86
3.
Қораев С. Ўзбекистон вилоятлари топонимлари. –Тошкент: ЎЗбекистон миллий
энциклопедияси. 2005. -240 б.
4.
Ҳасанов Ҳ. Ўрта Осиё жой номлари тарихидан. 1965. -96 б.
5.
Ҳакимов Қ. Топонимика. -Т.: Мумтоз сўз. 2016. -342 б.
6.
Валиева Ш.И. Ўрта Зарафшон гидронимлари ва уларни тадқиқ этиш масалалари.
//География ва география таълимидаги муаммолар. Республика илмий ва амалий
конференция. –Жиззах, 2018. -Б. 243-244.
КИМЁ ФАНИДАН ТАЛАБАЛАРИНИНГ БИЛИМЛАРИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ
Қ.Ғаниев, М.Хабибуллаев – талабалар,
Б.Элмурадов – к.ф.н.,
Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш,
қуриш ва эксплуатацияси институти доценти. boynazar_52@inbox.ru
Ахборот технологиялари катта тезлик билан ўрта-махсус таълим сохасига кириб бормоқда. Бу
ўз-ўзидан содир бўлган ҳодиса эмас, балки Давлатимизнинг таълим тизимида олиб бораётган
фаолиятининг яққол кўринишидир.
Кейинги босқичда ўқитувчи – талаба интеграциясини тезлаштириш ва ўқитувчилар
кўмагида талабалар қўшимча материллардан фойдаланиб, ўзларининг электрон ўқув
методик
қўлланмаларини (презентация шаклида) тузи шва ахборотга бой сайтлар яратишига қаратилган.
Бунда ўкитувчи ва талаба ўртасидаги ўзаро алоқанинг янги шакли пайдо бўлади, улар энди тенг
ҳуқуқли машғулот ташкил этувчиларга айланади.
Янги мавзуни талаба тезроқ ўзлатиришида кенгроқ маълумотлар берилишига зарурат
туғилади. Янги мавзуни ўқитувчилар аксарият ҳолларда презентация кўринишида (слайдлар,
видео материал) шаклида тушунтирадилар, бу усул талабаларга ўтилаётган мавзу бўйича
етарлича маълумот олишга имкон беради.
Жумладан, «Саноатда кимё» фанидан очиқ машғулотга
талаба органик моддадан
тайёрланган бир бўлак сув ўтказиш трубасининг таркибини асосан қандай модда ташкил
этишини аниқлашни таклиф этди. Талабаларнинг бошланғич жавоблари турлича ва нотўғри
эди.
Ўқитувчи бунга кимёвий йўл билан аниқлик киритиш таклифи билан чиқди. Кейин
трубанинг бир бўлаги ҳавосиз жойда эриш даражасигача қиздирилди, ҳосил бўлган газ бромли
сувдан ўтказилди ва уни рангсизланишига олиб келди. Реакция тенгламалари ёзилди.
Бошланғич модданинг этиленлиги аниқланди. Сув ўтказиш трубасини бошланғич материалини
аниқлаш, машғулотга эътиборсиз ўтирган талабаларда ҳам қизиқиш ўйғонди. Бундай
инновацион ёндашув якуний натижаси талабаларни барқарор билим ва кўникмаларга эга
бўлишини таъминлаб уларнинг машғулотга фаолликларини оширди. Дарс сўнгида
талабалар
баҳоландилар. Кўрсаткич дастлабки баҳолардан кескин фарқ қилди. Таълимга бу каби шахсий
йўналтирилган ёндашув, таълим олувчиларни индивидуаллиги ва субъективлиги, уларнинг
профессионал билимларини лойиҳаланиши ва шаклланиши муҳим ҳисобланади.
Инноватор ўқитувчи талабага нима ёқади ёки ёқмайди ва нимани муҳокама қилади,
билиши зарур. Тажриба шуни кўрсатадики, машғулот вақтида (унинг шаклидан катъи назар)
кўп ҳажмдаги билим берилиши мақсадга мувофиқ эмас. Балки бир турдаги материални турли
кўриниши ва йўналишда бериш етарли. Машғулотларни кўпроқ мустақил топшириқ сифатида
уйга вазифа сифатида бериш мақсадга мувофиқ. Маълумотлар ва янги билимларни слайд,
видео, анимация ва компьютер графикаси орқали етказилиши ёдда қолишини ва кўникмалар
ҳосил қилинишини кучайтиради. Бир неча бор материални такрорланиши ва ҳар хил
кўринишда
етказилиши яхши билиб олишга, кенг фикрлашга ва ўзига хос тарзда қабул
қилинишига олиб келади.
Ўқиш давомида талабаларни энг катта фаоллиги 2-босқичда кўзга ташланади, чунки
бунда улар зарурий билим заҳирасига ва уқувига эга бўлади. Маълумки,
асосий билим
олувчилар коллежга – ўрта мактабдан кимё фанини нисбатан кучсиз ўрганиб келади. Шу
сабабли янги муҳит ва ўкув тизимига ўрганишларига ўрганишга маълум вақт керак бўлади.
Янги ўкув йилида кимё ўқитувчиси раҳбарлигида коллеж талабалари тайёрлаган
«Анорганик бирикмалар синфлари», «Дисперс тизимлар», «Эритмалар ва уларнинг хоссалари»,
«Электролитик диссоцияланинг назарияси», «Экологик жараёнларда кимёнинг ўрни»,
«Гидрокимё жараёнлар», «Сув ҳаётимиз асоси», «Халқ хўжалигида металлар ўрни»,
87
«Ёқилғилар», «Боғловчи материаллар» каби мавзулардаги электрон қўлланмалар-
презентациялар (слайдлар, тестлар, видео кўринишлар) энг катта қизиқиш ўйғотди. Айтиб
ўтиш керакки, бу каби алоҳода ёки биргаликда тайёрланган электрон қўлланмалар дебоча
бўлиб, яқин келажакда коллежда биз бирламчи аборот тизимини (кимё фани йўналишлари
бўйича) йўлга қўйига ҳаракат қилмоқдамиз.
Шундай қилиб, фан сифатида кимёнинг ўзига хослиги – кимёвий тажрибалар
мажмуасининг талабани ўзига маҳлиё эта олиши ҳисобланади. Лекин кўпчилик тажрибаларни
кимё машғулотида кўрсатишга имкон йўқ, бунга кўпчилик сабаблар бор: масалан, кимёвий
реактивларни
етишмаслиги, баъзи бир тажрибаларни олиб борилишини жуда хавфлилиги,
тажриба учун кўп вақтни йўқотилиши ва б.. Шунинг учун кимё машғулотларида турли
мажмуавий сонли ўқитиш ресурсларидан фойдаланиш керак, уларни алоҳида
интернет
сайтларидан топиш мумкин. Шу сабабли ҳар қандай коллежнинг ҳар бир кимё хонасида АКТ
(ахборот комуникацион технологияси), ВДТ (ведио-демонстрацион технологияси) эга бўлиши
ва Интернет тармоғига уланиш имкони бўлиши керак. Турли сайтларда кимёдан маълумотлар
кун ортиб бормоқда, шу сабабли кимёвий тажрибаларни топиш осон ва қўшимчалар киритиб
алоҳида слайдларда презентацияга тайёрланиш кейин эса машғулотни бойиган маълумотлар
билан олиб бориш имколнини беради. Яна бир марта айтиб ўтиш жоизки, бундай тарзда
тажрибаларни демонстрацияси талабаларни фанни яхши тушуниш ва кўришга, тажрибаларни
хавфсиз олиб борилишига ва ҳар қандай тажрибалар йиғиндисини такроран кўрсатиш
имконини беради.
Айтиш жоизки, биз ўрта-махсус таълимнинг шундай босқичига келдикки,
амалда
замонавий кимё машғулотини турли шаклдаги, кўринишидаги усул ва услубдаги АКТ ни
қулламасдан машғулот олиб борилиши мақсадга мувофиқ эмас ўйлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: