“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
24
Лекин мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимизнинг турли худуларида, айниқса, узоқ
қишлоқларда замонавий тиббий-даволаш ва профилактик мажмуалар, илғор технологияларга
асосланган диогностик ва муолажа марказлари бунёд этилиб, ҳалқимиз она ва болаларга хизмат
кўрсатиб келмоқда. Президентимиз томонидан турли йилларнинг “Инсон манфаатлари” (1997), “Оила”
(1998), “Аёллар” (1999), “Соғлом авлод” (2000), “Она ва бола” (2001), “Қарияларни қадрлаш” (2002),
“Обод махалла” (2003), “Меҳр ва мурувват” (2004), “Сиҳат саломатлик” (2005), “Ҳомийлар ва
шифокорлар” (2006), “Ижтимоий химоя” (2007), “Ёшлар йили” (2008), “Қишлоқ тараққиёт ва
фаровонлик” йиллари деб эълон қилиниши ва шу муносабат билан ишлаб чиқилган узоқ муддатли
давлат дастурларининг изчиллик билан амалга тадбиқ этилаётганлиги соғлом турмуш тарзини
кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий-маданий, ижтимоий-иқтисодий
имкониятларни шаклланишига олиб келмоқда. Мустақиллик туфайли ва Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А. Каримовнинг одилона сиёсати асосида миллат генофондини шакллантириш ва
баркамол авлодни тарбиялаш воситаси бўлмиш жисмоний тарбия ва спрот тобора миллий истиқлол
мафкурасини “стратегик” қуролига айланиб бормоқда. Ўзбекистон Конститутцияси, “Таълим
тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ” каби концептуал хужжатларда жисмоний
тарбия ва спортга алоҳида эътибор берилиши, 1992 йилда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида ”
Қонуннинг қабул қилиниши ва 2000 йилда унинг янги тахририни ҳаётга тадбиқ этиш, “Ўзбекистонда
жисмоний табия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар, ҳамда
уларнинг изчиллик билан ҳаётга босқичма-босқич жорий этилаётганлиги жисмоний тарбия ва спорт
жумладан, хотин-қизлар спорти давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасида равнақ
топаётганидан далолат беради ва шу сохада фаолият юргизиб келаётган мутахассисларига юксак
маъсулият юклайди, балки юритмизнинг ҳар бир фуқаросини жисмоний тарбия ва спортга бўлган
муносабатини қайта кўриб чиқишга ҳамда тасаввурини кенгайтиришга ундайди. Қайд этиш лозимки,
таълим сиҳат-саломатлик, жисмоний тарбия ва спортга оид ҳужжатларда ўз аксини топиб келаётган
Давлат дастурларининг янада чуқурроқ ва глобал миқиёсда амалга оширилишида, бугунги ва келажак
авлодни маънан ҳамда жисмонан соғлом қилиб тарбиялашда хотин-қизлар спортини ривожлантириш
ўрни беқиёсдир.
Бинобарин спорт инсонниг меҳнатга ва ўзига зарурий фаолиятларга тайёрловчи уссуллардан
бири хисобланади, нафосат ва одоб аҳлоқ тарбияси бобида, байналминал алоқаларни мустаҳкамлаш ва
уларни ривожлантиришда муҳим восита хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |