2-мавзу. Таъсир чизиқлари бир нуқтада кесишувчи кучларнинг текисликдаги
системаси
Бир нуқтага қўйилган кучларни қўшишнинг геометрик усули. Кучнинг ўқдаги
проекцияси. Вектор йиғиндисининг ўқдаги проекцияси. Бир нуқтада кесишувчи кучлар
текис системасининг мувозанат тенгламаси.
3-мавзу. Жуфт куч ва кучлар моменти
Жуфт куч ва унинг жисмга таъсири. Жуфт кучларнинг эквивалентлиги ва уларни
қўшиш. Кучнинг нуқта ва ўққа нисбатан моменти.
4-мавзу. Ихтиёрий жойлашган кучлар системаси
Кучни нуқтага келтириш. Тенг таъсир этувчи момент ҳақида Вариньон теоремаси.
Мувозанат тенгламаси. Тўсинли системаларнинг таянч қурилмалари.
5.мавзу. Оғирлик маркази. Текис кесимларнинг геометрик характеристикалари
Параллел кучлар маркази ва унинг координаталари. Юзаларнинг оғирлик
марказлари. Қутбий ва ўқий инерция моментлари.
6-мавзу. Кинематика. Нуқтанинг ҳаракати.
Кинематиканинг асосий тушунчалари. Нуқтанинг ҳаракат тенгламаси, тезлиги ва
тезланиши. Қаттиқ жисмнинг илгариланма, айланма ва текис параллел ҳаракати.
Айланаётган жисмнинг тезлик ва тезланиши.
7-мавзу. Динамика. Аксиомалар. Инерция кучлари. Иш ва қувват. Потенциал
ва кинетик энергиялар
Динамика аксиомалари ва инерция кучлари ҳақида тушунчалар. Иш ва қувват.
Потенциал ва кинетик энергиялар. Жисмнинг турли ҳаракатланиш ҳолларидаги кинетик
энергияси.
8-мавзу. Материаллар қаршилигининг асосий вазифалари
Деформация ва эластик жисм ҳақида тушунча. Асосий фаразлар ва гипотезалар.
Кесимлар усули. Деформация турлари ва кучланишлар.
9-мавзу. Чўзилиш ва сиқилиш
Чўзилиш ва сиқилишдаги бўйлама кучлар ва уларнинг эпюраларини ясаш.
Чўзилган стерженнинг кўндаланг кесимларидаги кучланиш. Эластик чўзилиш ва
сиқилишдаги деформация. Гук қонуни. Кўндаланг деформация.
10-мавзу. Кесилиш ва эзилиш
Кесилиш ва эзилишни ҳисоблаш. Кесилиш ва эзилиш ҳақида тушунчалар.
Мустаҳкамлик шартлари. Парчин михли ва пайванд бирикмалари ҳисоблаш.
11-мавзу. Буралиш ва эгилиш
Буровчи моментлар эпюраси. Буралишдаги мустаҳкамлик ва бикрликни ҳисоблаш.
Эгилиш ҳақидаги асосий тушунчалар. Тўсинлар кесимларидаги кўндаланг кучлар ва
эгувчи моментлар. Эгилишдаги нормал кучланишлар. Эгилишдаги мустаҳкамликни
ҳисоблаш.
12-мавзу. Деформациянинг мураккаб турлари
Эгилиш ва буралишнинг биргаликдаги таъсири. Вални эгилиш ва буралишининг
биргаликдаги таъсирига ҳисоблаш мисоли.
13-мавзу. Деталларнинг бирикмалари
Парчин михли, пайванд ва елимланган бирикмалар. Резьбали бирикмалар. Резьбали
бирикмаларни ҳисоблаш.
Do'stlaringiz bilan baham: