Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник манзараси
. Чала туғилганларнинг эрта камқонлиги тери 
қопламлари ва шиллиқ пардаларнинг рангпарлиги, ҳаракат фаоллиги ва 
мушак тонусининг пасайиши, юрак чўққисидаги майин систолик шовқинли 
тахикардия, тахипноэ, апноэ хуружлари, иштаҳа ва тана вазни кўпайишининг 
ѐмонлашиши билан намоѐн бўлади. 
Чала туғилганларнинг эрта камқонлигини коррекция қилиш учун темир 
препаратларини, витамин В12ни, фолий кислотасини қўллаш мақсадга 
мувофиқ эмас. Ҳаѐтининг 4-8-ҳафтасидан эрта ѐшдаги чала туғилганларга 
темир препаратларини профилактик тарзда тайинлаш эрта камқонлик 
ривожланишига тўсқинлик қилолмайди ва унинг ифодаланганлик 
даражасини камайтирмайди. 
Камқонликнинг оралиқ тури бола ҳаѐтининг 8-16 ҳафтасида кузатилади 
ва баланд эритропоэз ҳамда қоннинг ошиб бораѐтган ҳажми билан боғлиқ. 
Бунда темир ва фолатлар заҳираси камайган бўлади, витамин Е нинг ҳам 
нисбий 
етишмовчилиги 
кузатилади. 
Витамин 
Е 
етишмаслигида 
ретикулоцитлар 
миқдорининг 
ошганлиги, 
ифодаланган 
анизоцитоз, 
пойкилоцитоз, Эр умри давомийлигининг қисқарганлиги, гемолитик кризлар, 
шишлар, тромбоцитоз қайд қилинади. Фолий кислотаси заҳираси камайганда 
Эрнинг 
микроцитози, 
нейтрофилларнинг 
гиперсегментацияси, 
тромбоцитопения, мегалобластоидли ўзгаришларга эга гиперпластик суяк 
илиги, психомотор ривожланишнинг орқада қолиши, тана вазни ва бўй 
ўсишига қўшилишлар пасайиши кузатилади. Витамин Е етишмаслиги 
макроцитар мегалобластик камқонлик билан намоѐн бўлади, иштаҳа 
пасайиши, тана вазни қўшилиши камайиши, жигар ва талоқнинг ўртамиѐна 
катталашиши, 
периферик 
миелопатия 
кўринишидаги 
неврологик 
бузилишлар, глоссит, “лакланган” тил билан кечади. 
Чала туғилганларнинг кеч камқонлиги ҳаѐтнинг 16-ҳафтасидан кейин 
ривожланади. Одатда темир заҳираси йўқолишининг натижасидир. Бу 
камқонлик периферик қонда микроцитлар мавжудлиги, кучли ифодаланган 
анизо– ва пойкилоцитозга эга гипохром турида бўлади. Биокимѐвий 


82 
текширишларда зардоб темирининг камайиши ва қон зардобининг теимрни 
боғлаш қобилияти ортиши, ферритин даражаси камайиши ва трансферрин 
миқдори ошиши қайд қилинади. 
Даволаш
. Чала туғилганларнинг эрта камқонлигида қуйидагиларни 
бажариш зарур: 
– камқонликни ушлаб турган сабабларни аниқлаш ва бартараф қилиш, бошқа 
камқонлик турлари билан дифференциал ташхисот ўтказиш; 
– рационал овқатлантиришни ташкиллаштириш, сунъий овқатлантиришда 
фақат чала туғилганлар учун мослаштирилган аралашмаларни ишлатиш; 
– очиқ ҳавода сайр қилиш, уқалаш, гимнастика бажариш, рахит 
профилактикасини олиб бориш; 
– рекомбинат эритропоэтинни 25-100 Бирл/кг дозада тери остига ҳафтада 3 
марта 4 ҳафта мобайнида темир препаратлари ва витамин Е билан бирга ѐки 
рекорман 250 Бирл/кг/кун дозада ҳафтада 3 марта тери остига 2-4 ҳата 
мобайнида қўллаш; специфик терапия талаб қилинмайди; темир 
препаратларини, витамин В12, фолий кислотасини қўллаш мақсадга мувофиқ 
эмас. 
8-16 ҳафтада ривожланган камқонликда витаминлар, фолий кислотаси, 
темир етишмовчилигини аниқлаш мақсадида болани клиник-лаборатор 
текширишдан ўтказиш ва аниқланган етишмовчиликларни коррекциялаш 
керак: фолий кислотаси – 1 мг/кун; витамин Е – 5-10 мг/кун; темир 
препаратлари – 3-5 мг/кг/кун, элементар темир бўйича. 
Чала туғилганлардаги кеч камқонликни олдини олиш учун 2-ойлик 
ѐшлигидан бошлаб уларга темир препаратлари (уч валентли темирни тутувчи 
препаратлар афзалроқ) бир ой мобайнида 2 мг/кг/кун ҳисобида 3 марта 
ичишга тайинланади. Унинг ҳазм бўлишини яхшилаш учун бир вақтнинг 
ўзида эубиотикларни тайинлаш тавсия қилинади. Даволаш мақсадида темир 
препаратларини тайинлаш фақат зардоб темири (меъѐр 15 мкмоль/л), 
ферритин (меъѐр 30 нг/мл дан кўп), трансферин (меъѐр 24,4-41,3 мкмоль/л) 


83 
миқдори ва темир алмашинувининг бошқа кўрсаткичлари аниқланганидан 
сўнг амалга оширилиши керак. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish