Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Вақтидан илгари туғруқлар учун ихтисослашган туғруқхона



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Вақтидан илгари туғруқлар учун ихтисослашган туғруқхона

Бундай туғруқхона етилмаган чақалоқларни битта муассасада максимал 
тарзда тўплаш мақсадида яратилади. Бу муассасада замонавий қиммат 
ускуналарни тўплаш ва юқори малакага эга кадрларни тайѐрлаш 
имкониятини беради, сабаби чала туғилган чақалоқлар учун туғруқни 
бошқаришда ҳамда жонлантириш тадбирларини амалга оширишда юқори 


65 
даражадаги моддий жиҳоз мавжудлиги ва ходимларнинг амалий 
кўникмалари тақоза қилинади. 
Чала туғилганларни туғруқхонада парваришлаш тамойиллари: 
– постнатал адаптация учун қулай шароитларни яратиш, болани қўшимча 
иситиш; 
– физиологик етилмаганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда адекват 
озиқлантиришни ташкиллаштириш; 
– парваришлашнинг муҳофаза тартибини таъминлаш (оғриқ, ѐруғлик, товуш 
қўзғатувчиларини йўқ қилиш, тиббий муолажаларни минималлаштириш); 
– инфицирланишни олдини олиш; 
– гомеостаз бузилишларини коррекциялаш, энг тўлиқ ва самарали текшириш 
ҳамда даволаш учун хавф гуруҳларини ажратиш. 
Чала 
туғилган 
болаларнинг 
ҳарорати 
бошқарилишининг 
хусусиятлари
. Гестация муддати 24-26 ҳафта бўлган болалар – 
пойкилотермли организмлардир. Улар иссиқликни сақлай олиши учун атроф 
муҳитдаги ҳарорат уларнинг тана ҳароратига тенг ѐки баланд бўлиши керак. 
Гестациянинг анча кеч муддатларида ҳам чала туғилган болаларни кўрикдан 
ўтказиш, йўргаклаш, турли муолажалар уларнинг совқотиш хавфи билан 
боғлиқ. Айнан шунинг учун вақтидан илгари туғилган болани термонейтрал 
зонада ушлаб туришни таъминлаш керак. 
Термонейтрал зона – тананинг чики ҳароратини меъѐрда ушлаб туриш 
учун организм минимал миқдордаги энергияни сарфлайдиган иссиқлик 
тартиби зонаси. 
Ҳароратни бошқариш гестацион ѐшга, морфологик ва функционал 
етилганлик, тана вазни, боланинг кунларда саналадиган постнатал ѐшига, 
боланинг умумий аҳволига (соматик ва/ѐки неврологик патология 
мавжудлигига) боғлиқ. 
Бола совқотганда унинг танаси ҳарорати кислородни истъемол қилиш 
ва энергиядан (глюкоза заҳираларидан) фойдаланиши ҳисобига ушлаб 
турилади. 


66 
Чала туғилган бола совқотганида қонда кислород миқдори пасайиши, 
гипогликемия ривожланиши, ББ даражаси ошиши, метаболик ацидоз 
ривожланиши, липолиз жараѐнлари ошиши кузатилиши мумкин. 
Чала туғилган болада тананинг меъѐрий ҳароратини ушлаб туришнинг 
асосий 
услуби 
бўлиб 
инкубаторларда 
(кувезларда) 
парваришлаш 
ҳисобланади. 
Болани кувезга жойлаштиришга кўрсатмалар: тана ҳароратини 
мустақил 
тарзда 
ушлаб 
тураолмаслик 
кўринишидаги 
ҳарорат 
бошқарилишининг бузилиши. 
Одатда кувезда парвариш олиб боришга қуйидаги болалар муҳтож 
бўлади: 
– тана вазни 2000 г ва ундан кам; 
– асфиксия шароитида туғилганлар; 
– туғруқ шикасти билан туғилганлар; 
– II III даражали РДС билан туғилганлар; 
– шиш, аспирацион ва бошқа синдромлар билан туғилганлар; 
– ва тиришиш (талваса) синдромида. 
Ҳарорат тартибидан ташқари инкубатор ўз ичида қуйидагиларни 
таъминлайди: 
– маълум бир намликни (60-80%), бу буғланиш орқали иссиқликни 
йўқотишни минимумгача камайтириш имконини беради. Анча баланд 
намлик боланинг инфицирланиш хавфини оширади (намлантириш 
камерасида бактериостатикларни қўллаш ва ундаги сувни ҳар 24 соатда 
алмаштириш зарур). Паст намлик сезиларсиз суюқлик йўқотишларини 
оширади ва инкубаторда анча юқори ҳароратни тақоза қилади; 
– кувезга кислородни “умумий” етказиб бериш йўли билан кислороднинг 
маълум бир концентрациясини (70% гача). 
Болага керакли бўлган ҳарорат тартиби чама билан жадваллар бўйича 
аниқланади. Ҳароратнинг ушбу қийматлари болани жойлаштириш олдидан 
кувезни иситишда қўлланилади – бошланғич ҳарорат (7-жадвал). 


67 
Кейинчалик кувездаги ҳаво ҳарорати бола танасининг нормал
ҳароратини таъминлаш учун етарли миқдорда бўлиши керак. 
Замонавий инкубаторлар тери ва ҳаво датчиклари билан жиҳозланган 
(қайтар боғлиқлик тамойилидаги сервоназорат). 
Болани парваришлашда атроф муҳит ҳавомининг ўзгаришига йўл 
қўймаслик керак: имкони борича болани йўргаклаш столига қўймаслик ва 
барча муолажаларни кувезда амалга ошириш, инкубаторнинг эшикларини ва 
деразаларини имкони борича кам очиш. 
Болани иситишнинг бошқа услубларига нурли иссиқлик, иситиладиган 
тўшакча (матрац), олдиндан иситилган чойшабларни қўллаш киради. 
Бу услублар болани очиқ кроватга кўчиришда ўтувчи босқич сифатида 
қўлланилиши мумкин. Уларни инкубатордаги ҳаво ҳарорати 30 °С дан кам 
бўлган ҳолатларда қўллаш тавсия қилинади. 
Чала туғилган болалар палатасидаги ҳаво ҳарорати 24-26 °С дан паст 
бўлмаслиги (28 °С гача), намлик 55-60% дан кам бўлмаслиги лозим. 
Чала туғилган боланинг кувезда бўлиш давомийлиги индивидуал – бир 
нечта кундан бир неча ойгача. Чақалоқларни кувезда узоқ муддат ушлаб 
туриш қатор негатив таъсирларга олиб келиши мумкин – инфицирланиш, 
атроф муҳит шароитларига адаптацияланишнинг қийинлашиши, вибрация 
натижасида эшитиш аъзоларининг шикастланиши. 
Болани кувездан олишга кўрсатмалар: тана вазнининг 1700-1800 г га 
тўлиши, ўз тана ҳароратини ушлаб туриш қобилияти ва ҳаѐтга хавф солувчи 
патологик ҳолатларнинг йўқлиги. 
Инфицирланишни олдини олиш авваламбор санитар-эпидемияга қарши 
тартибга қатъий риоя қилишдан иборат. 
Инфицирланишни олдини олиш услублари: 
– агар бола аҳволи имкон берса – болани кўкракга қўйиш ѐки туғруқдан 
кейинги биринчи 30 дақиқа-3 соат ичида оғизсутдан бир неча томчи бериш; 
– лизоцим, эубиотиклар қўшилган она сути билан боқиш; 


68 
– кувезларни мунтазам (ҳар 3 кунда) дезинфекциялаш, кислородли 
палаткаларни, бурун катетерларини, нафас олиш контурларини алмаштириш 
(ҳар 12 соатда); 
– инфекцияли патология ривожланиши бўйича юқори хавф гуруҳидаги чала 
туғилган 
чақалоқларга 
антибиотикларни 
ва 
ўрнини 
босувчи 
иммунотерапияни тайинлаш. 
Инфекцияни ўз вақтида аниқлаш мақсадида туғилган вақтда 
бактериологик назорат зарурдир (ташқи эшитув йўлидан флорани аниқлаш 
учун суртма ва экиш; стерилликни аниқлаш учун қон ва меконийни экиш; 
ошқозон ѐки эндотрахеал таркибнинг бактерисокпияси; йўлдошни 
гистологик ва баткериологик текшириш). 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish