Қор маликаси ҳақидаги эртак эсингиздами?
161 / МИЛЛИЙ ТВ
У Кайни ўз юртига олиб кетганида бола ҳамма
нарсани унутиб, бегона одамга айланиб қолади, юраги
музлайди. Лекин опаси Герда уни топиб, қалбини эри-
тади, оилага қайтаради. Миллий ТВ кўпчилик ва-
тандошларимиз учун ана шу «Герда» бўлди, Ўзбекис-
тон деган Ватанинг бор, оиланг, бола-чақанг бор, йў-
лингга кўз тиккан она-юртинг бор, бизни унутма, деб
эслатиб турадиган ҳамсуҳбат, жон-жигар бўлди.
Лицензия олинди. Лекин кадрлар йиғишга жуда
қийналдик. Марказ ТВдан кейин ҳеч ким хусусий те-
леканалда ишлашни хоҳламас эди. Ўз вақтида улар
МТРКдаги энг зўр мутахассисларни танлаб олиш-
ганди. Канал ёпилгандан кейин яна давлат телевиде-
ниесига қайтганлар энди иссиқ ўрнини йўқотгилари
келмасди. Мен уларни: «Ҳеч бўлмаса ярим ставкада
ишлаб туринг», — деб кўндиришга ҳаракат қилган-
ман. Рози бўлганлар: «Бу ерда ишлаётганимни ҳеч ким
билмасин», — деб илтимос қилишди. МТРК тизими-
да ёзилмаган бир қонун бўларди: бошқа ёққа ўтиб кет-
ганлар ишга қайтиб олинмайди. Қатағон қўрқуви пул
топиш истагидан ҳам кучли эди.
Канални расман 1 сентябрда очишни мўлжал қил-
дик. Август ойидан синов режимида ишга тушиб,
эфирга мақомлар ва мумтоз мусиқани қўйиб турдик.
Менга бу самовий мусиқа жудаям ёқади. Айни ўша
162 / МИЛЛИЙ ТВ
пайтда, кутилмаганда, Каримов вафот этиб қолди.
Биз расмий эфирни мотам мусиқасидан бошладик.
Кўнглим сал хижил бўлди.
Анча вақт тақиқда бўлган Юлдуз Усмонова30 Мил-
лий ТВ туфайли эфирга қайтди. Кўп йиллик тақиқлар-
дан кейин Обид Асомов31 экранга чиқарилди. Жуда
узоқ йиллардан бери телевидениеда кўринмаёт-
ган Шерали Жўраев32 ва ўн беш йил давомида эфир-
да исми ҳам тилга олинмаган Озода Нурсаидова33 эк-
ранга қайтдилар.
Янги Президент билан тақиқлар даври ҳам туга-
ди. «Бўлди, етар шунча тақиқ. Ҳамма ёқ тақиқ бўлиб
кетди», — деган гапларини яхши эслайман.
Бу гап амалда тасдиғини топди. Президентнинг
янги сиёсати ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида демо-
кратик ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Тақиқлар
кўп ҳолларда мутлақо асоссиз бўлиб, у ёки бу сабаб-
га кўра кимгадир маъқул келмаганларга қарши қу-
рол вазифасини ўтар эди. Бундай ҳолатларга чек қў-
йилди. Фикрлар хилма-хиллиги юзага келди, одамлар
ўз қарашларини эркин намоён қилиши мумкин бўлиб
қолди. Энг асосийси, ижодий ривожланиш майдо-
ни пайдо бўлди. Жумладан, цензура ҳақида гап кетар
экан, Президент чеклов ва тақиқлар билан муаммони
ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлади.
163 / МИЛЛИЙ ТВ
Шавкат Миромонович маданият вакиллари билан
учрашувларда халқ онгининг шаклланишида ижод-
кор зиёлиларнинг ўрнига ҳар сафар алоҳида эътибор
қаратади.
Обид Асомовнинг «айби» «Кривое зеркало»да34
чиқиб, аввалги раҳбариятнинг фикрича, ўзбеклар-
нинг устидан кулгани эди. У телевидениеда ўн йил
кўринмади. Менинг олдимга келганида ҳам ҳали
тақиқ остида эди.
— Ҳечқиси йўқ, ҳозирча кадр ортида ишлаб туринг.
Телевидениеда чиқишингиз учун лицензия олишга ҳа-
ракат қиламиз, — дедим.
Эшитишимча, Юлдуз Усмонова Туркманистонда-
ги концертида бир оғиз: «Қанийди, бизда ҳам сиздек
раҳбар бўлса» — деган гапи учун «чўққидан учириб
юборилган» эмиш. Бу гап қанчалик ростлигини бил-
майман. Айтган бўлса ҳам, Туркманбошига диплома-
тик мулозамат қилгани тушунарли. Лекин у замонда
бундан юмшоқроқ гап учун ҳам балога қолиб кетиш
мумкин эди.
Ҳар бир артистга эфир керак. Эфир улар учун ҳа-
водек зарур, шу орқали танилишади, халқнинг эъти-
рофини қозонишади. Эфирсиз улар ҳеч ким бўлмай
қолади, халққа кўринмайдиган, фақат тўйма-тўй юра-
диган отарчига айланиб қолишади. Эфирга чиқиш-
164 / МИЛЛИЙ ТВ
ни тақиқлаб қўйиш — улар учун оғир жазо. Обид
Аъзамович қайси даҳшатли айби учун бунчалик қат-
тиқ жазоланганини ақлимга сиғдиролмайман. Мабо-
до ҳақиқий жиноятга қўл урганида ҳам, аллақачон
қамоқдан чиққан бўларди.
Бу тақиқ Обид акага жуда оғир ботган. У ҳеч қачон
миллатини ҳақорат қилмаганини ўзи биларди, шу-
нинг учун ҳам бундай айблов унга ёмон зарба бўлган.
Ахир бу анъанавий аския бўлса, одам ўзининг камчи-
ликлари устидан кулиши азалдан бор-ку, бунинг учун
лицензиядан маҳрум қилиб бўларканми?!
Артистлар худди ёш боладек, кўнгли нозик бўлади,
ҳар қандай ноҳақликни юракка яқин олади. Айниқ-
са, бошқа ҳамкасбларини тантаналарга чақириб ту-
ришса, мукофотлар беришса-ю, уларни унутиб юбо-
ришса, тушкунликка тушиб қолишади. Санъаткорлар
шунақа таъсирчан. Биз Обид Асомов билан тез-тез уч-
рашиб, шунчаки гаплашиб ўтирардик. Бу одамнинг
суҳбатини олиб, мазза қилардим, дунёқараши кенг,
ақлли инсон эди, раҳматли.
Ўзларига алоҳида кабинет қилиб бердим. Биз Обид
Асомовга эфир учун лицензия берилиши кераклиги-
ни исботлай олдик. Обид ака телеэкранларга Миллий
ТВ эфири орқали қайтди. Ўша куни ҳақиқий байрам
бўлиб кетди! Шундан кейин уни қолган телеканаллар-
га ҳам таклиф қила бошлашди. Мабодо бошқа жойда
165 / МИЛЛИЙ ТВ
эксклюзив чиқиш қилиб қолса, бироз хафа ҳам бўлар-
дим, бошида. Кейин: «Майли, кўнгли нимани иста-
са, шуни қилсин, бу буюк комик шундай эътирофга
лойиқ» — деб қўйдим.
Бу инсон вафот этганида қаттиқ куйиндим. Таскин
берадигани шуки, ҳаётининг охирги йиллари оқла-
ниб қолди, эфирга қайтди, ҳазил-мутойиба қилиб, яна
миллионлаб томошабинларнинг кайфиятини кўтар-
ди. Рози-ризолик билан кетди, руҳи шод деб умид қи-
ламан.
Артист — барибир артист-да, уларга оддий ходим-
дек қараб бўлмайди. Юлдуз Усмонова ҳам биринчи
марта Миллий ТВ орқали эфирга қайтди, кейин эса
мен унинг учун ёмонга чиқдим, орқамдан ҳар хил бўл-
мағур гапларни гапириб ташлади. Ҳалигача кечирим
сўрайди. Сабаби Озода Нурсаидовада, уни ёмон кўр-
ганида экан.
Лекин ҳаммадан кўра Шерали Жўраевнинг тақиқ-
дан чиқишини хоҳлагандим. Унинг қўшиқларини
жуда яхши кўраман. Бир сафар Самарқанддан Тош-
кентга келгунча «Ўзбегим»35 қўшиғини ўн беш марта-
ча эшитиб келганман. «Ўзбегим» китобига шу туртки
бўлган. Шерали Жўраев ҳеч қанақа айб қилмаган, ҳеч
қаерда хатога йўл қўймаган, ҳеч кимни хафа қилма-
ган. Фақат жуда машҳур эди ва шуниси билан режим
учун хавфли бўлиб қолган. У концертларида томоша-
166 / МИЛЛИЙ ТВ
Унинг қайтиши эсда қоларли воқеа бўлди. Ўйлай-
манки, бу ишимизни юртимиздаги миллионлаб мух-
лислар катта совға сифатида қабул қилишди.
Лекин Президентимизнинг хорижга қилган расмий
сафари биринчи марта Миллий ТВ жамоаси томони-
дан жонли эфирга узатилгани Телеканал тарихидаги
энг катта ютуқлардандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |