Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЧАЛА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ЧАЛА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ. 
Чала 
туғилган 
чақалоқлар 
ОИТнинг 
анатомик-физиологик 
хусусиятларига эга, улар қуйидагилардан иборат. 
Сўриш ва ютиш рефлекслари ва уларнинг уйғунлиги гестациянинг 32-
34 ҳафтасигача ривожланмаган. Ошқозон ҳажми кам, кардиал қисмидаги кам 
ривожланган сфинктерга солиштирганда пилорик қисмининг тонуси устун. 
Ошқозон шираси секрецияси, кислота ҳосил қилиш ва пепсиноген 
ишлаб чиқариш имконияти пасайган. Ичак перисталтикаси фаоллиги паст, бу 
қорин дам бўлишига ва ичакларнинг кучли чўзилишига олиб келади. 
Оқсилларни парчалаш нотўлиқ. Лактаза фаоллиги камайган. Ҳатто 
чкқур чала туғилган болаларда ошқозон ости бези функцияси етарли 
даражада қолади. Углевод ва оқсил алмашинувида иштирок этадиган ичак 
ферментлари липолитик ферментларга қараганда анча эрта босқичларда 
шаклланади, шу муносабат билан чала туғилган чақалоқларда фекал ѐғнинг 
кучли экскрецияси қайд қилинади. 


70 
Биринчи озиқлантиришни тайинлаш муддатлари
. Биринчи 
қўшимча овқатлантиришни тайинлаш муддатлари қатъий индивидуал 
бўлиши керак. Болани биринчи марта овқатлантириш ҳақидаги савол 
боланинг гестацион ѐши ва клиник аҳволи ҳисобга олинган ҳолда ҳал 
қилинади. Энтерал озиқлантиришни иложи борича эрта бошлашга ҳаракат 
қилиш керак. Жуда ҳам кеч бошланган биринчи озиқлантириш бошланғич 
тана вазнининг йўқотилишини кучайтиради, электролит ва метаболик 
бузилишларга, ацидозга, дисбактериоз ривожланишига, турғун сўриш ва 
ютиш рефлексларининг секин шаклланишига олиб келади. 
Гестациянинг катта муддатларида чала туғилган ва нисбатан қониқарли 
аҳволдаги болаларга биринчи озиқлантиришни туғилганидан кейин 2-3 
соатдан кеч қолмасдан бошлаш лозим. 
Гестацион ѐши 34 ҳафта ва тана вазни 2000 г дан кам болаларда 
озиқлантиришнинг асосий тамойиллари – эҳтиѐткорлик ва босқисма-
босқичликдир. Шу билан бирга, тана вазни 1000-1500 г бўлган турғун 
болаларнинг кўпчилигида энтерал озиқлантириш 1-кун охирида бошланади. 
Биринчи овқатлантириш бошланишидан олдин клиник ҳолатни баҳолаш 
керак, агар бола Апгар шкаласи бўйича 1-5 балл билан асфиксияни бошидан 
ўтказган бўлса озиқлантиришни бироз қолдириш лозим, болага паретнтерал 
озиқлантириш тайинланиб, метаболитик бузилишларни коррекциялаш 
чоралари кўрилиши зарур; сўрғич орқали овқатлантириш учун нафас олиш 
тезлиги дақиқасига 60 тадан, зонд орқали овқатлантириш учун дақиқасига 
60-80 тадан ошмаслиги керак. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish