Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
 
ОИЛАДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХОТИН – 
ҚИЗЛАРНИНГ ЎРНИ 
Сафарова М.С., ассистент, Пулатова Ш.К., ассистент, 
Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро ш. 
 
Ўзбек аёлларининг бошқалардан асло кам эмасликларини исботлаб, салоҳиятию имкониятларини 
тобора кенгайтираётгани мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган катта эътибор ва 
ғамхўрликнинг ёрқин самарасидир.
Спортга меҳр қўйган қизлар соғлом, руҳан тетик, иродаси мустаҳкам, келажакда ҳаётнинг турли 
синовларини енгиб ўтишга қодир бўлиб вояга етади. Қизларнинг спорт билан шуғулланиши нафақат 
саломатлигида, айни пайтда қадди-қомати тўғри шаклланишида, маънавий камолотида муҳим аҳамият 
касб этмоқда. Маълумки, ҳар қандай бино пойдеворидан бошланади. Қурилажак уйнинг пойдевори 
қанчалик мустаҳкам бўлса, ундан шунчалик узоқ муддат фойдаланиш мумкин бўлади. 
Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, 
ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан кўмак бериш, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини 
юксалтириш, қиз болаларни замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш, уларни спортга кенг жалб этиш, 
соғлом оилани шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Биринчи президентимиз Ислом 
Каримов ташаббуси билан 1999 йил 10 июнда Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилгани 
истеъдодли қизлар сафини кенгайтириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аъло ўқиши, 
интилиши, ижодий салоҳияти билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган қизлар фаолиятини кенг 
жамоатчиликка таништиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
29 
Фарзандининг соғлом бўлиб улғайиши ҳар бир ота-онанинг мақсади. Бу жараёнда болаларни 
ёшлигидан спортга ошно этиб тарбиялаш улар учун муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда спортнинг 
қиз – аёлларга мос турларини жадал ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида 
бадиий гимнастика тобора оммалашмоқда. Бадиий гимнастикада жисмоний тарбия, спорт, мусиқа каби 
фарзанд тарбиясида муҳим аҳамият касб этадиган воситалар мужассам. Ушбу спорт тури қизларни 
эпчил ва нозик ҳаракат қилишга, қатъий кун тартибига, овқатланиш маданиятига ўргатади. Ўзига 
бўлган ишончни мустаҳкамлаш, қомат гўзаллигини таъминлашга хизмат қилади. Бу имкониятдан 
самарали фойдаланиб, ўз малака ва маҳоратини ошираётган қиз – аёллар турли нуфузли мусобақаларда 
юқори натижаларга эришмоқда. Ҳар бир мусобақа олдидан Биринчи Президентимиз Ислом 
Каримовнинг “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч қачон кам бўлмаймиз!”, деган сўзларини қиз – 
аёлларимиз қайта-қайта такрорлайди. Бу кучларга куч қўшиб, янги ғалабалар сари ундайди. 
Бухоро вилоятида қизлар орасида спорт билан шуғулланувчилар сони бир неча баробар ортди. 6 
– 15 ёшдаги ўқувчилар ичида айнан спортга ошно тутинган қиз болалар 57 фоизга етгани ҳам бежиз 
эмас. Албатта, яратилган барча шарт – шароитларга жавобан спортчи қизларимиз мамлакат ва ҳалқаро 
миқёсдаги мусобақаларда муносиб қатнашмоқдалар. Универсиада ғолибларининг, Олимпиада ва 
Паралимпия ўйинлари совриндори бўлган вакилларимизнинг салмоқли қисмини бухороликлар ташкил 
этиши ҳам фикримизни тасдиқлайди. Лекин энг муҳими, фарзандларимиз, минглаб ёшларимиз айнан 
спорт сабаб саломатликларини мустаҳкамлашяпти.
Хулоса қилиб айтганда, ёшлигидан спорт билан шуғулланган, унга ихлос қўйган қиз – аёллар 
келажакда соғлом оила асосига пойдевор қўйиб, фарзандларини спортга меҳр қўйган, соғлом ва 
ватанпарварлик руҳида тарбиялашига ишонамиз. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish