94
Литература:
1.
Antón J., Meseguer I., Rodriguez-Valera F. Production of an extracellular
polysaccharide by
Haloferax mediterranei. Appl. Environ. Microbiol. 1988. Vol.54: Р. 2381-2386.
2.
DasSarma S., Arora P. Halophiles.In: Encyclopaedia of lifescience. Nature Publishing Group,
London, 2001.Р. 1-9.
3.
Oren A. Halophilic microorganisms and their environments. Kluwer Academic Publishers,
Dordrecht, Boston, USA, 2002.P. 1-19.
4.
Oren A., Rodriguez-Valera F. The contribution of halophilic bacteria to the red coloration of
saltern crystallizer ponds. FEMS MicrobiolEcol, 2001.36(2-3): P. 123-130.
5.
Rathi1D.N.,AmirH.G., AbedR.M.M., KosugiA., AraiT., SulaimanO., HashimR., Sudesh
K.Polyhydroxyalkanoate biosynthesis and simplified polymerrecovery
by a novel moderately
halophilic bacteriumisolated from hypersaline microbial mats. Journal of Applied Microbiology,
2012. Vol. 114. P. 384-395.
ЙЎЛ ҚУРИЛИШИДА, ТУПРОҚ СТРУКТУРАСИНИ ЯХШИЛАШДА
КИМЁНИНГ РОЛИ
Ж.Қўчқоров – талаба,
Ж.Аллаев – к.ф.н., доцент, Б.Элмурадов – к.ф.н., доцент.
Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
boynazar_52@inbox.ru
Тупроқга турли хил маъданли ва органик ўғитлар солади, уни суғоради, заҳини
қочиради, алмашлаб экади, унинг унумдор қисмидаги маъданли моддаларни ювилиб
кетишидан асраш учун турли тадбирлар олиб боради. Бу ўз навбатида тупроқнинг структураси
яхшиланишига ва ҳосилдорлигига олиб келади. Бундан ташқари, турли гидрокимёвий
мелиорантлардан фойдаланилса, тупроқнинг эрозион ҳолати, физик-кимёвий, биокимёвий,
гидрокимёвий хусусиятлари яхшиланади, кесакланиши (қатқалоқланиши) камаяди. Шу
билан
бирга инсон хўжалик фаолияти юритишида тупроқга салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Бунинг
натижасида тупроқнинг ҳосилдорлиги камайиб, ерларни кесакланиши (қатқалоқланиши)
ортади. Шунингдек, агротехник қоидаларига риоя қилинмаслиги туфайли тупроқ эрозиясини
кучайишига; суғориш қоидасига ва меъёрига риоя қилмаслик эса, тупроқни қайта
шўрланишига, ботқоқлашишига; маъданли ўғитлардан меъёрида фойдаланмаслик ва заҳарли
кимёвий унсурларни ишлатиш қоидаларини бузилиши, тупроқнинг турли кимёвий моддалар
билан заҳарланишига олиб келади. Шамол ва сув эрозиясига қарши
тадбирларни
ўтказилмаслиги; тупроқнинг устки унумдор қисмини қашшоқланишига, кимёвий маъданларни
учирилиб кетилишини келтириб чиқаради. Бундан нохуш ҳолатлар, яъни тупроқни тезда ишдан
чиқиши, физик-кимёвий ва биокимёвий ҳолатини ёмонлашиши, касалланиши келиб чиқади.
Бундан тупроқлар структурасини тезда яхшилашга ҳаракат қилинмаса, у тез кесакланадиган
(қатқалоқлашадиган), тез эрозияга учрайдиган тупроқга айланади. Тупроқ эрозияси табиий ва
сунъий йўналишда келиб чиқиши мумкин. Инсонларнинг таъсирисиз табиий ҳолда тупроқни
эрозияга учраши табиий эрозия, инсонларнинг хўжалик фаолияти таъсирида тупроқни эрозияга
учраши сунъий ёки фаоллаштирилган эрозия деб юритилади.
Ҳозирги замон экологик муаммолари ичида инсоният ва биосферанинг ўзаро таъсири
йўналишида глобаллашаётган гидроэкологик муаммоларни ҳал этиши зарур бўлиб, унинг
мажмуавий ечилиши, замонавий технологияларни асосини ташкил этади. Орол денгизи сув
ҳавзасида келиб чиққан гидроэкологик салбий оқибатлар (геокимёвий
экологик
касалликларини келиб чиқиши) шу ҳудудда туз ва қум –чангларни кўчишининг (яъни қуруқ
зоналарда тупроқнинг шамол таъсирида емирилиши) оқибатларидир. Орол денгизи сатҳининг
кескин пасайиши (баъзи ерларда 120 км га чекинган), унинг атрофидаги 16 минг км
2
майдонини шўрхок-боқоққа айланишига ва натижада, чанг бўронлари туз ва қумларни узоқ
масофаларга учириб, қуйи Амударё ҳудудидаги кенг майдонлардаги ерларнинг шўрланишини
ошириб юбормоқда. Бундан ташқари кўп ҳудудларда сурункали ёмғир ёғиш жала қуйиши
натижасида ҳосил бўладиган ерни кесаклашишидан (қатқалоқлашишидан) қишлоқ хўжалиги
илгаридан зарар кўриб келади. Ерлар юзасини кесаклашиши (қатқалоқлашиши) қишлоқ
хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини пасайишига ва баъзи ҳолларда экинларни қайта экишгача
олиб келади.
95
Ушбу илмий ишунинг асосий мақсади, шамол ва сув таъсирида емирилишни (эрозига),
ерларни ёмғирдан кейин кесакланишини (қатқалоқлашишини) олдини олишда ва тупроқ
сифатини яхшилашда биодеструктурани экологик зарарсиз, Республикамизда мавжуд бўлган
гидромелиорантлардан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб ўтишдан иборатдир. Масалан,
ерларни кесакланишига (қатқалоқланишига) қарши курашишни икки усули мавжуд:
Биринчиси кесакланишни механик майдалаш бўлса, иккинчиси тупроқни юқори қатламига
кимёвий бирикмалар киритилиб қатқалоқланишини олдини олишдан иборат.
Биз томондан таклиф этилаётган илмий иш юқорида кўрсатиб ўтилган гидроэкологик ва
экологик муаммоларни ечишда гидромелиорантлардан фойдаланиб, кесакланишини ва тупроқ
структурасини
ўзгартириш
йўли
билан
эрозияни
олдини
олишдан
иборатдир.
Гидромелиорантлар таркибида гидрофоб бўлаклар бўлиб, бу бўлаклар
комплементар
занжирларнинг жуфтлашган бўлакларидан иборат, улардан ионоген гуруҳларини гидрофил
кетма-кетликда жойлашиши ва бунда ҳаммасига таълуқли бўлса тескари зарядланган
полиионли бўлакларни ҳосил бўлишидан иборатдир. Ерларни кесакланишини олдини олишда
тупроқни юмшатувчи парда ҳосил қилувчи гидромелиорантларни тупроқнинг юза қисмига
киритилиши энг мувофиқ усулидир.
Тупроқ эрозиясини олдини олишда қўлланилганда, тупроқ-гидромелиорант
аралашмасидаги заррачалар ва дисперсс фаза бир-бири билан ингичка гидромелиорант парда
қатлами орқали боғланади. Ушбу ҳосил бўлган қатлам шамол ва ёмғир таъсирида
емирилмайди. Бундай қатламни тупроқ юзасини ёпиши шамол
таъсиридан емирилишини
олдини олибгина қолмай, майса қатламини ўсиши ва ривожланишига замин яратади.
Гидромелиорантлардан кенг йўналишда сув эрозиясини олдини олишда ҳам кимёвий восита
сифатида фойдаланилган. Тупроқни қатқалоқлашишини олдини олишга мўлжалланган
гидромелиорантлар пахтани экиш билан биргаликда ернинг юза қисмига сепилади. Олинган
натижалар шуни кўрсатадики, тупроқнинг агрофизик хоссалари яхшиланди, тупроқ юзасидан
намликни йўқотилиши 1,5-2
мартага камайди, экинларнинг томирлари ривожланиши
қатламининг намлиги ортди, 0,5-1 см чуқурликдаги тупроқнинг кунлик ҳарорати1,5-2 марта
юқориланди, тупроқ кесакланиши камайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, қўлланилган гидромелиорантлар
таркибидаги
компонентлар зарарсиз, арзон Республикамиз кимё корхоналари маҳсулотлари ҳисобланади,
турли иқлимий шароитларда сақлашга етарли даражада барқарор препаратдир. Яна шуни
таъкидлаш жоизки, кимё ўзгаришларга учраганда заҳарсиз ва экологик зарарсиз ўғитларга
айланади. Тупроқ ва қумда тарқалган кўп йиллик ўсимликлар тухумини ривожланишига ёрдам
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: