Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
26 
имкониятлари яратилганлиги турли спорт мусобақалари туман, вилоят, республика ва осиё миқёсида 
уюштирилаётганлиги, турли кўринишларда маънавий–иқтисодий рағбатлантиришлар амалга 
оширилаётганлиги, бир сўз билан айтганда ҳурматли биринчи президентимиз И.А.Каримов ва 
амалдаги президентимизнинг сай-ҳаракатлари бутун ёшларимизнинг спортга қизиқиши, ўз соғлигига 
қизиқиши, соғлом турмуш тарзига интилиши, соғлом оила, соғлом жамият қуриш сари қизиқишини 
янада ошириб, юртбошимиз кўзда тутган натижаларга ёш йигит-қизларимиз, фарзандларимиз довон 
ошиб, кетма-кет эришиб, Ўзбекистонимиз байроғини баланд кўтариб соғлом тан, соғлом ақл, соғлом 
оила, соғлом жамият нималарга қодирлигини кўрсатиб келмоқдалар. Бунга мисол тариқасида 
вилоятимиздаги турли спорт соҳасидаги мураббийларнинг ютуқларини, спортчи йигит-
қизларимизнинг турли спортдаги бир қатор эришган ютуқларини келтириб ўтишимиз мумкин.
Юқоридагилар асосида ҳар бир кишининг ўз саломатлиги ўзи учун катта бойлик эканлиги,бу 
борада жисмоний маданият ва спортнинг ўрни тўғрисида тушунча, билим, кўникма, малакага эга 
бўлиши кераклигини ҳар бир ота-она, тарбиячилар, педагоглар, мураббийлар, психологлар, педиатр 
ёки шифокор мураббийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа шахсларнинг узвий ҳамкорлиги, 
ҳамжиҳатлиги, ҳамфикрлилиги доимо керак бўлади. Шундагина бизнинг жамиятимизда одамларнинг, 
ёшларнинг маданий жиҳатдан ўсиши, моддий, маънавий ва руҳий эҳтиёжларини қондириши, ҳар 
қандай ўтмиш сарқитларидан, зарарли урф-одатлардан қутилиши учун барча шароитлар яратилган 
бўлади. Спорт билан ёки унинг маълум тури билан шуғулланиш ёш танламайди, унга астойдил 
киришиб, режа асосида иш юритиб иродага бўйсунсак бўлди. 
Ҳаётда ҳар хил ҳодисалар бўлиб туради. Баъзан ноҳақ ҳақоратланиш, расмиятчилик, қўполлик, 
андишасизлик, бағритошликдан дилга озор етади, асаблар бузилади, одамнинг руҳи синади. Айрим 
одамлар, айниқса, ёшлар, иродаси бўшлар ўзларини бошқара олмай турли нохуш кўнгилсиз ҳолатларга 
қўл узатадилар. Юқоридаги ҳолатларда ҳам инсон ўз саломатлиги, ўз бахт-тахти, обрўйи, турмуш тарзи 
учун астойдил иродали, сабрли бўлиб, спортга мурожаат қилиши керак. Спорт ва бадантарбия ҳар бир 
йигит – қизларда улар бахтини, саломатлигини, одоб-ахлоқини, яхши ниятини, дили поклигини, 
хушхулқлигини, ҳақиқий инсонийлигини, ўзгаларга ҳурмат ҳисси каби барча яхши фазилатларини 
уйғотади. 
Бизнинг ёшларимиз ўзбек миллатининг миллий ғурури, миллий бойлиги, келажаги, ўз миллий 
ўйинлари, спорт турлари ва бошқа дунё аренасидаги спорт турлари орқали Ўзбекнинг ўз беклигини 
кўрсатишга қодир қонида аждод Паҳлавон Маҳмуд, Амир Темур, Тўмарис, Алпомиш, Жалолиддин 
Мангуберди ва бошқа паҳлавонлар қони оқаётган иродаси мустаҳкам Ватан равнақи шон-шуҳрати, 
жамият ривожи соғлом оила, соғлом турмуш тарзини ярата оладиган ўз қадр қимматини биладиган 
ёшлар ҳисобланади. Шундай экан, Ўзбекнинг миллий илдизлари бақувват, соғлом, дунёни чуқур 
англайдиган, замон тараққиёти билан ҳамнафас, дунё ёшларидан қолишмайдиган, қадамидан олов 
чақнайдиган олов қалб инсонлардир. Биз ҳаммамиз фарзандларимиз саломатлигига, муносиб касб 
эгаллашларига, улар юрагида она-Ватанга бой анъаналаримиз, тарихий спорт турларимизга муносиб 
таълим-тарбия олишларига, ота-боболаримиз урф-одатларини, динини, мафкурасини кучайтирувчи 
иммунитетини яратишга маъсулдирмиз. 
Шундай экан бетакрор гўзал, серқуёш, тинч ва тотув саховатли оллоҳнинг назари тушган 
серқуёш юртда ҳар томонлама соғлом, ўзининг куч қудрати, қадди-қомати, баркамоллиги билан 
ўзгаларнинг ҳавасини уйғотадиган эл яшаши керак, бундайларини қўзга кўринган, танилган мохир 
спортчилар, мураббийлар, жисмоний маданиятни, онгни, тушунчани яратадиган ота-оналар, махалла 
фаоллари тарбиялайди. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish