85
тошқин сувлари ҳосил қилган чуқур жарлик, ўзандан оққан. Кейинчалик, у Равотхўжа қишлоғи
ёнида қурилган тўғон орқали сув олган. Ушбу тахминлардан келиб чиқиб мутахассис олимлар
канал ёшини 2000 ёш эканлиги айтишади. Сабабиким, Дарғом
номи дастлаб Клавдий
Птоломейнинг (II аср) «Географик қўлланма» асарида
Даргоман
шаклида келтирилган.
Каналлардан шохобларга, ариқларга сув боғлаш учун ўрнатилган кичик ҳажмдаги махсус
тўғонлар «дарғот» дейилган. Форс – тожик тилдан келиб чиқган бу сўз Дарғом номида ҳам ўз
ифодасини топади. Бошқа
манбаларда эса, Искандаргом, Искадарём шаклларида қайт қилинган.
Суғд тилида «искандар» -баланд, юқори демакдир. Хинд-европа тилларида гом, ком, кам, ким-
«дарё» деган маънони англатади. Демак, Дарғам, Дарғом «Баланд дарё», «Тўғонли» канал
маъноларини англатар экан [6]. Туман Дарғом каналининг қуйи қисмида жойлашганлиги учун
Пастдарғом деб аталади. Пастдарғом тумани ҳудудида ҳам кўплаб гидроойконимлар
шаклланган бўлиб, улар маҳалла фуқаро йиғинлари, қишлоқлар номларига қўйилган. Булардан
сой сўзидан ҳосил бўлган Дўрмонсой, Қоқсой, Кўксойларни мисол тариқасида келтиришимиз
мумкин. Агар уларга таъриф берадиган бўлсак, жой номларининг этимологияси қуйдагича:
Дўрмонсой–дўрмон сўзи муғилчада «
дурбун
», «
дурман
» сўзидан олинган бўлиб «
тўрт
»
деган маънода ишлатилган. Ушбу ойконим «
тўрта сой
» маъносида келган бўлиши таҳмин
қилинади.
Қоқсой
- қор ва ёмғир сувларидан тўпланган кўлмакнинг қуриши, нами қолмаган жой
«
қоқ
» дейилади ва ўша жойда барпо этилган қишлоқдир.
Бундан ташқари бу ҳудудда булоқлар, қудуқлар, ариқлар, анҳор
номларидан келиб
чиққан топонимларни ҳам учратиш мумкин. Тумандаги Шомбулоқ, Каттабулоқча,
Кичикбулоқча қишлоқларининг номлари «булоқ» ном и билан боғлиқ. Катта ва Кичикбулоқча
номлари булоқнинг ҳажмига боғлиқ ҳолда шаклланганлигини билдирса, Шомбулоқ
этимологияси эса «шом» қуёш ботиб, қоронғулик туша бошлаган пайтни англатади.
Ундан ташқари, туман ҳудудида Қўшқудуқ, Қуйидарғом, Эскианҳор, Торариқ, Ҳовузак,
Ғўлба, Хавас каби гидроойконимлар учрайди. Улар асосан қишлоқлар номларига қўйилган
гидронимлар ҳисобланади.
Қўшқудуқ
- туманнинг чўл ҳудудида жойлашганлиги сабабли аҳоли хонадонларида
иккитадан қудуқлар қаздиришган. Уларнинг биридан ичимлик суви сифатида фойдаланишса,
иккинчисидан чорва молларини суғориш ва бошқа мақсадларда фойдаланишган. Бу аҳоли
манзилгоҳ хонадонларида қўша-қўша қудуқ бўлганлиги сабабли қишлоқнинг номи Қўшқудуқ
деб номланган.
Ҳовузак
- қишлоқ Ҳовузаксой оқиб ўтадиган
жойда барпо этилган, қарияларнинг
айтишларича, сойликда кўп ҳалқов (булоқ,чашма)лар бўлган. Одамлар уларни тозалаб,
кенгайтириб ичимлик суви сифатида фойдаланган. Натижада, булоқ ёнида ҳовузчалар пайдо
бўлган. Маҳаллий аҳоли бу сойни Ҳовузаксой деб атаганлар ва кейинчалик сой номи қишлоқ
номига қўйилган. Б.Ўринбоев (2003) нинг таърифлашича Ҳовузак арабчада «
ҳовуз
» –сув
сақлаш учун маҳсус қазилган чуқурлик, форс-тожикча –«
ак
» қўшимчаси қўшилиб, «
кичик
ҳовуз
» деган маънони билдиради [1].
Ғўлба
– Ўзбек халқ шеваларида темир-бетон, сополдан қилинган қувурлар номи ғулва,
ғулба, ғурба, ғўрба деб аталади. Ғулба – қувур ўрнатиб сув ўтказилган жойдаги қишлоқ
маъносини англатади.
Хавас
– арабча ховуз сўзидан келиб чиққан, талаффузда харфларнинг ўзгариб
кетганлиги сабабли ҳовуз сўзи хавасга айланган.
Туманда Қорасув гидроойконими мавжуд бўлиб, унинг этимологияси ер
ости сувлари
билан боғлиқ, яъни ер ости сувларидан тўйинувчи дарё, канал, ариқга нисбатан ишлатилади.
Уларнинг сувлари ёзда камайиб ёки умуман қуриб қолиши натижасида аҳоли ўртасида қорасув
гидроними ишлатилган.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари
кўрилаётган бир вақтда ҳудудлардаги гидроойконимларни тадқиқ қилиш долзарб масалалардан
бири ҳисобланади. Келажакда гидроойконимларни Самарқанд вилояти туманлари кесимида
таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: