ишлари соҳасидаги аҳамияти.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Техникавий чизмачилик ўқитишнинг асосий мақсади ва вазифалари:
Пайвандлаш
ишлари механик техниги касбини эгаллашдаги талабларни қондириш ҳамда бозор
иқтисодиёти талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош маҳсулотлар
ишлаб
чиқаришдаги техник воситаларнинг ҳар бир деталнинг тузилиши, чизмаларда
тасвирланиши, тасвирларни ясаш услуби ва чизманинг ишлаб чиқаришдаги аҳамияти
ҳақида маълумотларни ўқувчиларга йетказиш.
Фанни ўқувчилар томонидан ўзлаштириш жараёнида ега бўладиган билим ва
кўникмалар
Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга ега бўлишлари керак:
- чизмаларга оид қонун –қоидалар ва стандартлар тўплами;
- чизма чизиқлари, ёзувлари ва техник деталларни контурларини чизиш усули;
-
геометрик сиртларнинг тузилиши, тасвирланиши ва кесимини бажариш
усуллари;
- деталларга қирқим бериб бажариш усуллари;
- ескизлар бажариш босқичлари;
- тишли ғилдираклар ва резбаларнинг соддалаштирилган ҳолдаги
чизмаларни
бажариш усуллари;
- йиғиш чизмаларини бажариш, деталларга ажратиш ва ўқиш усули;
- мутахассисликка оид чизмалар ва схемалар бажаришда шартлилик ва
соддалаштиришлар.
Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга ега бўлишлари керак:
- чизмаларга қўйиладиган талаблар, уларга оид қонун-қоидалари билан танишиш;
- чизмаларда хар бир чизиқнинг ўрни, чизмачилик ёзувларидан
фойдаланиш ва
туташмалар бажариш хақида тушунча;
- техникада ишлатиладиган ҳар бир деталнинг геометрик сиртлардан тузилганлиги
ва уларни ясаш усуллари;
- деталларга қирқим бериб ички кўринишини ўрганиш;
- деталга қараб тасвирларни қўлда , тезда бажариш усули;
- тишли ғилдираклар ва резба тишларини чизмада соддалаштиришлардан
фойдаланиб чизиш усули;
- йиғиш чизмасида
деталларнинг бириктирилиши, жойлашиши,
тасвирланиши ва
деталларга ажратилиши ҳамда ўқиш усуллари;
- схемаларни шартли белгилар орқали тузилиши ва турлари ҳақида тушунча.